Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан эндиликда диний соҳа ходимларининг ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш; соф Ислом таълимотларини кенг оммага етказиш; оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва ёшларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш; оилавий ажримлар, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, ёт ғоялар таъсирига берилиб кетиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга ошириб келаётган ишларининг кундалик ҳисоботини ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш мақсад қилиб қўйилди.

Шунга кўра, куни кеча Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида имом-хатиблар ва отинойилар томонидан қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди:

– Паркент туманидаги 44-мактабда имом-хатиб З.Расулов томонидан ота-оналар ва мактаб раҳбарияти билан “Диний экстремизм, ҳуқуқбузарлик ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш” мавзусида йиғилиш ўтказилди;

– Паркент тумани 39, 6, 40-мактабларда ҳудуд имом-хатиблари иштирокида “Биз экстремизм ва терроризмни қандай тушунамиз” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди;

– Олмалиқ шаҳар отинойиси У.Мадиярова томонидан Олмалиқ шаҳар академик лицейида ташкил этилган “Фаровон оила жамият ривожининг асоси” мавзусидаги тадбирда маъруза қилинди;

– Янгийўл тумани “Усмон Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби Қамариддин Қамбаров тумандаги Ижтимоий иқтисодиёт коллежида тумандаги барча мактаб етакчилари билан ўтказилган “Тинчлик учун камарбаста бўлиш барчамизнинг бурчимиз” мавзусидаги йиғилишда иштирок этиб, маъруза қилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди;

– Бекобод шаҳар 12-умумтаълим мактабида “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Назаркулов «Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш» мавзусида давра суҳбати ўтказди;

– Олмалиқ шаҳар Кончилик касб-ҳунар коллежида ташкил этилган “Ёшларни «оммавий маданият» таъсиридан асрайлик» мавзусида ўтказилган тадбирда «Рамазони шариф» жоме масжиди имом ноиби А.Мирзахмедов «Исломнинг асл моҳияти» юзасидан маъруза қилди ва иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди;

– Қибрай тумани “Дарвеш бува” масжиди имом-хатиби З.Зиятдинов Оила илмий-амалий марказида “Сиз оила қуришга тайёрмисиз” мавзусида ўтказилган тадбирда иштирок этиб, оила қуриш остонасидаги ёшларга оила муқаддаслиги, эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маъруза қилди.

– Пискент тумани бош имом-хатиби З.Қудратов тумандаги 23-умумтаълим мактабида “Ёшлар ўртасида оммавий маданиятнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди;

– Ангрен шаҳар отинойиси М.Қурбонова 25-мактабнинг ўсмир қизлари билан учрашиб, “Бўш вақт қадри”, “Ўсмир қизга тавсиялар”, “Ислом дини гўзал ахлоқдир” мавзуларида суҳбатлашди, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берди;

– Ўртачирчиқ тумани Агросаноат коллежида ташкил этилган “Ҳаётнинг энг буюк сири” мавзусидаги тадбирда туман отинойиси М.Хайдарова маъруза билан иштирок этиб, иштирок этганларнинг саволларини жавоблантирди.

 

Воқеалар ривожини биз билан кузатишда давом этинг…

[carousel-horizontal-posts-content-slider]