Вафо ва садоқат динимиз тарғиб этган фазилатли амаллардан. Вафосизлик эса мусулмон кишига асло ярашмайди.
Суфён Саврий бундай деган: “Ўн нарса борки, улар кишининг вафосизлиги саналади. Биринчиси: нафси учун дуо қилиб, ота-онаси ва мўминлар ҳақига дуо қилмаслик. Иккинчиси: Қуръон ўқишни билган ҳолда ҳар куни (юз оят) ўқимаслик. Учинчиси: масжидга кирган киши ҳеч бўлмаса икки ракат намоз ўқимаслиги. Тўртинчиси: қабристондан ўтаётганда марҳумларга салом ва дуо йўлламаслик. Бешинчиси: жума куни намозга қодир бўла туриб жума намозини ўқимаслик. Олтинчиси: маҳалла ё шаҳрига олим келганини эшитиб, ундан илм ўрганмаслик. Еттинчиси: дўст ё ҳамроҳ бўлганда бир-бирларининг исмини сўрамаслик. Саккизинчиси: (ҳалол) зиёфатга чақирилганда бормаслик. Тўққизинчиси: ёшлар бўш вақти бўла туриб илм ё касб ўрганмаслиги. Ўнинчиси: ўзи тўқ бўла туриб қўшнисини оч ҳолда ташлаб қўйиш”.
Дониёр домла ИКРОМОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги