Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари

Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари

بسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Одоб улуғ фазилатларга эришишга сабаб бўладиган асосий восита ҳисобланади. Шу сабабли ҳар бир замон ва маконда инсонлар маълум бир одобларга риоя қилишга муҳтож бўладилар. Ана шу эътибордан динимизда энг оддий нарсаларга нисбатан бўладиган одобдан тортиб, Аллоҳ таолога нисбатан бўлган одобгача батафсил баён қилиб қўйилган. Мазкур одобларни ўрганиб, уларни ўзининг ажралмас сифатига айлантириб олган мўмин банда дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатли ҳаётга эришади. Ислом таълимотларидаги ушбу одобларнинг энг улуғи Аллоҳ таолога нисбатан одоб ҳисобланади. Уламолар Аллоҳ таолога нисбатан одобларни ўрганувчига олдин У Зотни Ўзи ва Расули танитганидек таниб олиш лозимлигини уқтирадилар. Шу маънода Аллоҳ таоло ҳақида куйидагича эътиқод қилинади:

– Аллоҳ таоло осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зотдир;

– Аллоҳ таоло осмонлару ердаги бирор зарра ҳам Унга махфий бўлмаган, барчасини ададлари билан билиб турувчи Зотдир;

– Аллоҳ таоло Ундан олдин бирор нарса бўлмаган, барча нарсалар йўқ бўлиб кетганда ҳам доимо бор бўлиб турувчи Зотдир;

– Аллох таоло бирор нарсадан ожиз қолмайдиган, барча нарсага қодир Зотдир;

– Аллоҳ таоло бандаларига ҳатто улар санаб ҳам чиқа олмайдиган даражада кўплаб неъматларни ато қилиб турувчи Зотдир;

– Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамду сано айтиб улуғлашларига ва қуллик қилишларига ҳақли бўлган ягона Зотдир.

Шунингдек, Аллоҳ таолонинг булардан бошқа сифатларини ҳам Қуръон ва Суннатда баён қилинганидек таниб олиш керак бўлади. Аҳмад ибн Осим Антокий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким Аллоҳ таолони кўпроқ таниган бўлса, Ундан кўпроқ кўркувчи бўлади», деган. Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари деганда, асосан қуйидаги одоблар тушунилади:

Биринчи одоб – Аллоҳ таолога ибодат қилиш

Аллоҳ таолога ибодат қилиш энг улуғ одоб ва Аллоҳ таолога бўлган иймоннинг энг улуғ самараси ҳисобланади. Зеро, бутун олам Аллоҳ таолонинг яратиши туфайли йўқдан бор бўлган ва оламдаги барча жонзотларга У Зот ризк ато этувчидир. Бунда У Зотга бирор шерик йўқдир. Шунинг учун ҳам ибодат қилинишга фақат У Зотнинг Ўзи ҳақлидир. Яъни бирор фариштага ё пайғамбарга, ё валийга ва ҳакозо, Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч кимга ибодат турларининг бирортаси билан ибодат қилиш ва улардан ризқ талаб қилиш мумкин эмас. Бу хакда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

إن الَّذِينَ تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ لَا يَمْلِكُونَ لَكُمْ رِزْقًا فَابْتَغُوا عِندَ اللَّهِ

الرِّزْقَ وَاعْبُدُوهُ وَأَشْكُرُوا لَهُ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

۱۷

«Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқ беришга қодир эмаслар. (Шундай экан,) сизлар ризқни Аллоҳ даргоҳидан истангиз ва Унга шукр қилингиз! Сизлар (охиратда) Унгагина қайтарилурсизлар» (Анкабут сураси, 17-оят).

Бошқа бир оятда эса бундай дейилган:

وَالَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِهِ مَا يَمْلِكُونَ مِن قِطْمِيرٍ ) إِن تَدْعُوهُمْ لَا يَسْمَعُوا دُعَاءَ كُمْ وَلَوْ سَمِعُوا مَا اسْتَجَابُوا لَكُمْ وَيَوْمَ الْقِيِّمَةِ يَكْفُرُونَ بِشِرْكِكُمْ وَلَا

يُنَبِّئُكَ مِثْلُ خَبِيرٍ

«Сизлар уни қўйиб илтижо қилаётган нарса (сохта маъбуд)ларингиз эса хурмо данагининг пардасича нарсага ҳам эга эмасдир. Агар сизлар уларни чорласангиз, чақириқларингизни эшитмаслар. Эшитганларида ҳам, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат куни ширкларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад!) сизга хабардор Зотдек (Аллоҳдек) (ҳеч ким) хабар бера олмас» (Фотир сураси, 13-14-оятлар).

Фақатгина Аллоҳ таолога ибодат қилиш фарзлиги ҳақидаги оятлар жуда ҳам кўпдир.

Факат Аллоҳ таолога ибодат қилишнинг банда учун жуда кўплаб манфаатлари бор:

1. Аллоҳ таолога ибодат килишда ихлосли бўлиш.

Аллоҳ таолога ибодат қилишда кам-кўп, катта-кичик барча ибодатларда ибодат қилувчи фақатгина Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаши, Унга бирор нарсани шерик қилмаслиги фарздир. Қилаётган ибодатларини ихлосга зид бўлган барча нарсалардан поклаши лозим бўлади. Зеро, ихлос мусулмонларнинг асосий эътиқодидир. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай дейилган:

قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللهَ مُخْلِصًا لَهُ الذِينَ )

«Айтинг: «Мен Аллоҳга динни Унга холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилганман» (Зумар сураси, 11-оят).

Бошка бир оятда эса Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الَّذِينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَوَةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَوَةً

) وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ

«Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир» (Баййина сураси, 5-оят).

Ушбу маънодаги оятлар жуда кўпдир. Зеро, амалларнинг қабул бўлиши ихлосга боғлиқ бўлади. Қанчадан-қанча машаққат билан адо этилган амалларнинг қиёмат куни заррача фойда келтирмаслиги ихлос йўқлиги сабабли бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амалларни ихлос балан адо этишга тарғиб қилиб, бундай деганлар:

عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّمَا الْأَعْمَالُ كَالْوعَاءِ إِذَا طَابَ أَسْفَلُهُ طَابَ أَعْلَاهُ وَإِذَا فَسَدَ أَسْفَلُهُ فَسَدَ أَعْلَاهُ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَه.

Муовия ибн Абу Суфён розияллоху анхудан ривоят қилинади: «У: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Амаллар идиш сингаридир. Агар таги яхши бўлса, юқориси ҳам яхши бўлади, агар таги яроқсиз бўлиб қолган бўлса, юқориси ҳам яроқсиз бўлиб қолади», деганларини эшитдим», деди» (Ибн Можа ривоят қилган).

Яъни банданинг амаллари ичига нарса солиб, тўлдириб қўйилган идишларга ўхшайди. Идишдаги нарсаларнинг таги бузилмаган бўлса, юқориси чиройли бўлиб тураверади. Худди шу сингари, амалларнинг ҳам асли бўлган ният ва ихлос ўзгармаган бўлса, амалларнинг зоҳири ҳам гўзал бўлиб тураверади.

Абу Ҳурайра розияллоху анху: «Қалб подшоҳдир, аъзолар эса унинг аскарларидир, агар подшоҳ яхши бўладиган бўлса, аскарлари ҳам яхши бўлади, агар подшоҳ ёмон бўладиган бўлса, аскарлари ҳам ёмон бўлади», деган.

Абу Сулаймон: «Қачон банда ихлосли бўлса, кўп васваса ва риё уни тарк этади», деган.

Демак, банда амаллари қабул бўлиб, қиёмат куни ўзига манфаат келтиришини истаса, Роббига нисбатан одобли бўлиши, яъни Унга ибодат қилишда ихлосли бўлиши лозим.

2. Риёдан узоқ бўлиш.

Мўмин банда гапларида ҳам, амалларида ҳам риёдан узоқ бўлиши лозим. Бу ҳам аслида юқорида баён қилинган ихлосга боғликдир. Чунки ихлосли банданинг барча гаплари ва амаллари ёлғиз Роббининг розилиги учун бўлади. У Робби учун адо қилинадиган ишларда асло дунё матохини ёки бирор банданинг розилигини кўзламайди. Шунга кўра банда инсонларни кўзлашдан ва улар ҳузуридаги нарсаларга кўз тикишдан халос бўлса, риёдан халос бўлган бўлади. Бу эса банданинг дини ҳам, дунёси ҳам обод бўлишининг асосий омили ҳисобланади. 3. Ширк ва риёнинг барча кўринишларига қарши курашиш.

Мўмин банда ўзида бор имкониятга яраша доимо ширк ва бошқа маъсиятларга қарши курашади. Инсонларга гуноҳларнинг нотўғри ва ботил эканини тушунтириб боради. Шунга кўра мусулмон киши жамиятда турли фитналар содир бўлмаслиги учун тили билан ҳам, қўли билан ҳам доимо бузук ишларга қарши курашиб яшайди.

Иккинчи одоб – Аллоҳ таолони улуғлаш.

Мўмин банда бутун оламни Аллоҳ таоло яратган, деб эътиқод қилгани учун атроф оламдаги барча нарсаларни У Зотнинг буюклигига далил деб билади. Борлиқ ҳақида тафаккур қилар экан, Буюк Яратувчининг айбу нуксонлардан холи эканини, Унга борликдаги бирор нарса ҳам яширин эмаслигини, Уни бирор нарса ожиз қолдира олмаслигини, борликдаги барча мавжудотлар Унинг иродаси билан яратилганини ўйлагани сайин, қалби У Зотни улуғлаш васфи билан тўлиб боради. Бундай эътиқоддаги қалб атрофдаги барча нарсаларни Аллоҳ таоло йўқдан бор қилган махлуқотлар деб билади ва Аллохдан ўзга ҳеч бир зот мутлак улуғ эмас, деган эътиқодда бўлади. Бундай эътикод кишида бир канча сифатларнинг шаклланишига сабаб бўлади:

1. Тоат-ибодатга ва хайрли амалларга шошилиш;

2. Маъсиятлардан, ёмонликлардан ва турли нотўғри ишлардан узоқлашиш;

3. Аллох таолони улуғлашда халойикдан қўрқмаслик, яъни умидвор бўлиб турган киши қаршисида ҳам, кўрқиб турган киши қаршисида ҳам ҳақни гапириш.

Учинчи одоб – Аллоҳ таолонинг азобидан доимо хавфда бўлиш.

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан яна бири доимо у Зотнинг азобига йўлиқишдан хавфда бўлишдир. Бу хавф банданинг Аллоҳ таолонинг кудратини қалбан танишидан келиб чикади. Банда Аллох таолонинг буюклигини, азоби қаттиқ эканини, Ўзига душманлик қилганларни, пайғамбарларига ва валийларига душманлик қилганларни шу дунёнинг ўзида ҳам жазога гирифтор қилишини канчалик билса, У Зотдан шунчалик хавфда бўлади. Шунингдек, банда таҳдид ҳақида келган хабарларни тааммул қилиб, Аллоҳнинг душманларига бериладиган қабрдаги ва дўзахдаги турли азобларни қанчалик тафаккур қилиб кўрадиган бўлса, хавфи шунчалик зиёдалашиб бораверади. Мусулмон киши агар Аллоҳ хоҳласа, барча халойикни азоблашга қодир Зот эканлигига, Унинг казосини рад этувчи, хукмини ортга сурувчи йўқлигига, Аллоҳ таолонинг азоби васф ва тасаввурдан олий эканига эътиқод қилади. Модомики мусулмон киши мазкур нарсаларга иймон келтирган экан, ушбу иймони унга Аллох таолонинг азобидан доимо хавфда бўлишни тақозо этади. Ушбу хавф унинг қалбини тўлиқ эгаллаб олади, томирларига сизиб киради ва қон юрадиган жойларда доимо айланиб туради. Ушбу хавф мўмин бандани Аллох таолонинг ғазабини келтирадиган гунох ва маъсиятларни содир этишдан тўсиб туради. Бу хакда Қуръони Каримда бундай дейилган:

ذلِكَ يُخَوِّفُ اللَّهُ بِهِ عِبَادَةً يَعِبَادِ فَاتَّقُونِ

«Бу (бўлажак азоб-укубат) билан Аллоҳ ўз бандаларини қўрқитишидир. Эй бандаларим! Мендан қўрқингиз» (Зумар сураси, 16-оят).

اللهِ وَكَذَلِكَ أَنزَلْتَهُ قُرْءَ أَنَا عَرَبِبًا وَصَرَفْنَافِيهِ مِنَ الْوَعِيدِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ أَو يُحْدِثُ لَهُمْ ذِكر )

«Шунингдек, Биз уни араб тилидаги Қуръон шаклида туширдик ва унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик. Шоядки, улар (ширк ва куфрдан) сақлансалар ёки (бу ваъдалар) уларда эслатма пайдо килса» (Тоҳа сураси, 113-оят).

Ушбу хавф мусулмон учун энг манфаатли нарсалардан биридир. Хусусан, гуноҳ-маъсиятларни содир этишга кувватли ёшлик пайтларида ушбу хавф унинг учун ниҳоятда манфаатли бўлади. Ушбу хавф мумин учун умрининг турли босқичларида, балки бутун ҳаёти давомида доимо бирга бўлиши, бирор ҳолатда ҳам ундан ажралмаслиги лозим бўлади. Бу хавфнинг мўмин банда учун манфаатлари ниҳоятда кўпдир.

Аллох таолонинг азобидан хавф қилмаслик ва Ундан кўрқмаслик улкан беодоблик ҳисобланади. Бу беодоблик инсонни Аллоҳга исён қилишга, У Зот ҳаром қилган нарсаларни содир этишга олиб боради. Аллоҳ таолонинг азобидан хавфда бўлишда банда учун кўплаб манфаатлар бўлиб, уларнинг айримлари куйидагилардир:

– маъсиятлардан қайтариб туради;

– тоат-ибодатларга ундаб туради;

– калб доимо Аллоҳни ёд этиб туради;

– қалб Аллоҳ қўрқуви билан тўлиқ бўлгани сабабли бошқа қўркувларга ўрин қолмайди. Шунга кўра ҳаётда гуноҳкорлар солиҳ инсондан қўрқишлари, у эса улардан асло хавф қилмаслигини кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларини Ўзидан қўрқишга амр қилган:

وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ )

«Агар (чинакам) мўмин бўлсангиз, Мендан қўрқингиз!» (Оли Им- рон сураси, 175-оят).

Аллохдан қўрқиш банда учун ғоятда муҳим бўлганидан ориф зотлар уни тарғиб қилишга катта эътибор қаратганлар:

– Абул Қосим Ҳаким: «Бирор нарсадан қўрққан киши ўша нарсадан қочади, Аллоҳдан қўрққан одам Унга қочади»;

– Бишр Ҳофий: «Аллоҳдан қўрқиш фақат такводорнинг қалбигагина ўрнашадиган мулкдир»;

– Абу Ҳафс: «Хавф қалбнинг чироғидир. Қалбдаги яхши ва ёмон нарсалар ушбу чироқ билан кўрилади»;

– Яҳё ибн Муоз: «Бечора одам боласи, агар дўзахдан камбағалликдан қўрққанчалик қўрққанида, албатта жаннатга кирган бўлар эди».

Тўртинчи одоб – Аллоҳ таолога муҳаббатли бўлиш.

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан бири У Зотга муҳаббатли бўлишдир. Мўмин банда қалб кўзи билан Аллох таолонинг кудратини, ҳикматини, илмини ва буюклигини кўрар экан, албатта Уни яхши кўради ва мазкур илми муҳаббатининг асоси бўлади. Аллоҳ таолонинг барча комил сифатлар билан сифатланганлигига ва ҳамма нуксонлардан холи эканига иймон келтирган банда Унга муҳаббатли бўлмаслиги мумкин эмас. У Зотнинг Ўзига исён қилган осийларни бирдан жазога тортмайдиган, балки сабр қиладиган ва уларга муҳлат берадиган ҳалим Зотлигини билган банда Унга муҳаббатли бўлмаслиги мумкин эмас. Мўминларга ҳам, кофирларга ҳам ризқ берувчи, бандаларни гуноҳлари сабабли ризқдан тўсмайдиган раҳмати чексиз Зотлигини таниган банда Унга муҳаббатли бўлмаслиги мумкин эмас. Чунки бандалар ҳаёти давомида эришган барча неъматларининг соҳиби Аллоҳ таолодир. Бу ҳакда Куръони Каримда шундай хабар берилган:

وَمَا بِكُم مِّن نِعْمَةٍ فَمِنَ اللَّهِ

«Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, у албатта Аллоҳдандир» (Наҳл сураси, 53-оят).

Аллох таоло инсонни йўқдан бор қилган ва унга зарур бўлган барча ишларнинг тадбирини ҳозирлаб қўйган Зотдир. Бандага дунё ва охирати учун зарур бўлган барча нарсаларни муҳайё қилиб қўйган Зотдир. Мўмин банда Аллох таолонинг мазкур ишларига шоҳид бўлар экан, қалби Унинг муҳаббати билан тўлади. Бу муҳаббат беқиёс муҳаббат бўлиб, соҳибини У Зот субҳанаҳу ва таолога итоат қилишга, У рози бўладиган ишларни бажаришга, Унинг ғазабига дучор қиладиган ишлардан сақланишга ундайди. Ушбу муҳаббат қолган барча муҳаббатлардан устун бўлиши ва яхши кўриладиган барча нарсаларнинг яхши кўрилиш асоси бўлиши лозим. Яъни бошка муҳаббатлар ушбу муҳаббатдан келиб чиқиши лозимдир. Зеро, ояти каримада бундай дейилган:

وَالَّذِينَ ءَامَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّهِ

«Иймон келтирганларнинг Аллоҳга бўлган севгилари эса (уларникидан) кучлирокдир» (Бақара сураси, 165-оят).

Шунингдек, банда то Аллох уни яхши кўрмагунича, у Аллоҳни яхши кўра олмаслигини хам билиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло қайси бандасини яхши кўрса, уни Ўзини яхши кўриш бахтига муваффақ қилади, бу муҳаббат банданинг қалбига ўрнашишига Ўзи мадад беради. Шунга кўра банданинг ушбу муҳаббатни ҳосил қилиш учун ҳаракат қилиши, Аллоҳ таоло уни яхши кўрганининг белгисидир. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ

«Аллоҳ шундай бир қавмни келтирурки, уларни Аллоҳ севадиган ва улар ҳам Уни севадиган бўлурлар» (Моида сураси, 54-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг бандаларни яхши кўриши аввал зикр қилинган, сўнгра улар ҳам У Зотни яхши кўришлари зикр қилинган. Бу эса юқорида айтилганидек, Аллоҳ таоло яхши кўрган бандагина У Зотга муҳаббатли бўлишига далолат қилади.

Шундай экан, қандай қилиб мўмин банданинг қалбидаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат қолган барча муҳаббатлардан устун бўлмаслиги мумкин?! Мўмин банданинг қалби қандай қилиб ушбу муҳаббат билан тўлиқ бўлмасдан, ўзга муҳаббатлар сабабли бу муҳаббатдан чалғиши мумкин?! Ахир банда Аллоҳ таолонинг инъом-эҳсонлари ичида кўмилиб яшаяпти-ку. Ахир банданинг хатоларини У Зот кечириб турибди-ку. Ахир банданинг жоҳиллигига қарамасдан, У Зот ҳалимлик қилиб, уни бошқа кўплаб халойиқлардан афзал қилиб турибди-ку. У Зот уни йўқдан бор қилган бўлса ва турли сон-саноқсиз неъматларни ато этган бўлса, буларнинг барчаси мўмин бандаларнинг қалби Аллох таолога бўлган муҳаббат билан лиммо-лим бўлиши лозимлигини тақозо қилмайдими?! Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг кўплаб самара ва натижалари бор. Жумладан:

1. Мўмин банда солиҳ инсонларни яхши кўриши лозим. Чунки улар Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор инсонлардир;

2. Мўмин банда ўзгаларга яхшилик қилиш ва ибодат қилиш сингари барча солиҳ амалларни яхши кўриши лозим. Чунки бу ишлар Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган амаллардир. Зеро, ушбу амаллар банданинг Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиши учун қўйилган сабаблардир;

3. Мўмин банда Аллоҳ ёмон кўрадиган кофирлар, мунофиқлар ва осийларни ҳамда шариатда ман қилинган амалларни ёмон кўриши лозим. Чунки Аллоҳ таоло мазкур нарсаларни ёмон кўради. Аллоҳга муҳаббат У яхши кўрадиган нарсаларни яхши кўриш, ёмон кўрадиган нарсаларни ёмон кўришни тақозо қилади;

4. Фарзларни адо этишга шошилиш, уларни бажаришда сусткашлик қилмаслик. Чунки фарз амаллар Аллоҳ таолонинг буйруғидир.

Сўнгра нафл ибодатларни кўпайтириш. Чунки нафл ибодатлар Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сабаб бўлади. Бу ҳақда ҳадиси қудсийда бундай дейилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ قَالَ مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا اقْتَرَضْتُ عَلَيْهِ وَمَا يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِسُ بِهَا وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا…».

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унга фарз қилган нарсамдан кўра севимлироқ бирор нарса билан Менга муқарраб бўла олмайди. Бандам нафл (ибодатлар) билан Менга муқарраб бўлишда бардавом бўлади, токи Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган кулоғи бўламан, кўрадиган кўзи бўламан, тутадиган қўли бўламан, юрадиган оёғи бўламан…» деб айтди», дедилар» (Бухорий ривоят қилган).

5. Гунохлардан ва Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган барча нарсалардан сакланиш. Чунки бу нарсаларнинг барчаси Аллоҳ ёмон кўрган нарсалардир. Аллоҳ таолони яхши кўрувчи эса У Зотга исён килиши ёки у Зотни ғазаблантирадиган бирор нарсани содир этиши мумкин эмас. Балки У Зот яхши кўрган нарсани қилиши ва У Зот ёмон кўрадиган нарсадан тийилиши лозим бўлади. Ҳикматли шеърда бу ҳақда бундай дейилган:

Даъвойинг муҳаббат, қилмишинг исён.

Кўрдим бу ишингда ёлгону галат.

Аллоҳга қуллик қил, эй саркаш инсон,

Муҳаббат тоатни қилади талаб.

6. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишга ва у зотнинг суннатларини маҳкам ушлашга ҳарис бўлиш. Чунки бу ишлар Аллоҳ таолога ва У Зотнинг элчисига бўлган муҳаббатнинг содиқлигига далолат қилади. Зеро, Қуръони Каримда Суннатга эргашишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланган:

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ

«Айтинг (эй Муҳаммад!): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Шунинг учун Суннатга хилоф ишни қилишдан ёки унга бепарво бўлишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим.

7. Аллох таолони кўп зикр қилиш. Чунки ким нимани яхши кўрса, уни кўп зикр қилади, бирор лаҳза бўлсин, маҳбубини қалбидан йироқ қилмайди. Шу маънода банданинг қалбида Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат тўлиқ бўладиган бўлса, банда доимо қалби билан ҳам, тили билан ҳам У Зотнинг зикрида бардавом бўлади, бу зикрдан асло ажрамайди. Чунки Аллоҳ таолонинг муҳаббати банданинг барча аъзоларини эгаллаб олган бўлади. Бундай зикр банданинг Аллоҳ таолога муқарраб бўлишига сабаб бўладиган энг улуғ амаллардан ҳамда мўминнинг қалби ва бошқа аъзолари тўғри йўлда бўлиши учун энг манфаатли нарсалардан ҳисобланади. Қуръони Каримда ушбу зикрнинг аҳамияти бундай баён килинган:

الَّذِينَ ءَامَنُوا وَتَطْمَنُ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَينُ الْقُلُوبُ )

«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят).

Шунинг учун мўмин банданинг қалби ва тили доимо зикр билан ва ундан келиб чикадиган тасбеҳ айтиш, ҳамд айтиш, такбир айтиш, таҳлил айтиш, истиғфор айтиш, дуо қилиш, Қуръон қироат қилиш каби ишлар билан машғул бўлиб туради. Шунингдек, доимо ушбу ишлардан келиб чиқадиган яхши ишларга буюриш, ёмон ишлардан қайтариш, Аллоҳга ибодат қилишга чақириш, яхши гапларни гапириш сингари хайрли амалларда бардавом бўлиб боради. Шунингдек, банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам кўп салавот айтиб юриши лозим бўлади. (Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун «Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари»га қаранг!)

8. Мўмин банда доимо Роббининг ҳақларини сақлаши. Яъни доимо У Зотга итоатда бўлиши, гуноҳ-маъсиятлардан сақланиши барча хатти-ҳаракатлари Аллоҳ таолонинг муҳаббати билан бирга бўлишидир. Шунга кўра мўмин банда қандай ҳаракатни амалга оширмасин, барчаси Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Бунинг исботи юқорида зикр қилинган Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийдир. Унда Аллоҳ таоло бундай деган:

فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِشُ بِمَا

وَرِحْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِمَا وَإِنْ سَأَلَنِي لَأُعْطِينَّهُ وَلَئِنْ اسْتَعَاذَنِي لَأُعِيدَنَّهُ.

«(Аллоҳ таоло): Агар Мен уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи бўламан, кўрадиган кўзи бўламан, тутадиган қўли бўламан, юрадиган оёғи бўламан, агар Мендан сўраса, албатта унга ато қиламан, агар Мендан паноҳ тиласа, албатта унга панох бераман…» деб айтди», дедилар». (Бухорий ривоят қилган).

Бошқа бир ривоятда эса: «Мен билан эшитади, Мен билан кўради, Мен билан ушлайди», дейилган. Бу ҳадиси Қудсий куйидаги маъноларни англатади: «Агар Аллоҳ бандани яхши кўрса, банданинг барча аъзолари факат ва фақат Аллоҳ яхши кўрадиган нарсалар учун ҳаракатланадиган бўлиб қолади. Шунга кўра у фақат Аллоҳ таолога севикли амалларнигина бажарадиган бўлиб қолади»;

9. Аллоҳ таолонинг мўмин бандасини сақлаши. Чунки ким Аллоҳ таолони яхши кўрса ва муҳаббатида содиқ бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло ҳам уни яхши кўради. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни барча гуноҳ-маъсиятлардан сақлайди. Ким Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтарикларида Унга итоат этадиган бўлса, У Зот ҳам уни ёмонликлардан сақлайди. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:

Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилинади:

«Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. Шунда у зот: «Эй бола, мен сенга бир қанча калималарни ўргатиб қўяман, Аллоҳни (Унинг ҳукмларини) сақлагин, Аллоҳ сени сақлайди, Аллоҳни (Унинг ҳукмларини) сақлагин, Уни рўпарангда топасан…» дедилар». (Термизий ривоят қилган).

10. Аллоҳ таолонинг мўмин бандаси сўровини ижобат этиши. Аллоҳ таоло мўмин бандасининг сўровини ато этиши У Зотнинг мазкур бандасини яхши кўриши ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг бандасини яхши кўриши эса банданинг Роббини яхши кўришини тақозо қилади. Шунга кўра бандага сўраган нарсаларининг ато этилиши, паноҳ сўраган нарсаларида панох берилиши, ёмон кўрадиган нарсаларидан уни узок килиши буларнинг барчаси бандадаги муҳаббат самараларидир.

Қуйидаги ҳадиси шарифда бунинг тасдиғи бордир: Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилганини айтганлар:

وَإِنْ سَأَلَنِي لَأُعْطِيتُهُ وَلَئِنْ اسْتَعَاذَنِي لَأُعِيدَنَّهُ.

«Агар Мендан сўраса, унга албатта ато қиламан, агар Мендан паноҳ тиласа, унга албатта паноҳ бераман…» деди»

Банда Роббига муҳаббатли бўлиши сабабли ана шундай улуғ мақомларга эришади.

• Бешинчи одоб – Аллоҳга таваккул қилиш.

Мўмин банда барча ишларида Аллоҳ таолога таваккул қилади, Унгагина суянади. Бу таваккул У Зотни таниш ва кудратининг буюклигига, ҳикматининг етуклигига, илмининг барча нарсаларни қамраб олганига, Аллоҳ таолонинг Ўзига иймон келтирганларни ҳимоя қилишига иймон келтиришнинг натижаси ҳисобланади. Шунингдек, бу таваккул агар Аллоҳ бирор нарсани ирода қилган бўлса, ўша нарсанинг албатта амалга ошишига ва бирор нарса унга тўсиқ бўла олмаслигига иймон келтиришнинг самараси бўлади. Ҳа, Аллоҳ таоло бандаларини барча ёмонликлардан сақлашга, инсонлар ва шайтонларнинг ҳийласидан асрашга қодир Зотдир. Бундай тушунчада бўлган мўмин, албатта, фақат Аллоҳ таолога таваккул килади, Ундан ўзга ҳеч кимга суянмайди. Бу ҳакда Қуръони Каримда шундай буйрук келган:

وَعَلَى اللَّهِ فَتَوَكَّلُوا إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ )

«Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!» (Моида сураси, 23-оят).

Руҳий тарбия уламолари таваккулнинг мўмин учун ниҳоятда аҳамиятли эканини таъкидлаганлар:

Яхё ибн Муоздан: «Киши қачон таваккул қилувчи бўлади?» деб сурашди. У: «Қачон Аллоҳнинг «Ал-Вакил» (барча ишларда Унга суяниладиган Зот) эканига рози бўлса», дея жавоб берди;

Бишр Хофий: «Баъзилар «Аллоҳга таваккул қилдим», дея Аллоҳга нисбатан ёлғон гапиради. Агар у Аллоҳга таваккул қилганида, Роббининг унга қилган нарсасига рози бўлган бўлар эди», деган.

Аллоҳ таолога таваккул қилиш мўмин банда ҳаётида улкан аҳамиятга эга бўлиб, унинг кўплаб самаралари бор. Уларнинг айримлари куйидагилардир:

1. Мўмин банданинг ҳожатлари раво бўлишига Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлади ва уни турли инс ва жинларнинг ёмонликларидан саклайди. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай хабар берилган:

وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ

«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилур» (Талоқ сураси, 3-оят).

Демак, ким Аллоҳ таолога шариатда буюрилганидек таваккул қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло уни турли ёмонликлардан асрар экан. Умар розияллоху анҳунинг сўзлари нақадар ажойиб: «Ким Аллоҳ учун тақво килса, У Зот уни асрайди, ким Унга таваккул қилса, У Зот унга кифоя қилади, ким Унга қарз берса (Унинг розилиги йўлида садақа қилса), У Зот уни мукофотлайди, ким Унга шукр қилса, (неъматларини) зиёда қилади». 2. Мўминнинг қалби кувватли бўлади. Яъни ҳақ калима унинг қал- бига ўрнашиб, у яхшиликка буюрадиган, ёмонликдан қайтарадиган, Аллохга итоат қилишга чақирадиган, Аллоҳнинг буйруқларини адо этадиган ҳамда бу йўлда бирор маломатчининг маломатидан қўрқмай- диган ва Аллоҳ йўлида ҳеч кимдан ҳайиқмайдиган бўлади. Чунки у ҳеч ким унга Аллоҳ хоҳлаганидан ўзга бирор зарар ҳам, фойда ҳам келтира олмаслигини яхши билади. Бандаларнинг ажаллари ҳам, ризқлари ҳам Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқ эканига иймон келтирган бўлади. Бу ҳакда ҳадиси шарифда шундай хабар берилган:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «نَفَثَ رُوحُ الْقُدُسِ فِي رَوْعِي إِنَّ أَحَدَكُمْ لَنْ يَخْرُجَ مِنَ الدُّنْيَا حَتَّى يَسْتَكْمِلَ رِزْقَهُ فَاتَّقُوا اللَّهَ أَيُّهَا النَّاسُ وَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَب وَلَا يَحْمِلَنكُمْ اِسْتِبْطَاءُ الرِّزْقِ عَلَى أَنْ تَطْلُبُوهُ بِمَعْصِيَةِ اللَّهِ فَإِنَّ الله لا ينالُ فَضْلُهُ بمَعْصِيَتِهِ». رَوَاهُ ابْنُ أَبِي الدُّنيا.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Руҳул Кудус қалбимга (қуйидаги маънони) солди: «Бирорталарингиз ҳам ризқини тўлиқ олмагунича, дунёдан ҳаргиз чиқмас. Шундай экан, эй инсонлар, (ризқни) гўзал ҳолатда талаб қилинглар. Ризқнинг кечикиши асло сизларни Аллоҳга маъсият қилиш билан талаб қилишга ундамасин. Чунки Аллоҳнинг фазлига Унга маъсият қилиш билан эришилмайди», дедилар». (Ибн Абу Дунё ривоят қилган).

3. Таваккул қилувчи тирикчилик йўлида мўътадил бўлади. Яъни мўмин банда дунё учун саъй-ҳаракат қилиш Аллоҳ белгилаб қўйган ризқни зиёда қилмаслигини билади. Бу ҳақда юқоридаги ҳадиси шарифда ҳам баён қилинди. Сўфи Оллоҳёр бобомиз мазкур ҳадис сингари хабарларнинг умумий маъносини бундай баён қилганлар:

Қидиргон бирла ризқинг қатра тошмас,

Кетар қадринг қадардин ҳаргиз ошмас.

«Эй банда, ҳар қанча чирансанг ҳам, Аллоҳ белгилаб қўйган ризкдан бир томчи ҳам ортиқ ололмайсан. Сенинг зиммангда фақат ризк учун сабаб қилиб кўйилган ишларни амалга ошириш бор, холос. Ризқинг эса Аллоҳ таолонинг сен учун тайинлаб қўйган нарсасидир».

4. Шариатга мувофиқ бўлган сабабларни амалга оширади. Мўмин банда барча ҳаётида ҳожатлари раво бўлиши, кўзлаган мақсадларига эришиши учун уларга тайин қилинган сабабларни амалга оширади, бироқ натижани Аллоҳдан кутади. Шу маънода наслини давом эттириши ва солих зурриётлари бўлиши учун никоҳланиб, оила куриб яшайди. Аммо натижани тамомила Аллоҳга топширади. Мўл ҳосил олиш учун экин экиб, уни суғориб, парваришлаб, меҳнат қилади, лекин натижани тамомила Аллоҳ таолодан деб билади. Шифо топиши учун даволанади, аммо шифони Аллоҳ таоло беради, менинг зиммамда фақат унинг сабабларини рўёбга чиқариш бор, деб билади. Демак, Аллоҳ таолога таваккул қилиш моддий сабабларни рўёбга чиқаришни инкор қилмайди. Шунга кўра сабабларни тамоман тарк қилиш таваккул эмас, балки вазифасини адо қилмасдан, ўзгага суяниб ўтиришдир.

Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу маънодаги сўзлари нақадар ажойиб: «Ким ҳаракатга (сабабларни рўёбга чиқаришга) бепарво бўлса, суннатга бепарво бўлибди, ким (Аллоҳга) таваккул қилишга бепарво бўлса, иймонга бепарво бўлибди. (Аллоҳга) таваккул қилиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳоллари (доимий сифатлари)дир, касб (сабабларни рўёбга чиқариш) у зотнинг суннатларидир. У зотнинг ҳолларига амал қилган киши асло суннатларини тарк қилмасин».

Олтинчи одоб – қалбнинг доимо Аллоҳга боғлиқ бўлиши.

Мўмин банданинг қалби доимо Робби таборака ва таолонинг муҳаббати, Ундан кўрқиш, Унга таваккул қилиш ва Ундан умидвор бўлиш сингари туйғулар билан тўлиқ бўлади. Шунга кўра унинг қалби эртаю кеч Роббига боғлиқ бўлади. Барча тана аъзолари Аллоҳ таолонинг амри билан ўралган бўлади. Мўмин банда Роббининг раҳматидан умидвор бўлиб, азобидан қўрқиб, турли манфаатларни ато қилишидан ва ҳар хил зарарлардан сақлашидан доимо умидвор бўлиб яшайди. Чунки мўмин банда Роббининг кудрати буюклигини ва Унинг барча феъллари ҳикматли эканига атроф оламдаги барча нарсалар далолат қилишини билади.

Шу маънода кимнинг қалби мана шу тарзда Аллоҳ таолога боғланган бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳожатларини раво қилади ва барча ишларида тўғри йўлга бошлайди.

Еттинчи одоб – доимо ночорлигини ва Аллоҳ таолога муҳтожли- гини ҳис қилиб яшаш.

Мўмин банда Аллоҳ таолонинг кудрати чексизлигини, Унинг кудратига бирор нарса қарши тура олмаслигини, Аллоҳ таолонинг буюклиги барча нарсаларда намоён эканини, барча халойиқдан беҳожат эканини, бутун борликни У Зот қоим қилиб турганини мушоҳада қилади. Сўнгра банда ўзи ҳақида ва Аллоҳ таолонинг бошқа махлуқотлари ҳақида тафаккур килиб кўради. Шунда барча махлуқотларнинг ожиз, ночор ва заифхол эканини ҳис этади. Сўнгра улар бутун ҳаётлари давомида доимо Аллоҳ таолонинг мададига муҳтож эканларини, Ундан кўз юмиб очгунчалик ҳам беҳожат бўла олмасликларини тўлиқ тушунади. Аллоҳ таоло барча махлуқотларга тугаб битишни белгилаб қўйганини теран англайди. Мўмин банда қачон ўзида ва атрофидаги барча нарсаларда мазкур нарсаларни чукур ҳис қилса, Аллоҳ таолони улуғлаши, Унга доимо муҳтожлигини изҳор қилиши, ўзининг нақадар ночор эканини англаши янада зиёдалашади. Натижада ҳолати ўнгланиши, хатолари кечирилиши учун доимо Аллоҳ таолога илтижо қилиб яшайдиган бандага айланади. Ким доимо ўзининг ночорлигини ва Аллоҳ таолога муҳтожлигини ҳис қилиб яшаса, бу ҳолат унда кўплаб хислатлар шаклланишига сабаб бўлади. Жумладан:

1. Бундай банда барча инсонларга тавозели бўлиб қолади, уларнинг бирортасига ҳам такаббурлик ва зўравонлик қилмайди. Ўзини катта олмайди. Балки, Аллоҳ таолога доимо муҳтожлигини ҳис қилароқ, барча халойиққа нисбатан тавозели бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عَنْ عِبَاضِ بْنِ حِمَارٍ أَنَّهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ أَوْحَى إِلَيَّ أَنْ تَوَاضَعُوا حَتَّى لَا يَبْغِيَ أَحَدٌ عَلَى أَحَدٍ وَلَا يَفْخَرَ أَحَدٌ عَلَى أَحَدٍ». رَوَاهُ أَبُو دَاوِدَ.

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло менга сизларнинг тавозе қилишларингиз (лозимлиги)ни ваҳий қилди. Токи бирор киши бошқа бировга зўравонлик қилмайди ва бирор киши бошқа бирор кишига мақтанмайди», дедилар» (Абу Довуд ривоят қилган).

2. Барча ишларда қалбни Аллоҳ таолога боғлаш. Яъни барча ишларни Унга ҳавола қилиш ва барча эҳтиёжларда Аллоҳ таолодан мадад сўраш.

3. Мўминнинг иймон нури зиёда бўлиши. Чунки мазкур нарсалар улуғ ибодатлардан саналади. Шунга кўра инсон мазкур ибодатларни комил даражада адо этар экан, унинг иймон нури зиёда бўлиб, Аллоҳ хузуридаги мартабаси юксалиб бораверади.

Саккизинчи одоб — Аллоҳ таолога илтижо қилиш.

Аллоҳ таолога илтижо қилиш ҳам бундан олдин баён қилинган инсоннинг доимо ўзининг У Зотга муҳтожлигини ҳис қилиб яшаши одобидан келиб чиқади. Мўмин банда Аллоҳ таолони бутун борлиқнинг подшоҳи деб, осмонлару ерлар Унинг измида деб, У барча нарсага қодир деб билар экан, бутун борлиқнинг подшоҳи, чексиз кудрат соҳиби бўлган Зотга илтижо қилишга ўтади. У Зот бераётган барча неъматларни ва ўзининг ожизу ночорлигини эътироф этиб, Унга ёлворади. Доимо унинг розилигини топишга ва ғазабига гирифтор бўлишдан сақланишга интилади. Аллоҳ таолонинг ғазабидан қочиб қутуладиган жой йўқлигини, фақатгина Унинг ўзига қочиш лозимлигини, Унинг азобидан фақат У Зотнинг Ўзи раҳм қилсагина кутулишини билади. Шунинг учун доимо У Зотдан барча ишларида мадад тилаб яшайди. Хусусан, мусибат ва қайғули онларида У Зотга янада кўпроқ илтижо қилишга ўтади. Аллоҳдан ўзгадан мадад тиламайди. Чунки мўмин банда бор- ликдаги барча нарсалар фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан амалга ошишини, бошқа ҳеч ким бунга аралаша олмаслигини билади. Аллох таолога ана шундай тушунчада илтижо қилиш Аллоҳ таолога куллик қилишнинг жавҳари ва ҳақиқий мағзи ҳисобланади.

Тўққизинчи одоб – Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш.

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан яна бири доимо У Зотдан ҳаё қилиб яшашдир. Мўмин банда Аллоҳ таолонинг барча гапларни эшитиб турганини, барча амалларни кўриб турганини, барча яширин ва ошкор нарсаларни билиб, кузатиб турганини, барчани Ўзи хоҳлаган амалларга муваффақ қилиб турганини тўлиқ ҳис қилса, Аллоҳ таолодан ҳаё қилиб қолади. Яъни ўзининг кузатувда эканини ҳис қилиб, ёмон гапиришдан, ёки ёмон иш қилишдан, ёки фасод ишларга ҳаракат қилишдан уялиб колади. Ушбу ҳаё бандага унинг барча ҳолатларида таъсирини ўтказиб, ундан асло ажралмайди. Хусусан, холи қолган вақтларида ҳам ушбу ҳаё у билан бирга бўлади. Мўмин банда инсонларнинг кўзларидан йирокда бўлиб, ёлғиз ўзи қолганда ҳам доимо Аллоҳ таолонинг уни кўриб турганини ҳис қилиб, Унга бирор исён қилишдан ҳаё қилади. Шунга кўра ушбу хаё банда учун энг манфаатли нарсалардан ҳисобланади. Аллоҳ таолодан ҳаё қилишнинг кўплаб самаралари бор. Жумладан:

1. Тоатга шошилиш ва маъсиятдан узоқлашиш. Яъни Аллоҳ таоло уни кўриб турганини ҳис қилган банда Унинг буйруғини тарк қилишдан ва қайтарган нарсасини содир этишдан сақланади. Чунки мўмин банда Робби ўзини ана шундай ҳолда кўришидан ҳаё қилади;

2. Аллоҳ таоло бандасидан ҳаё қилиши. Яъни мукофот амалнинг жинсидан бўлади. Шунга кўра кимки Аллоҳ таолога исён қилишдан хаё киладиган бўлса, Аллоҳ таоло ҳам қиёмат куни уни азоблашдан ҳаё килади. Бу хакда масжиддаги илм мажлисига келган уч кишининг холати баён қилинган ҳадисда бундай дейилган:

عَنْ أَبِى وَاقِدٍ اللَّيْثَى أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَيْنَمَا هُوَ جَالِسٌ فِي الْمَسْجِدِ

وَالنَّاسُ مَعَهُ إِذْ أَقْبَلَ ثَلَاثَةُ تَفَرٍ فَأَقْبَلَ اثنَانِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَذَهَبَ وَاحِدٌ فَلَمَّا وَقَفَا عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَلَّمَا فَأَمَّا أَحَدُهُمَا فَرَأَى قَرْجَةً فِي الخَلْقَةِ فَجَلَسَ فِيهَا وَأَمَّا الآخَرُ فَجَلَسَ خَلْفَهُمْ وَأَمَّا الآخرُ فَأَدْبَرَ ذَاهِبًا فَلَمَّا فَرَغَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ عَنِ النَّفَرِ الثَّلَاثَةِ أَمَّا أَحَدُهُمْ فَأَوَى إِلَى اللَّهِ فَآوَاهُ اللَّهُ وَأَمَّا الآخَرُ فَاسْتَحْيَا فَاسْتَحْيَا اللَّهُ مِنْهُ وَأَمَّا الْآخَرُ فَأَعْرَضَ فَأَعْرَضَ

اللَّهُ عَنْهُ». رَوَاهُ التَّرْمِذِيُّ.

Абу Вокид Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда ўтирган эдилар. Инсонлар у зот билан бирга (ўтирган) эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Уларнинг иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юзланишди. Биттаси эса (тўхтамасдан, иккинчи томондан) чиқиб кетди. Нариги иккаласи Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам томон юзланиб келишгач, тўхтаб, салом беришди. Улардан бири ҳалқада битта бўш жой кўриб, ўша ерга ўтириб олди. Бошқаси эса уларнинг (ҳалқа бўлиб ўтирганларнинг) орқасига ўтирди. Яна бошқа бири (учинчиси) юз ўгириб чикиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (илмий суҳбатларидан) фориғ бўлгач: «Сизларга уч нафар кишининг хабарини берайми? Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради, Аллох унга бошпана берди, бошкаси (дарс ҳалқасини тарк этиб кетишдан) ҳаё қилди, Аллоҳ хам унга (ажр бермасликдан) ҳаё қилди. Бошқаси эса юз ўгириб кетди, Аллоҳ хам ундан юз ўгирди», дедилар» (Термизий ривоят қилган).

3. Ҳаё мўминнинг хулқига айланиши. Мўмин банда Аллох таолодан ҳаё қилишга одатланадиган бўлса, бу ҳаё уни қабих феълни содир этишдан қайтариб туради. Чунки ҳаё унинг хулқига ва табиий одатига айланади. Бу хаё энди ундан ажрамайди. Натижада банда инсонлардан ҳаё қиладиган бўлиб қолади. Бу ҳаё эса ёмон саналган ишларни содир этишдан уни тийиб туради. Зеро, ҳаё иймоннинг бир бўлагидир:

عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبي صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الإيمَانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ شُعْبَةً وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الإِيمَانِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон етмиш неча бўлакдир. Ҳаё иймондан бир бўлакдир», дедилар» (Муслим ривоят қилган).

Аллоҳдан ҳаё қилиш қандай бўлишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куйидагича тушунтирганлар:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اسْتَحْيُوا مِنَ اللَّهِ حَقَّ الْحَيَاءِ». قَالَ: قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّا لَنَسْتَحي والحمد لله. قَالَ: «لَيْسَ ذَاكَ وَلَكِنَّ الإِسْتِحْيَاءَ مِنَ اللهِ حَقَّ الْحَيَاء أَنْ تَحْفَظَ الرَّأْسَ وَمَا وَعَى وَتَحْفَظَ الْبَطْنَ وَمَا حَوَى وَتَتَذَكَّرَ الْمَوْتَ وَالْبِلَى وَمَنْ أَرَادَ الْآخِرَةَ تَرَكَ زِينَةَ الدُّنْيَا

فَمَنْ فَعَلَ ذَلِكَ فَقَدِ اسْتَحْيَا مِنَ اللَّهِ حَقَّ الْحَيَاءِ». رَوَاهُ التَّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилишда ҳаё қилинглар», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, биз албатта ҳаё қиламиз», дедик. У зот: «Ундай эмас, лекин Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва ундаги нарсаларни сақлашингиз билан, қоринни ва ундаги нарсаларни асрашингиз билан, ўлимни ва чириб кетишни эслаб юришингиз билан бўлади. Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатини тарк қилади. Кимки ушбуларни қилса, ўша киши Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

Яъни Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш учун банда:

– бошини ва ундаги қулоклари, кўзлари ва тилини маъсиятлардан тийиши керак;

– қалбини гунох нарсаларни қасд қилишдан асраши керак;

– ҳаром озукаларни истеъмол қилишдан сақланиши керак. Кимда ушбу сифатлар топилса, ўша киши Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё килган бўлади.

Рухий тарбия уламолари ушбу ҳадиси шарифнинг маъноларини турли содда услублар билан осонгина тушунтириб қўйганлар. Қуйидаги ибратли хикояга эътибор қаратайлик.

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб, «Эй Абу Исҳоқ, нафсим гунох-маъсиятларга ботиб кетди, сизда гуноҳ-маъсиятлардан қайтарадиган бирор нарса борми?» деди. Иброҳим Адҳам: «Агар айтадиган насиҳатларимни тинглаб, уларга риоя қила олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бермайди», деб жавоб берди. Ҳалиги киши: «Уларни айта қолинг, эй Абу Исҳоқ», деди. Иброҳим Адҳам бешта хислатни санади:

1. «Аллоҳ таолога исён қилмоқчи бўлсанг, Унинг берган ризқини емагин!»

Ҳалиги киши: «Унда қаердан ейман, ахир ердаги барча нарса Унинг берган ризқи-ку?!» деди. Иброҳим Адҳам: «Ундай бўлса, у берган ризқни еб туриб, яна Унга исён қилишни ўзингга эп кўрасанми?!» деди. Ҳалиги киши: «Йўқ, албатта. Иккинчисини айтақолинг», деди.

2. «Аллоҳ таолога исён қилмоқчи бўлсанг, Унинг мулкида турмагин!» Ҳалиги киши: «Эй Иброҳим, бу биринчисидан ҳам даҳшатлирок-ку! Машриқ ҳам, мағриб ҳам, уларнинг орасида нима бўлса, ҳаммаси ҳам Унинг мулки-ку, Уники бўлмаган қаерда тураман?» деди. Иброхим Адҳам: «У берган ризқни есанг, Унинг мулкида яшасанг, яна Унга исён қилсанг, шуни ўзингга эп кўрасанми?!» деди. Ҳалиги киши: «Йук, асло эп кўрмайман. Учинчисини айтинг», деди.

3. «Аллоҳ таолога исён қилмоқчи бўлсанг, У сени кўрмайдиган бир жойни топ-да, исёнингни ўша ерда қил!»

Ҳалиги киши: «Ҳой Иброҳим, бу нима деган гап? У Зот барча сирлардан хабардор бўлса, калбдан кечаётган нарсаларни ҳам билиб турса, бирор нарса ҳам Унга махфий бўлмаса?!» деди. Иброҳим Адҳам: «Унинг берган ризқини есанг, У берган маконда яшаб туриб, Унинг сени кўриб, барча сирларингдан хабардор эканини била туриб, яна Унга исён қилишни ўзингга эп кўрасанми?» деди. Ҳалиги киши: «Йук, асло эп кўрмайман. Тўртинчисини айтақолинг», деди.

4. «Ўлим фариштаси руҳингни олиш учун келса, унга: «Мени кўйиб тур, тавба қилиб олай», дегин».

Ҳалиги киши: «У буни қабул қилмайди-ку?» деди. Иброҳим Адҳам: «Тавба килиб олиш учун ўлимни ўзингдан қайтариб тура олмасанг, жонингни олиш учун келган пайтда буни асло кечиктирмаслигини билсанг, қандай қилиб халос бўлиш ҳақида умид қиласан?!» деди. Ҳалиги киши: «Бўлди, бешинчисини ҳам айтинг», деди.

5. «Қиёмат куни забониялар (дўзахга кирганларни азоблашга тайин қилинган фаришталар) сени дўзахга олиб кетишга келсалар, улар билан бирга бормагин».

Ҳалиги киши: «Улар бунга қараб ўтирмайдилар-ку?» деди. Иброҳим Адҳам: «Ундай бўлса, қандай қилиб нажот топишдан умидвор бўляпсан?!» деди. Ҳалиги киши: «Эй Иброҳим, бўлди, етар. Аллоҳга истиғфор айтаман, тавба қиламан», деди.

Ўнинчи одоб — Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларининг маънолари тақозосига кўра амал қилиш.

Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатлари тақозосига кўра амал қилиш Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг энг улкан самараларидандир. Кимки Аллоҳ таолога иймон келтирган ва У Зотнинг гўзал исмлари ва улуғ сифатларини далиллар билан билган ҳамда уларни ҳақиқий маънода комил деб эътиқод қилган ва бу сифатларни улуғлаб, уларга қалбини боғлаган бўлса, бундай иймон ўз эгасининг ҳаёт йўлларида албатта ўз самараларини беради. Бундай иймоннинг самараси тезда мўмин банданинг аъзоларида зоҳир бўлиб, унинг гапларию амалларида намоён бўлади. Шундай экан, ким Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни эшитувчи эканига иймон келтирган бўлса, Аллоҳ таоло ғазаб қиладиган бирор калима гапни гапиришдан ҳайиқади. Чунки бундай гапи туфайли Аллоҳ таолонинг жазосига гирифтор бўлишдан қўрқади.

Кимки Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни кўриб, кузатиб турганига иймон келтирган бўлса, У Зотга маъсият қилиб, қаттиқ азобига гирифтор бўлишдан хавф қилади. Бундай хавф қилган инсон эса, маъсиятдан тийилади. Кимки Аллоҳ таолонинг Ал-Азиз эканига, яъни энг улуғ зот эканига иймон келтирган бўлса, фақат Унгагина сиғинади, Ундан ўзганинг ёнида ўзини хор тутмайди. Кимки ато қилувчи ҳам, ман қилувчи ҳам Аллоҳ таоло эканига иймон келтирган бўлса, ризқи ёки шу каби бирор эхтиёжи учун ўзгаларга илтижо қилмайди. Кимки Аллоҳ таолонинг Ал-Ковий (Энг кучли), Ал-Жаббар (Энг қудратли) ва Ал-Муҳаймин (Барча нарсаларни назорат қилувчи) эканига иймон келтирган бўлса, Унга бўлган мутелиги янада зиёда бўлади ва башариятнинг кувватига ортикча баҳо бермайди. Бундай иймонга эга банда ҳар қандай золимнинг олдида ҳам заифлик ва кўркувни ҳис қилмайди.

Аллоҳ таолонинг барча исм ва сифатлари ҳақида мазкур гапларни айтиш мумкин. Мўмин киши уларнинг маъноларини тўлиқ англаши ва улар такозо қилган маъноларга амал қилиши лозим бўлади. Бу эса Аллоҳ таолонинг исмларини ҳадиси шарифда баён қилинган «ихсо килиш» (санаб чиқиш)нинг ҳақиқатидир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай хабар берилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ لِلَّهِ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ اسْمًا مِائَةً غَيْرُ وَاحِدَةٍ مَنْ أَحْصَاهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ وَهُوَ وِتَرَ يُحِبُّ الْوِتْرَ هُوَ اللَّهُ الَّذِى لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ الْغَفَّارُ الْقَهَّارُ الْوَهَّابُ الرَّزَّاقُ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ الْقَابِضُ الْبَاسِطُ الخَافِضُ الرَّافِعُ الْمُعِزُ الْمُذِلُّ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ الْحَكَمُ الْعَدْلُ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ الْحَلِيمُ الْعَظِيمُ الْغَفُورُ الشَّكُورُ العلم الكَبِيرُ الْحَفِيظُ الْمُقِيتُ الْحَسِيبُ الْجَلِيلُ الْكَريمُ الرَّقِيبُ الْمُجِيبُ الْوَاسِعُ الْحَكِيمُ الْوَدُودُ الْمَجِيدُ الْبَاعِثُ الشَّهِيدُ الْحَقُّ الْوَكِيلُ الْقَوِيُّ الْمَتِينُ الْوَلِيُّ الْحَمِيدُ الْمُحْصَى الْمُبْدِئُ الْمُعِيدُ الْمُحْيِي الْمُمِيتُ الْحَيُّ الْقَيُّومُ الْوَاجِدُ الْمَاجِدُ الْوَاحِدُ الصَّمَدُ الْقَادِرُ الْمُقْتَدِرُ الْمُقَدِّمُ الْمُؤَخَرُ الأَوَّلُ الآخِرُ الظَّاهِرُ الْبَاطِنُ الْوَالِي الْمُتَعَالِي الْبَرُّ التَّوَّابُ الْمُنْتَقِمُ الْعَفُرُّ الرَّءُوفُ مَالِكُ الْمُلْكِ ذُو الْجَلَالِ وَالإِكْرَامِ الْمُقْسِطُ الْجَامِعُ الْغَنِيُّ الْمُغْنِى الْمَانِعُ الضَّارُّ النَّافِعُ النُّورُ

الْهَادِى الْبَدِيعُ الْبَاقِي الْوَارِثُ الرَّشِيدُ الصَّبُورُ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:

«Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таолонинг 99 та, бир кам 100 та исми бор. Ким уларни номма-ном айтиб чикса, жаннатга киради. У токдир, тоқни яхши кўради. У Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган:

1. Аллоҳ (Ибодат қилинган Зот)

2. Ap-Poҳман (Meҳрuбoн)

3. Ap-Poҳийм (IIIaвқатлu)

4. Aл-Maлик (Эга)

5. Aл-Қуддус (Мутлоқ пок)

6. Ас-Салам (Тинчлик ато этувчи)

7. Ал-Муъмин (Иймон ато этувчи)

8. Ал-Муҳаймин (Назорат қилувчи)

9. Ал-Азийз (Энг кучли)

10. Ал-Жаббар (Энг қудратли)

11. Ал-Мутакаббир (Энг буюк)

12. Ал-Холиқ (Яратувчи)

13. Ал-Бариъ (Йўқдан бор қилгувчи)

14. Ал-Мусоввир (Махлуқотларга сурат берувчи)

15. Ал-Ғоффар (Ниҳоятда кечирувчи)

16. Ал-Қоҳҳар (Буйсундирувчи)

17. Ал-Ваххаб (Доимий неъматлар ато этувчи)

18. Ар-Роззак (Ризқ берувчи)

19. Ал-Фаттах (Файзу барака манбасини очувчи)

20. Ал-Алийм (Ҳар бир нарсани билувчи)

21. Ал-Кобиз (Ўзи хоҳлаган барча нарсани ушлаб турувчи)

22. Ал-Басит (Қалбларни кенгайтирувчи)

23. Ал-Хофиз (Пасайтирувчи)

24. Ар-Рофиъ (Кўтарувчи)

25. Ал-Муъизз (Азиз қилувчи)

26. Ал-Музилл (Хор қилувчи)

27. Ас-Самийъ (Хар бир нарсани эшитувчи)

28. Ал-Басийр (Ҳар бир нарсани кўрувчи)

29. Ал-Ҳакам (Ҳукм қилувчи)

30. Ал-Адл (Мутлақ адолат қилувчи)

31. Ал-Латийф (Энг илтифотли)

32. Ал-Хобир (Ўта хабардор)

33. Ал-Ҳалим (Мўминларнинг тавба қилиб олишларига ўта имкон

берувчи)

34. Ал-Азийм (Энг улуг)

35. Ал-Ғофур (Ўта мағфиратли)

36. Аш-Шакур (Оз амал учун кўп савоб берувчи)

37. Ал-Алий (Энг олий мартабали)

38. Ал-Кабийр (Энг катта)

39. Ал-Ҳафийз (Муҳофаза қилувчи)

40. Ал-Муқийт (Ризқ берувчи)

41. Ал-Ҳасийб (Ҳисоб қилувчи)

42. Ал-Жалил (Улуг Зот)

43. Ал-Карийм (Лутфу-карам кўрсатувчи)

44. Ар-Рокиб (Энг юксак кузатиб турувчи)

45. Ал-Мужийб (Ижобат қилувчи)

46. Ал-Васи (Илму раҳмати бепоён)

47. Ал-Ҳакийм (Ҳар бир нарсани ҳикмат билан қилувчи) 48. Ал-Вадуд (Барчага меҳр кўрсатувчи)

49. Ал-Мажид (Шон-шарафи чексиз)

50. Ал-Базис (Юборувчи)

51. Аш-Шаҳийд (Гувоҳлик берувчи)

52. Ал-Ҳаққ (Ҳақни юзага чиқарувчи)

53. Ал-Вакийл (Барчанинг иши унга топширилган Зот)

54. Ал-Қовий (Кучли Зот)

55. Ал-Матийн (Матонатли Зот)

56. Ал-Валий (Ҳомий Зот)

57. Ал-Ҳамийд (Унга ҳамду сано айтилган Зот)

58. Ал-Муҳсий (Ҳисоб қилувчи)

59. Ал-Мубдиъ (Асос солувчи)

60. Ал-Муъийд (Қайтарувчи)

61. Ал-Муҳйи (Тирилтирувчи)

62. Ал-Мумийт (Ўлдирувчи)

63. Ал-Ҳай (Азалий ва абадий барҳаёт)

64. Ал-Қойюм (Қоим қилувчи Зот)

65. Ал-Важид (Хоҳлаганини топувчи Зот)

66. Ал-Мажид (Шон-шарафли Зот)

67. Ал-Ваҳид (Яккаю ягона)

68. Ас-Сомад (Эҳтиёжсиз Зот)

69. Ал-Қодир (Барча нарсага Қодир Зот)

70. Ал-Муқтадир (Ниҳоятда Қудратли)

71. Ал-Муқаддим (Олдинга сурувчи)

72. Ал-Муаххир (Орқага сурувчи)

73. Ал-Аввал (Барча нарсадан аввал)

74. Ал-Охир (Махлуқотлар йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолувчи)

75. Аз-Зоҳир (Борлиги очиқ-ойдин)

76. Ал-Батин (Махфий нарсаларни билувчи)

77. Ал-Ваалий (Барча нарсаларнинг эгаси)

78. Ал-Мутаъалий (Нуқсонлардан пок Зот)

79. Ал-Барр (Энг яхшилик қилувчи)

80. Ат-Тавваб (Гуноҳларни кечирувчи)

81. Ал-Мунтақим (Интиқом олувчи)

82. Ал-Афувв (Афв қилувчи)

83. Ар-Роуф (Ўта меҳрибон)

84. Маликул мулк (Мулк эгаси)

85. Зул жалали вал икром (Шон-шараф ва иззат-икром эгаси)

86. Ал-Муксит (Адолат қилувчи)

87. Ал-Жамиъ (Жамловчи)

88. Ал-Ғоний (Беҳожат)

89. Ал-Муғний (Ҳожатларни раво қилувчи)

90. Ал-Маниъ (Ман қилувчи)

91. Аз-Зорр (Зарарли нарсаларни ҳам яратувчи)

92. Ан-Нафиъ (Наф берувчи)

93. Ан-Нур (Осмонлар ва ерни ёритгувчи)

94. Ал-Ҳадий (Ҳидоят қилувчи)

95. Ал-Бадийъ (Нарсаларни ўхшашсиз яратувчи)

96. Ал-Бақий (Боқий қолувчи)

97. Ал-Варис (Мавжудотлар йўқ бўлиб кетганда ҳам доимий бўлувчи)

98. Ар-Рошийд (Тўғри йўлга йўлловчи)

99. Ас-Собур (Ўта сабрли)».

(Байҳақий ривоят қилган).

Шарҳ: Матндаги калимаси ҳақида Хаттобий бундай деган: «Иҳсо қилиш» (номма-ном айтиб чиқиш) бир қанча кўринишларда ҳосил бўлиши мумкин:

1. Уларнинг бирортасини қолдирмасдан, охиригача тўлиқ санаб чиқади, улар билан Аллоҳ таолога дуо қилади ва ҳамду сано айтади, шунда «ихсо» қилган бўлади ва ваъда қилинган нарсага ҳақдор бўлади.

2. «Иҳсо қилиш» ушбу ояти кариманинг маъносига тааллуқлидир:

عَلِمَ أَن لَّن تُعْصُوهُ ﴾

«…У саноғига ета олмаслигингизни билиб…»

Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари «Ким ушбу исмларнинг ҳаққини адо этишга токати етса ва улар тақозо қиладиган нарсаларга амал қила олса, жаннатга киради», деган маънодадир. Бу эса уларнинг маъноларини англаш ва улар тақозо қиладиган нарсаларни ўзига лозим тутиш оркали вужудга келади. Масалан, ким Розикни таниса, ризқ масаласида хотиржам бўлади. Бошқа исмларда ҳам шу каби бўлади.

3. Бу сўздан мазкур исмларнинг маъноларини англаш кўзда тутилгандир. Чунки арабларнинг «Фалончи – иҳсо эгаси» деган сўзларидан «Фалончи маърифат эгаси» маъноси тушунилади. Баъзи уламолар эса «Ким уларни номма-ном айтиб чикса, жаннатга киради» жумласига беш хил маъно беришган:

1. Ким уларни тўлиқ ёдлаб олса, жаннатга киради;

2. Ким улар тақозо қиладиган нарсаларга амал қилишга тоқат кила олса, жаннатга киради;

3. Ким уларнинг маъноларини англаса, жаннатга киради;

4. Ким уларни билиб, иймон келтириб, номма-ном айтиб чикса, жаннатга киради;

5. Ким Қуръонни то хатм қилгунча ўқиса, жаннатга киради, чунки бу исмлар унинг ичидадир.

Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатлари маъноларини англаш ва улар тақозосига кўра ҳаёт кечириш мўмин учун ниҳоятда манфаатли ва унинг хаёт йўлини тартибга солувчи, аъзоларини гуноҳлардан тиювчи энг катта сабаблардандир. Шу маънода бу тушунча мўминнинг калбини, аъзоларини ва амалларини ислоҳ қилишига сабаб бўлади. Шунга кўра бу тушунча бандадаги тавҳид аломатини яққол намоён қилувчи тушунчадир.

Ўн биринчи одоб — Аллоҳ билан азиз бўлиш.

Кимки Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлса, атроф оламдаги далилларни кўриб, У Зотнинг кудрати улуғ эканини, комил илм эгаси бўлган ҳаким Зот эканини англаган бўлса ҳамда борликдаги ҳар бир нарса Яратувчининг буюклигига далолат қилишини қалб кўзи билан кўрса, Аллоҳ таолога бўлган иймони ва маърифатини қалбида ҳозир тутса, сўнгра азизликнинг барча кўринишларини Аллоҳ таолога исбот қилиб. Аллох таолонинг Ал-Азиз деган исмининг маъносини улуғласа, сўнгра Аллох таолонинг ушбу сўзини тиловат килса:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنَّ الْمُنَفِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

«Ҳолбуки, куч-қудрат фақат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар» (Мунофиқун сураси, 8-оят).

Ана шунда мўмин банданинг нафси юксалади ҳамда барча заифлик ва хорлик сабабларидан олий бўлади. Натижада мўмин банданинг нафси Аллоҳ билан азиз бўлади, мўмин ҳар қанча заиф ва муҳтож бўлмасин, махлуқотлардан бирортаси қаршисида асло хорланмайдиган бўлади. Чунки у доимо Аллоҳ билан азиз бўлгани сабабли Ундан ўзгасига хорланмайдиган мавқеда бўлади.

Ўн иккинчи одоб – тоат билан машғул бўлиш ва маъсиятлардан сақланиш.

Кимки Аллоҳ таолога Уни бутун борлиқнинг Яратувчиси ва тартибга солувчиси ҳамда ибодат ва итоат қилинишга лойик, танҳо Зот деб иймон келтирган бўлса, У Зотнинг кудрати ва буюклигини қалбан англаган бўлса, У Зотнинг буйруқлари ва қайтариқларидаги ҳамда шариати ва қадаридаги ҳикматларини мушоҳада қилган бўлса, Аллоҳнинг душманлари бўлган кофиру мунофикларнинг дунёнинг ўзида нималарга йўлиққанларини ва охиратда уларни нималар кутаётганини билган бўлса, бу маърифат албатта уни тоат-ибодат қилишга, фарзларни адо қилишга, каттаю кичик маъсиятлардан узоқлашишга, уларнинг барчасидан сақланишга ундайди. Бу ундов Аллоҳдан кўркув, Унинг азобидан сақланиш ва савобидан умидворлик туфайли юзага келади.

Агар инсонлар Аллоҳ таолога ибодат билан машғул бўлсалар, маъсиятлардан сақлансалар, дунёю охиратда кўплаб яхшиликларга эришадилар. Уларнинг айримлари қуйидагилардир:

А. Дунёнинг ўзида ҳолатлари яхши бўлиши. Бу яхшиликлар уларнинг ризқлари ва озуқалари баракали бўлиши билан намоён бўлади. Бу хакда Қуръони Каримда бундай дейилган:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى ءَامَنُواْ وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ

وَلَكِن كَذَّبُوا فَأَخَذْنَهُم بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ )

«Агарда юртларнинг ахолиси иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз уларга осмону ердан баракотлар очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар. Натижада қилмишлари сабабли уларни (азобга) тутдик» (Аъроф сураси, 96-оят).

Дунёда бузғунчилик ва бадбахтлик воситаларини юзага чиқариш инсонларнинг ҳаётларидаги яхши ҳолатларини бузишга ва улар орасида турли ёмонликлар ва бузғунчиликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу хакда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى ( وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ

مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Агар сизларга Мендан ҳидоят келганида, ким Менинг ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга танг ҳаёт бўлур ва уни қиёмат куни кўр ҳолида тирилтирурмиз» (Тоҳа сураси, 123-124-оятлар).

Ҳа, дунёда кўриб турганимиз турли маъсиятларнинг тарқалгани, яхшиликлардан юз ўгирилгани, озуқаларнинг бузилгани, сон-саноқсиз бало-офатларнинг тарқалгани ва булардан бошқа турли ёмон нарсаларнинг барчаси тоатни тарк қилиб, маъсиятга ғарқ бўлиш натижасида юзага келган нарсалардир. Демак, инсонларнинг турмуш тарзлари яхши бўлиши уларнинг Аллоҳга тоат билан машғул бўлишларига ва маъсиятлардан сақланишларига боғликдир.

Б. Охиратда нажот топиш. Чунки жаннатга эришиш ва дўзахдан нажот топиш Аллоҳга итоат қилишга ва У Зотга исён килишдан узоқ бўлишга боғлиқдир. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

وَمَن يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَرُ خَلِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ

وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَلِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ

«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса, У Зот уни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатга абадий қолиш учун киритар. Бу улкан ютукдир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У Зот уни абадий қолиш учун дўзахга киритар ва унга хорловчи азоб бордир» (Нисо сураси, 13-14-оятлар).

Шариат кўрсатмаларига риоя қилиш инсоннинг булардан бошқа ҳам кўплаб дунё ва охират яхшиликларига эришишига сабаб бўлади.

Ўн учинчи одоб – Аллоҳ юборган шариат билан ҳукм қилиш.

Мўмин банда Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали юборган Қуръон ва Суннатдаги ҳукмларни ўрганиши ва уларга риоя қилиши лозим бўлади. Бу одобга риоя қилиш аслида Аллоҳ таолога, У Зотнинг барча нарсаларни йўқдан бор қилиб, уларнинг тартибга келтириб турувчи эканига, барча буйруқ ва қайтариқларида комил ҳикмат соҳиби эканига ҳамда У Зотнинг илми барча нарсаларни қамраб олганига ва бандаларини уларнинг ўзларидан ҳам яхши билувчи Зот эканига иймон келтиришдан келиб чиқади. Куръони Каримда бундай хабар берилган:

أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ )

«Яратган Зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир» (Мулк сураси, 14-оят).

Аллох таоло бандаларига мехрибондир. У Зот уларнинг ўзларидан ҳам кўра уларга меҳрибондир. Зеро, бу ҳақда куйидагича хабар берилган:

وَكَانَ بِالْمُؤْمِنِينَ رَحِيمًا (۳)

«У мўминларга ўта меҳрибон бўлган Зотдир» (Аҳзоб сураси, 43-оят). Аллоҳ таоло бандаларига зарра оғирлигичалик ҳам зулм қилмайдиган, мутлақ адолатли подшохдир. У Зот бандаларига енгилликни хохлайди. Бу ҳақда бундай хабар берилган:

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ

«Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас» (Бақара сураси, 185-оят).

Шунингдек, мўмин банда Аллоҳ таолонинг тўлиқ ва комил мехрибонлик сифатлари билан сифатланганини ва бандаларнинг эса барча сифатлари нуқсонли эканини англаган вақтда Аллоҳ таолонинг бандалари устидан Ўзининг комил илми, ҳикмати, кудрати ва ҳакозо комил сифатлари тақозосига кўра ҳукм қилишини англаб етади. Бу тушунча мусулмон банданинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаводан хукм килмаслиги, балки Аллоҳ таоло у зотга нозил қилган нарса билан хукм килишига иймон келтирганига тааллуқли тушунчадир. Бу тушунча Қуръони Каримда бундай ифодаланган:

إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَبَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَنكَ اللَّهُ

«Биз сенга Китобни ҳақ ила одамлар орасида сенга Аллоҳ кўрсатганича ҳукм қилишинг учун нозил қилдик» (Нисо сураси, 105-оят).

Агар мўмин банда юқорида баён қилинганларни далиллари билан ўрганиб, уларга аниқ ишонган бўлса, бундай ҳолатда у барча чиқарадиган ҳукмларида Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмалари асосида ҳукм қилади. Бу эса Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатларига мурожаат қилиш билан бўлади. Мўмин банда, гарчи ўзининг фикри ва хоҳишига зид бўлса-да, мазкур манбалардаги ҳукмларга рози бўлишга ўзини кўндиради. Бу ҳукмларга тўлиқ бўйсуниб, таслим бўлади. Зеро, бу итоат мўминлик тақозосидир:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا

فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

«Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!» (Нисо сураси, 65-оят.)

Яна мўмин банда шуни билиши лозимки, бандалар орасида ҳукм қи лиш мутлақ Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Бу ҳақда бирор банда У Зотга шерик бўла олмайди. Зеро, У Зот ҳукм Ўзига тегишли эканини бундай хабар берган:

إنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّ

«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир» (Юсуф сураси, 40-оят).

Агар инсонлар Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннати асосида ҳукм юритсалар, кўплаб яхшиликларга эришадилар. Жумладан:

Ўзаро аҳилликда яшаш. Инсонлар Аллоҳнинг Китобини ҳакам қилсалар, унинг ҳукмига рози бўлиб, унга таслим бўлсалар, бу улар орасидаги турли ихтилофлар барҳам топишига сабаб бўлади. Чунки инсонлар ўртасидаги ихтилофлар, нафрату кек-адоватларнинг асосий сабаби аслида Аллоҳнинг шариатига кўра ҳукм қилишдан юз ўгирганлари ва унинг ўрнига инсонларнинг ҳолатларини ислоҳ қилишга салоҳиятли бўлмаган ноқис шариатларни алмаштириб олганларидир.

Ризқларда барака бўлиши ва хотиржамлик ҳукм суриши. Инсонларнинг мўл-кўл ризққа эга бўлиб, тинч-хотиржам ҳаёт кечиришлари Аллоҳ таоло Ўзининг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали билдирган шариатига кўра яшашларининг самарасидир. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

وَلَوْ أَتَهُمْ أَقَامُوا التَّوْرَنَةَ وَالْإِنجِيلَ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِم مِّن رَّبِّهِمْ لَأَكَلُوا مِن فَوْقِهِمْ

وَمِن تَحْتِ أَرْجُلِهِمْ

«Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббларидан нозил бўлган нарсага амал қилганларида эди, тепаларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам (ризк) еган бўлардилар» (Моида сураси, 66-оят).

Аммо ризқлар ва озуқалардаги бараканинг кетиши, инсонларнинг тушкун ҳолатларга тушиб қолишлари, улар орасида турли фасод ишларнинг ёйилиши — буларнинг барчаси Аллоҳнинг ва У Зотнинг элчиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоху алайи васалламнинг ҳукмларидан юз ўгириб, гуноҳу маъсиятларга берилиш туфайлидир.

Зўравонликка чек қўйиш. Агар инсонлар Аллоҳнинг ва У Зотнинг элчиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоху алайи васалламнинг ҳукмлари билан иш тутсалар, албатта билиб ё билмасдан ўзгага зулм қилиб қўйиш каби ишларнинг олди олинган бўлади.

Шариатга зид бўлган зоҳири дабдабали, аммо асли алдов бўлган турли зарарли йўл-йўриқлардан сақланиш. Тўғри, баъзи йўл-йўриқлар шариатдан олингани ва унга мувофиқ бўлгани учун риоя қилиниши лозим бўлган манфаатли қонун-қоидалар бўлади. Аммо башарият томонидан ўйлаб топилган ва шариатга зид бўлган турли йўл-йўриқлардан огоҳ бўлиш ва улардан сақланиш лозим. Унутмаслик лозимки, қози ҳам ёки хусуматчилар ҳам шариат кўрсатмаларига мос ҳукмга мурожаат қилишлари ва унга рози бўлишлари лозим. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

وَأَن أَحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг. Уларнинг ҳавойи (фикрларига) эргашманг» (Моида сураси, 49-оят).

Ушбу одобнинг булардан бошқа яна кўплаб манфаатлари бордир.

Ўн тўртинчи одоб – Аллоҳнинг шариатини енгил деб эътиқод қилиш.

Ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолонинг шариатини енгил деб билиши ва Аллоҳ таоло асло мўминларга оғир нарсани жорий қилмаган, деб эътиқод қилиши вожибдир. Зеро, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Ислом шариатининг барча ҳукмлари енгилдир. Ислом шариатидаги ҳукмлар инсонлар учун енгиллаштирилган ва уларнинг ҳолатлари ва заифликлари эътиборга олингандир. Бу ҳақда Куръони Каримда бундай хабар берилган:

يُرِيدُ اللهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْمُسْرَ

«Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хохламас» (Бақара сураси, 185-оят).

Шунга кўра Ислом динида инсонларга бирор кийинчиликка сабаб бўладиган нарса йўқдир. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَج

«Ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади» (Ҳаж сураси, 78-оят).

Ушбу енгиллик Қуръон ва Суннатда келган барча ҳукмларни ўз ичига қамраб олади. Шунга кўра Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам олиб келган ҳидоятнинг барчаси инсон учун енгил ва қулайдир. Зеро, у зот алайҳиссаломнинг ўзлари енгиллик ва ва қулайлик тарафдори бўлганлар:

عَنْ عَائِشَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَهَا قَالَتْ مَا جُيِّرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَيْنَ أَمْرَيْنِ إِلا أَخَذَ أَيْسَرَهُمَا مَا لَمْ يَكُنْ إِثْمًا فَإِنْ كَانَ إِثْمَا كَانَ أَبْعَدَ النَّاسِ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам икки иш орасида ихтиёрли бўлсалар, агар у иш гуноҳ бўлмаса, уларнинг енгилроғини олар эдилар. Агар гуноҳ бўлса, у зот (гуноҳ қилишдан) инсонларнинг ундан энг узок бўлувчиси эдилар…» (Муслим ривоят қилган).

Бунинг маъноси шуки, шариатда келган барча ҳукмлар енгилдир. Унга зид бўлган нарса эса бирор ҳолатда ҳам асло енгил бўлмайди. Чунки шаръий хукм ва унинг зидди бир пайтнинг ўзида енгил бўла олмайди. Шунга кўра модомики суннат енгил бўлар экан, унинг зидди оғир бўлади. Зеро, агар енгил бўлганида, мазкур ҳадисга кўра Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам уни ихтиёр қилган бўлар эдилар. Демак, ким суннатга зид ишни қиладиган бўлса, ҳар қанча бошқача хаёл қилмасин ёки ўзича енгилини танлаган бўлмасин, ўзига танглик ва қийинчилик қилган бўлади. Чунки у аслида хато ўйлаган бўлади. Шунинг учун ҳам Ислом динини тўлалигича енгиллик ва қулайлик динидир, деб васф қилиш ҳақли бўлади. Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам айтганларидек:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ هَذَا الدِّينَ يُسْر. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу дин енгилликдир», дедилар» (Насоий ривоят қилган).

Аммо Ислом шариатидаги бирор ҳукмни оғир ёки Аллох таоло бандаларига қийинчилик ва танглик қилган, деб эътиқод қилиш Аллоҳ таолога нисбатан одобсизликдир ёки У Зот субҳанаҳу ва таоло ҳақида нотўғри ўйлашдир.

Ўн бешинчи одоб – Аллоҳ таоло ҳақида яхши ўйда бўлиш.

Мусулмон киши доимо Аллоҳ таоло ҳақида яхши ўйда бўлиши лозим. Аллоҳ таоло ҳақида яхши ўйда бўлиш деганда, жумладан қуйидагилар тушунилади:

Аллоҳ таолонинг зоти ҳақида яхши ўйда бўлиш. Яъни У Зот ягонадир, асло ададли эмасдир ҳамда барча айбу нуқсонлардан покдир;

Аллоҳ таолонинг қадари ҳақида яхши ўйда бўлиш. Яъни Аллоҳ таоло барча нарсаларни уларни яратишидан олдин билган, билганидек белгилаган ва ўшанда вужудга келтирган. Шунга кўра бутун борлиқдаги барча нарсалар Аллоҳ таолонинг иродасига кўра белгиланганидек вужудга келгандир. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

وَخَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ فَقَدَرَهُ نَقْدِيرًا

«Ва барча нарсани яратиб, (аник) ўлчови билан ўлчаб қўйган Зотдир» (Фурқон сураси, 2-оят).

Бошқа бир оятда эса бундай дейилган:

وَمَا مِنْ غَابَةِ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِلَّا فِي كِتَبٍ مُّبِينٍ (٣٥)

«Осмон ва заминдаги ҳар бир сир аниқ Китобда (Лавҳул Маҳфуз- да) мавжуддир» (Намл сураси, 75-оят).

Бошқа бир оятда эса қуйидагича хабар берилган:

مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي أَنفُسِكُمْ إِلَّا فِي كِتَبٍ مِّن قَبْلِ أَن نَبْرَأَهَا

«Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул Маҳфузда битилган) бўлур» (Ҳадид сураси, 22-оят).

Аллоҳ таолонинг шариати тўғрисида яхши ўйда бўлиш. Яъни Аллох таоло бизларга шариатни комил ва динни тугал қилиб берган. Бу шариат ва динда бирор жиҳатдан ҳам камчилик ва нуқсон йўқдир. Бу ҳақда Куръони Каримда бундай хабар берилган:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَمَ دِينًا ﴾

«Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (Моида сураси, 3-оят).

Ҳа, Аллоҳ таоло бандаларига улар учун дунёю охиратда манфаатли бўлган нарсаларни жорий қилгандир. У Зот асло бандаларига қийин бўлган ва уларнинг тоқатлари етмайдиган нарсани жорий килмаган. Бу ҳақда куйидаги ояти карималарда бундай хабар берилган:

لا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди» (Бақара сураси, 286-оят).

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا مَا ءَاتَنهَا

«Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризк)дан бошқа нарсага таклиф этмас» (Талоқ сураси, 7-оят).

Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир. У Зот уларга енгилликни хоҳлайди, асло оғирликни хоҳламайди. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ

«Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас» (Бақара сураси, 185-оят).

Бошка бир оятда эса бундай дейилган:

وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَج

«Ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади» (Ҳаж сураси, 78-оят).

• Ўн олтинчи одоб – Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш.

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан бири У Зотни кўп зикр қилиш ҳисобланади. Аллоҳга иймон келтирган, Уни яхши кўрган банда қалбида муҳаббат ва рағбат билан, тилида дуо, тасбех ва истиғфорлар билан, бошқа аъзоларида тоат-ибодатлар билан доимо У Зотнинг зикрида бардавом бўлиши лозим. Аслида ушбу ишларнинг барчаси иймон, муҳаббат, қалбнинг доимо У Зотга боғлиқлиги ва доимо У Зотдан хавфда бўлиш тақозоси ҳисобланади. Чунки ким нимани яхши кўрса, уни кўп ёдга олади. Қуръони Каримда Аллоҳ таолони кўп зикр қилишга қуйидагича буйруқ келган:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا ) وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا)

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар!» (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар.)

Оятда келган «кўп зикр қилинглар» деган буйрук тил билан зикр қилишни ҳам, қалб билан зикр қилишни ҳам ўз ичига қамраб олади. Эртаю кеч Уни поклаб ёд этишга бўлган буйрукдан эса банданинг асосий вакти Зикр билан ўтиши лозимлиги тушунилади. Чунки бир нарсанинг аввали ва охири айтилса, одатда ўртаси ҳам улар билан қўшиб тушунилади.

Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш бандага дунё ва охиратда кўплаб манфаатлар келтиради. Жумладан:

Аллоҳнинг зикри сабабли қалблар ором олади. Бу ҳақда ояти каримада бундай хабар берилган:

الَّذِينَ ءَامَنُوا وَتَطْمَيِنُ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَينُ الْقُلُوبُ

«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят).

Аллоҳнинг зикри билан ором олган қалблар ҳар қандай мусибат чоғида ҳам жазавага тушмайдиган, хотиржам қалблар бўлади;

Тоат-ибодатда бардавомлик бўлади. Ким тилини доимо Аллоҳнинг зикри билан машғул қилса, унда маъсият гапларни гапиришга имкон бўлмайди. Ким аъзоларини тоат билан машғул қилса, маъсият қила олмай колади. Шу маънода зокир банда қалби, тили ва барча аъзолари билан доимо Аллоҳга боғланиб яшаш мартабасида бўлади;

Аллоҳнинг зикри сабабли шайтондан сақланилади. Чунки шайтон Аллоҳ зикр қилинган жойдан қочади. Шунга кўра ким Аллоҳни кўп зикр қиладиган бўлса, ўзини шайтондан сақлаган бўлади. Зеро, у ўзига доимо ҳужум қиладиган душмандан кучли қўрғон билан ҳимояланган бўлади;

Аллоҳнинг зикри яхши ишларни кўп қилишга сабаб бўлади. Зеро, Аллоҳнинг зикри солиҳ амалларнинг энг улуғларидан ҳисобланади. Асарларда зикрларнинг турларига кўра қандай савоблар берилиши баён қилинган. Улар ўрни бўлмагани учун бу ерда келтирилмади;

Аллоҳни зикр қилган банда Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади. Ким Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ таоло ҳам уни зикр килади. Бу ҳакда ҳадиси кудсийда бундай хабар берилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي وَأَنَا مَعَهُ حِينَ يَذْكُرُنِي فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي

وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلا ذَكَرْتُهُ فِي مَلَإٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ». رَوَاهُ التَّرْمِذِيُّ.

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен бандамнинг Мен тўғримда қилган ўйидаман. Мени зикр қилган чоғда у билан бирга бўламан. Агар Мени махфий ҳолатда зикр қилса, Мен ҳам уни махфий ҳолатда зикр қиламан (раҳматимга сазовор қиламан). Агар Мени жамоат ичида зикр қилса, мен ҳам уни улардан афзал бўлган жамоат ичида (муқарраб фаришталар жамоаси ичида) зикр қиламан», деб айтади…» (Термизий ривоят қилган).

Агар Аллох бандани зикр қилса, бу нажот топиб, саодатга эришгани ва бу банданинг рушду ҳидоятга муваффақ қилингани бўлади. Зикрнинг булардан ташқари яна жуда кўплаб фойдалари бор. Аммо афсуски, бу ер уларни батафсил баён қилиш ўрни бўлмагани сабабли мазкур ишоралар билангина чекландик.

Ўн еттинчи одоб – Аллоҳ таоло учун тақво қилиш.

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан яна бири доимо У учун тақво қилишдир. Тақво нима эканини уламолар қисқа ва лўнда сўзлар билан тушунтириб қўйганлар.

– Абу Абдуллоҳ Рузборий: «Тақво сени Аллоҳдан узоқлаштирадиган нарсадан ўзингни олиб қочишингдир»;

– Ибн Ато: «Тақвонинг ташқи ва ички тарафи бор. Ташқи тарафи шариат ҳукмларига риоя этиш, ички тарафи эса ният ва ихлосдир».

Аллоҳ таоло учун тақво қилиш ниҳоятда манфаатли бўлиб, юқорида зикр қилинган кўплаб фойдаларни жамлайди. Тақводан кўзланган асосий мақсад, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб, азобидан қўрқиб, доимо тоатида бардавом бўлиш ва маъсиятлардан сақланишдир. Тақво Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг энг улкан самараларидан ҳисобланади. Тақвонинг жуда ҳам кўплаб фойдалари бор. Жумладан: Тақводор банданинг Аллоҳ таоло билан бирга бўлиши. Бу ҳақда Куръони Каримда бундай хабар берилган:

إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوا

«Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар биландир» (Наҳл сураси, 128-оят).

Аллоҳ таолонинг тақводор банда билан бўлиши деганда, бандани ҳидоятда собитқадам қилиши, балолардан сақлаши, яхшиликларга муваффақ этиши, қилган амалларини қабул қилиши, раҳматига буркаши, ёмонликлардан асраши ва ҳоказолар тушунилади.

Душманларнинг ҳийлаларидан нажот топиши. Душманларнинг ҳийлалари қанчалик пишиқ бўлса ҳам, тақводор банда бу ҳийлалардан албатта нажот топади. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

وَإِن تَصْبِرُوا وَتَتَّقُواْ لَا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئًا )

«Агар сабр ва тақво қилсангиз, уларнинг макри сизга ҳеч зарар қилмас» (Оли Имрон сураси, 120-оят).

Ҳақ ва ботил орасини ажрата билиш. Тақвонинг яна муҳим фойдаларидан бири тақводор банданинг ҳақ ва ботил орасини ажрата оладиган бўлишидир. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай хабар берилган:

يَتَأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَل لَّكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنكُمْ

سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ

«Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизлар учун (ҳак билан ноҳақликни) ажрим этувчи(ёрдам)ни беради ва гунохларингиздан ўтиб, сизларни мағфират қилади» (Анфол сураси, 29-оят).

Шунга кўра Аллоҳ таоло тақводорларга ҳақ ва ботил, ҳидоят ва залолат орасини ажратадиган бир нур бериб кўяди. Бунинг ёрдамида улар адашиш ва тойилишдан сақланадилар. Улар ҳеч қачон ҳидоят ва тўғри йўл, деган ўйда залолат ботқоғига ботмайдилар.

Хатолар кечирилиб, гуноҳлар мағфират қилиниши. Бунинг далили юқорида ўтган оят ва мазкур маънодаги кўплаб оятлардир. Демак, тақво гуноҳлар мағфират қилиниши ва хатолар ўчирилишининг энг катта сабабларидан биридир.

Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўлиш. Бу ҳакда Куръони Каримда бундай хабар берилган:

وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ فَسَأَكْتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ ﴾

«Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Уни тақво қилганларга ёзажакман» (Аъроф сураси, 156-оят).

Шунга кўра тақводорлар Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладиган бандалар ҳисобланадилар.

Жаннатга эришиш ва дўзахдан нажот топиш. Тақводорларнинг бундай бахтга эришишлари ҳақида Қуръони Каримда куйидагича хабар берилган:

تِلْكَ الْجَنَّةُ الَّتِي نُورِثُ مِنْ عِبَادِنَا مَن كَانَ تَقِيّا

«У бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир» (Марям сураси, 63-оят).

Тақводорларнинг дўзахдан нажот топишлари ҳақида бундай хабар берилган:

ثُمَّ نُنَجِّي الَّذِينَ اتَّقَوا وَنَذَرُ الظَّلِمِينَ فِيهَا جِيْنَا ال

«Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз» (Марям сураси, 72-оят).

Тақводорларнинг нажот топишлари Аллоҳ таолонинг раҳмати тақозосига кўра бўлади.

Тақвонинг булардан ташқари яна жуда кўплаб фойдалари бор. Аммо бу ер уларни батафсил баён қилиш ўрни эмасдир.

Ўн саккизинчи одоб – Аллоҳ таолонинг ҳукмларига риоя қилиш.

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан яна бири доимо У Зотнинг ҳукмларига риоя қилишдир. Банда Аллоҳ таолонинг буйруқларига сўзсиз итоат этиши, қайтариқларидан қатъий равишда қайтиши лозим. Бу ҳақда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумога насиҳат қилганлар. Бу бутун умматларига бундай насиҳатлари ҳамдир:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنْتُ خَلْفَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا، فَقَالَ: «يَا غُلامُ إِنِّى أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ احْفَظِ اللَّهَ يَحْفَظْكَ، احْفَظِ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ وَاعْلَمْ أَنَّ الأُمَّةَ لَوِ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنفَعُوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَنفَعُوكَ إِلا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ وَلَو اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتِ الأَقْلاَمُ وَجَفَّتِ الصُّحُفُ». رَوَاهُ الترمذي.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида эдим. У зот шундай дедилар: «Эй бола, мен сенга бир калималарни ўргатиб қўяман: Аллоҳни (Унинг шариатини) сақлагин, У сени (тўғри йўлда) сақлайди, Аллоҳни (Унинг шариатини) сақлагин, Уни олдингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра, агар ёрдам истасанг, Аллоҳдан иста. Билгинки, агар сенга бирор нарсада фойда бериш учун бутун уммат тўпланса ҳам, Аллоҳ сенга битиб қўйган фойдадан бошка бирор фойда бера олмаслар. Агар сенга бирор нарсада зарар бериш учун бутун уммат тўпланса ҳам, Аллоҳ сенга битиб қўйган зарардан бошқа бирор зарар етказа олмаслар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуригандир» (Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадиси шарифда қайси бир банда тўғри йўлда бардавом бўлишни хоҳласа, Аллоҳ таолонинг ҳукмларига риоя қилиши, бу йўлда машақкатларга дуч келса, Аллоҳдан ёрдам сўраб, сабр билан ҳаракат қилиб бориши тавсия қилинган. Динимизнинг мўминларга берадиган бахту саодатидан бахраманд бўлишни истаган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу насиҳатлари асосида ҳаёт кечириши лозим.

Ўн тўққизинчи одоб – доимо Аллоҳнинг кузатиб турганини ҳис қилиб туриш.

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан яна бири У Зотнинг кузатиб турганини доимо ҳис қилиб яшашдир. Бу иш Аллоҳ таолонинг буйруғи ҳисобланади:

وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِي أَنفُسِكُمْ فَأَحْذَرُوهُ )

«Англаб олингларки, Аллоҳ дилингиздагиларни билади. Ундан эхтиёт бўлинглар» (Бақара сураси, 235-оят).

Яъни Аллоҳ таоло асл мақсадларингизни билиб турибди. Шунинг учун Унинг жазосига гирифтор бўлишдан ҳазир бўлинг.

Суфён Саврий бу ҳақда бундай деган: «Сен доимо Унга бирор иш махфий бўлмайдиган Зот кузатиб турганини ҳис қилиб туришинг, ваъдасига хилоф қилмайдиган Зотдан умидвор бўлиб туришинг, жазолашга қодир Зотга (исён қилишдан) сақланишинг лозим».

Аллоҳ таолонинг кузатиб турганини ҳис қилиб яшаш бандани доимо тоат-ибодатларга ғайрат қилишга, маъсиятлардан сақланишга ундаб туради. Ушбу одоблар мўмин банданинг Аллоҳ таолога нисбатан машҳур одоблари бўлиб, булардан бошқа ҳам одоблар кўпдир. Мўмин банданинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан одоблари эса «Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари» мавзусида алохида баён қилинди. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбармиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин!

«Ислом одоблари энциклопедияси» китобидан.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]