Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / САХОВАТ ВА МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ

САХОВАТ ВА МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ

Халқимиз меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик сингари ўзига хос ззгу фазилатларни асрлар давомида қадрлаб келади. Айниқса, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашдек эзгу амаллар сўнгги йилларда янада ривожланиб, тараққий этиб, янгича маъно-мазмун касб этиб бормоқда.

Яна икки кундан сўнг мамлакатиммиздаа Рамазон ҳайити кенг нишонланади. Рамазон ойи халқимизнинг маънавий-руҳий ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10 майдаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига биноан юртимизда бу фазилатли кунлар миллий анъана ва урф-одатларимизга мос тарзда ўтказилади.

Рамазон ойи жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, эл-юртимизга хос эзгу хислатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда муҳим аҳамиятга эга.

Муқаддас ислом динининг беш фарзидан бири бўлган бу файзли ой ўзининг шукуҳ ва таровати билан кишиларни ҳидоятга чорлайди. Рамазон ҳайити юртимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланиши юртимизда муқаддас динимизга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Рамазон ойи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ташаббуси билан “Рамазон туҳфаси” акцияси ташкил этилди. Хайрия тадбирлари доирасида вилоятдаги барча туманларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, 9 май – Хотир ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйларига моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

Рамазон ҳайити эзгу амаллар айёмидир. Уни ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат руҳида кутиб олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу айём миллатимиз маънавиятига хос меҳр-оқибат, аҳиллик, ўзаро ҳурмат-иззат сингари фазилатларни юртдошларимиз қалбида янада мустаҳкамлаб, ёш авлод онгига сингдириб эртанги кунимизнинг янада чароғон бўлишини, эзгу мақсадларимиз ижобатини таъмин этиш учун қулай фурсатдир. Шу боис, энг катта бойлик – тинчликни мустаҳкамлаш, уни доимо асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Имом-хатиблар ҳамда маҳаллалар ходимларини жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, ёш авлодни истиқлол ғоясига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Рамазон ҳайитини саранжом-саришталикда, юртимизни янада обод этган ҳолда кутиб олиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир. Ҳайит арафасида вилоятимиздаги барча масжидлар, зиёратгоҳлар, табаррук қадамжолар ободонлаштирилди.

Барча юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий қутлайман. Аллоҳ таоло бу улуғ ойда қилинган хатми Қуръонлар шарофатидан юртимизга файз, барака ёғдирсин. Халқимиз бошидан коронавирус балосини кўтарсин. Юртимизни тинч, осмонимизни муссаффо, халқимиз ҳаётини, турмушини бундан-да маъмур вва фаровон айласин.  Келаси Рамазон ойига тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловватда, бағрибутунликда етиб олайлик.

Жасурбек домла РАУПОВ,

Тошкент вилояти бош иммом-хатиби

[carousel-horizontal-posts-content-slider]