Устоз! Муаллим! Мударрис! Мураббий! Бу сўзлар нақадар пурмаъно ва сермазмундир. Бу сўзларни эшитганда қалблар жунбушга келиб, кўнгиллар ёришиб кетади. Зеро, эсимизни таниган илк онларимиздан бошлаб айнан ана шундай зотлар бизнинг қўлимиздан тутиб келмоқда. Ҳеч биримиз биринчи бўлиб ўқиш-ёзишни ўргатган устозимизни ёдимиздан чиқармаганмиз, десам, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.
Давоми »Abdulahad Saidjahonov
Фазилатли кун
Ислом уммати учун аҳамиятли бўлган янги – ҳижрий 1439 йил ҳам кириб келди. Ҳар янги йилнинг ўзгача хосияти бор. Чунки янги йил мусулмонлар Аллоҳ таолога ибодат қилиб қалбларини поклайдиган, Аллоҳ таоло томон интилишларини зиёда қиладиган ва уларни улуғ ибодат бўлган рўзага чорлайдиган Муҳаррам ойи билан бошланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан …
Давоми »Пахта – ризқу рўзимиз
Диёримизда олтин куз фасли бошланди. Азал – азалдан ушбу давр пишиқчилик, мўл ҳосилни йиғиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади. Ушбу фаслда ризқу- рўзимиз ва оқ олтинимиз бўлган пахтани териш ишларига киришилади. Йил бўйи фермер ва деҳқонларнинг тинимсиз меҳнатларидан етилган ҳосилни йиғиштирадиган пайт келди. «Ҳашар элга ярашар» деганларидек, ҳар …
Давоми »МАДРАСАДА ПАЗАНДАЛИК ДАРСЛАРИ
Қирғизистоннинг бир нечта мадрасалари ўз тарбияланувчиларини нафақат ислом асосларига, балки пазандаликка ҳам ўргата бошлади. Юзга яқин қизлар бу йилнинг ўзидаёқ ошпаз дипломини ҳам оладилар. Янги курслар орқали ҳомийлар ва маҳаллий ҳокимият мамлакатдаги ишсизлик билан бирга диний экстремизмга қарши курашишни ҳам мақсад қилганлар.
Давоми »Афғонистон: ИШИД билан Толибон кураши
Афғонистоннинг шарқидаги Нангархар вилоятида ИШИД ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида навбатдаги тўқнашув юз берди, хабар беради “Анадолу” агентлиги.
Давоми »СУРРОГАТ ОНАЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Яқин кунларда Туркияда суррогат (сунъий) оналик учун жиноий жавобгарлик киритилади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу муносабат билан ташаббус кўрсатди. Шунга кўра, “Орган ва тўқималарни етиштириш, сақлаш ва кўчириб ўтказиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.
Давоми »Олтин куз – савобли ишлар фасли
Жаннатмакон Ўзбекистонимизнинг деҳқону боғбонлари йил давомида қилган машаққатли меҳнатларининг натижасини кўрадиган, ҳосилни сарҳисоб қиладиган кунларга ҳам етиб келдик. Юртимиз тупроғи серунум, гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанчалар ғурурлансак арзийди. Бу ҳам Аллоҳ таоло бизларга кўплаб яхшиликларни ато этишни хоҳлаганининг аломатидир. Бунинг нақадар ҳақиқат эканлигини қуйидаги ояти каримадан ҳам билиб олишимиз мумкин: «Яхши …
Давоми »ЯНА БИР КАТТА ШОДИЁНА
Бугун Тошкент вилояти, Бўка тумани, “Мустақил Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган “Равот” жоме масжиди биноси тўлиқ қайта қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
Давоми »ПАРЛАМЕНТ: ЯШАШНИ МУСУЛМОНЛАРДАН ЎРГАНИШ КЕРАК
Британия парламенти депутати Анна Субри ўз ҳамкасблари олдида чиқиш қилар экан, унинг ватандошлари мусулмонлардан жуда кўп нарсани ўрганиши мумкинлигини таъкидлади.
Давоми »ОЛИМЛАР: САЙЁРАНИНГ ЭНГ ТИНЧ ЖОЙИ
Буюк Британиялик олимлар “сайёрадаги энг тинч жой”ни аниқлашди. Маълум бўлишича, у Туркияда жойлашган. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, замонавий Коня ҳудудига кирувчи Чатал – Хуюк қишлоғида камида тўрт минг йилдан бери бирон марта ҳам харбий ҳаракатлар содир этилмаган. “Чатал – Хуюк жамияти ниҳоятда барқарор бўлган. Улар тўрт минг йилдан зиёдроқ вақт мобайнида …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги