Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Abdulahad Saidjahonov (саҳифа 85)

Abdulahad Saidjahonov

ТЕЛЕФОН ВА ИНТЕРНЕТДАГИ ИҒВОЛАР

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бизларни фисқу-фасод ва бўҳтонлардан қайтарган. Динимизда кимгадур иғво йўли ила ёмонлик қилиш ва унинг шаъни, обрўсини тўкишлик ман этилган. Қуръонда: “(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (қараш ман этилган нарсага ўғринча кўз ташлашини) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни (ёмон ниятларни) ҳам билур” (Ғофир сураси 19-оят), дея марҳамат қилинган. Кимнингдур яширин …

Давоми »

Мукофот – Ҳажга бепул йўлланма

22 ноябр куни Қозон шаҳрида қорилар мусобақаси ўтказилади. Унда Татаристон қозиликларида бўлиб ўтган саралаш босқичи ғолиблари иштирок этади. Эркаклар ўртасидаги мусобақа Россия ислом университети биносида, аёлларники эса «Әниләр» масжидида ўтказилади.

Давоми »

03.11.2017 й. Мулоқотларимиз самимий бўлсин!

(“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”)  Муҳтарам азизлар! Барчамизга маълумки, бу йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланган. Шу муносабат билан бугунги жума мавъизамизда ўзаро мулоқотларимизнинг самимий ва дўстона ҳамда ўзгаларга етказадиган манфаатларимиз холис бўлишлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Динимизда биз мўмин-мусулмонларни ўзаро меҳру оқибат билан ҳаёт кечирмоқлигимизга тарғиб этилган. Ўз …

Давоми »

ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ

Дадам Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг бир ҳикояси бор эди. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» – деб сўради.

Давоми »

Ирим – сиримдан узоқ юринг

Ислом дини муқаддас диндир. Унинг комиллигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Кундан кунга ривожланиб бораётган диёримизда динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз жамият ривожланишида ўз ўрнини топиб бормоқда. Лекин, афсуски, динимизда бўлмаган, урф-одатимизга ҳам тўғри келмайдиган ирим – сиримлар, бидъатлар, хурофотлар хусусида кўплаб мақола ва раддиялар ёзилсада, баъзи ҳудудларимизда шу салбий ҳолатлар ҳамон давом …

Давоми »

Табиат – неъмат

Ҳар бир инсон коинотга меъёр билан, тўғри муносабатда бўлса, коинот ҳам инсонга фойдали муносабатда бўлиб, унга хизмат қилади. Биз табиатга: сув, тупроқ, ҳаво қатламларига ва бошқа ҳаётий заруратларга эҳтиёж юзасидан муомала кўрсатсак, ҳаётимиз, яшашимиз ҳам шунга яраша хотиржамлик ва фаровонликда давом этади.

Давоми »

27.10.2017 й. Имонимизни асрайлик

بسم الله الرحمن الرحيم Муҳтарам жамоат! Имонимизнинг комил бўлишлиги ва тоат-ибодатларимизнинг мақбул бўлишлиги эътиқодимизнинг тўғри бўлмоғлигига боғлиқдир.

Давоми »

Хайрия ярмаркаси

“Биз Қирғизистон кўнгиллиларимиз” ташаббускор гуруҳи “Ал-Бухорий” номидаги ўғил болалар учун мўлжалланган меҳрибонлик уйининг ўқув хоналарини таъмирлаш учун маблағ йиғиш мақсадида хайрия ярмаркасини ташкил этди. Ярмарка Манас университетининг Илоҳиёт факультети кираверишида ўтказилди.

Давоми »

Мусулмонларни таҳқирловчи сўровномаларга чек қўйилди

Канада ҳукумати мамлакат ҳудудига кираётган мусулмон қочоқлар учун бериладиган махсус сўровномадан воз кечди. Бунга сабаб унинг таркибида исломофоб саволларнинг борлигидир. Канада полицияси Квебекда қочоқ мақомини олмоқчи бўлган мусулмонларга алоҳида шаклдаги сўров варақасини тўлдиртирар эди. Унда одатий, ўз мамлакати, саломатлигининг ҳолати, Канадада қариндош ва танишларининг бор – йўқлиги каби саволлардан ташқари, …

Давоми »

Муслима Аллоҳ таолога берган ваъдасининг устидан чиқмоқда

Доғистонлик муслима Мадинат Шахбулатова еттинчи ногирон болани ўз тарбиясига олди. Қизалоқ унга қадар Астрахан ота – она ғамхўрлигидан четда қолган болаларга ёрдам кўрсатиш  марказида эди. Мадинат бунгача ўз қарамоғига олган 6 нафар болакай ҳам ўша ерда яшаган. Мадинатнинг ўша фарзандлари айнан мана шу қизалоқни олиб келишини илтимос қилишган экан.

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]