Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 100 МИНГ МАСЖИД ХАРИТАСИ ЯРАТИЛАДИ

100 МИНГ МАСЖИД ХАРИТАСИ ЯРАТИЛАДИ

Хориж хабари

Миср 100 минг масжиднинг рақамли хариталарини яратмоқчи, деб хабар беради soutalomma.com (уммат овози) сайти.

Маълумотларига кўра, Миср маданият вазирлиги мамлакат хариталаш ташкилоти билан биргаликда масжидларнинг географик жойлашуви ва улар билан боғлиқ жойлар ҳақидаги маълумотларни рақамли платформада тўплаш бўйича келишув имзолаган.

Вазир Муҳаммад Мухтор Жумъа мамлакатдаги ҳар бир масжид ушбу рақамли харитага алоҳида юкланишини айтди. Бу одамларнинг ибодатхоналарга киришини осонлаштиради. Чунки қидирув пайтида уларнинг барча хусусиятларини кўриш мумкин, дея қўшимча қилди у.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]