Аввал эълон қилганимиздек, 2018 йилнинг 20 апрель куни Бекобод тумани «Амир Ҳамза» жоме масжидида «КИТОБ САЙЛИ» бўлиб ўтди. Унда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, “Ҳилол – Нашр”, “Шарқ” ва “Ғафур Ғулом” нашриётларининг маҳсулотлари тақдим этилди ва китобсевар мухлислар ўзларига маъқулларини нашриёт нархида харид қилиш имконига эга бўлдилар. Китоб шайдолари ушбу тадбирдан …
Давоми »Abdulahad Saidjahonov
Қалб кўзи…
Абдулмажид ибн Одам Саноийнинг “Ҳақиқат боғлари” асарида келтирилишича, тоғлар ортида фақат кўзи ожизлар яшайдиган бир қишлоқ бор экан. Бир подшоҳ шавкатли лашкари билан ўтиб кетаётиб, қишлоқ яқинида вақтинча қўниб, чодирларини тиклабди.
Давоми »Тошкент вилояти отинойилари учун ўтказилган илмий ўқув семинардан фотолавҳалар
Хотималар сизларни ҳайратга солиб қўяди
وَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تُحِبُّوا شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз» (Бақара сураси 216-оят).
Давоми »Нафл намоз хонадонимиздаги барака калитидир!!!
Албатта, ҳар бир инсон охиратим нима бўларкан, деган шубҳада яшайди. Нима бўлганда ҳам, Аллоҳнинг розилигини топиш ва жаннатга кириш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг олий мақсади ҳисобланади. Бу эса юрт корига яраб, савобли амалларни кўпроқ қилишга бор имкониятини сарфлашни талаб этади. Шундай имкониятлардан бири – нафл намозларнинг уйда ўқилишлигидир. Зайд ибн Собит …
Давоми »Ким учун мусибат, ким учун мукофот
Нью-Йоркда журналистика соҳасидаги нуфузли Пулитцер мукофотининг ғолиблари эълон қилинди. “Бадиий фотография” йўналишидаги мукофотни Мьянмадаги зўравонликлар сабаб Бангладешга қочишга мажбур бўлган қочоқ Роҳинжа мусулмонларининг расмлари билан Reuters агентлигининг фотомухбирлари қўлга киритди.
Давоми »Қуддус араб туризмининг пойтахти
Фаластин Қуддуснинг араб туризми пойтахти деб тан олинганлигидан мамнун бўлди. Туризм ва сайёҳлик бўйича агентликлар араб ассоциацияси Қуддусни араб туризми пойтахти дея эътироф этди. Бу бирлашманинг саммитларидан бирида эълон қилинди.
Давоми »Депутат аёл ҳижоб ҳақидаги фикри сабаб ғазабга дучор бўлди
Қувайт парламенти депутати Сафа ал-Хошимнинг ҳижоб ўрашнинг фойдалари ҳақидаги ижтимоий рекламага билдирган муносабати миллий миқёсдаги жанжал юзага келишига сабаб бўлди. Қувайт парламентидаги ягона аёл – депутат Дин ишлари бўйича вазирликнинг реклама кампаниясини танқид қилди.
Давоми »Полицияда ҳижобга ўрин бор!
Канадалик 17 ёшли муслима Сундус Ламрхари Монреал коллежининг Полиция технологиялари факультети талабаси. Рўмолдаги муслима ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият юритиш ниятида. У Канада ҳукумати давлат хизматчиларига рўмол ўрашни тақиқловчи меъёр киритмаслигига умид қилмоқда.
Давоми »БААда дунёнинг энг зўр хаттотлари ўз ишларини намойиш этишмоқда
БААда дунёнинг энг зўр хаттотлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган саккизинчи кўргазма давом этмоқда. Унда заминимизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган хаттотларнинг беш юздан ортиқ ишлари намойиш этилган. Бу йилги мавзу “Моҳият” бўлди.
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги