Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЯНГИ ТАҲОРАТХОНА ОЧИЛДИ

ЯНГИ ТАҲОРАТХОНА ОЧИЛДИ

Поклик – динимиз тарғиб қилган амал. Ҳар бир иш тозалик асосига қурилса, унда хайру барака бўлади. Исломнинг асосий устунларидан бўлган намознинг фарзларидан иккитаси ҳам бевосита покликка боғлиқ.

Покиза одамдан ифлослик, разиллик чиқмайди, озодалик инсонийлик кўзгусидир. Шарқона одоб талабларига кўра, комил инсонлар ҳаётда ҳамиша ювинган (таҳорат олган), тоза кийимлар кийган ҳолда юришлари лозим.

Куни кеча Оҳангарон туманидаги “Ислом нури” жоме масжидининг янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди.

Тошкент билан водий вилоятларини боғловчи йўл бўйида жойлашган довондаги масжидга ҳар куни минглаб одамлар кириб, намозларини адо этишади. Янги таҳоратхонанинг очилиши эса айни муддао бўлди.

Тадбирда Абдулҳаким қори Матқулов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов қатнашди.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]