Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Бидъат неча хил бўлади?

Бидъат неча хил бўлади?

Бидъат бир неча ҳил бўлади деган уламолар қуйидагича келтиришган:

  1. Вожиб бидъат. Наҳв илмини ўрганиш бидъатнинг шу турига киради. Ушбу илмни билмасдан Қуръон ва Суннатни билиб бўлмайди. Бу икки манбани ўрганиш вожиб. Вожибни бажаришга хизмат қиладиган нарса ҳам вожиб бўлади. Демак, Қуръон ва Суннатни ўрганиш учун наҳвни ўрганиш вожиб;

Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг даврларида наҳв илмини ўрганиш борасида илк қадам қўйилди;

  1. Ҳаром бидъат. Қадария, Жабaрия, Муржиъа ва Хавориж мазҳаблари. Булар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган;

Уларнинг ҳаммаси кейин чиққан ва Исломга қарши ақийда ва фикрларни ўзларига шиор қилиб олган. Бу мазҳабларда юрганлар диндан чиққан ҳисобланади;

  1. Мандуб бидъат. Мадрасалар ташкил қилиш ва таровеҳ намозига ўхшаш нарсалар. Булар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бўлмаган, кейин йўлга қўйилган ва фойдали бўлгани учун мандуб, деб баҳоланган;
  2. Макруҳ бидъат. Масжидларни нақши нигор билан безашга ўхшаш нарсалар;
  3. Мубоҳ бидъат. Намоздан кейин қўл бериб кўришиш, емоқ, ичмоқ, киймоқда лаззат ва чиройни ихтиёр қилиш кабилар;
[carousel-horizontal-posts-content-slider]