Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Abdulahad Saidjahonov (саҳифа 83)

Abdulahad Saidjahonov

Тожикистон ҳукумати ҳалол бўлмаган гўшт маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни тақиқлади

Тожикистон давлат ветеринария назорати хизмати барча гўшт маҳсулотлари етказиб берувчиларни мамлакатга ҳалол бўлмаган гўшт маҳсулотлари олиб кирилиши тақиқланганлиги ҳақида огоҳлантирди. Эндиликда мамлакатга фақатгина ҳукуматнинг аккредитацияси билан гўшт олиб кириш мумкин бўлади. Бундан ташқари, гўшт маҳсулоти ишлаб чиқарувчи – ташкилотларга Давлат ветеринария назорати хизматининг махсус комиссияларининг ташрифи таъминланади. Шунингдек, барча олиб …

Давоми »

Бир оят тафсири…

وَلِكُلٍّ وِجْهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَا فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللَّهُ جَمِيعًا إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (البقرة 148) Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз! Қаерда бўлмангиз, Аллоҳ ҳаммангизни (маҳшаргоҳга) келтиради. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир (Бақара сураси, 148-оят).

Давоми »

Имом Раббоний мактуботлари

ЭНГ УЛУҒ КАРОМАТ – СУННАТГА ЭРГАШИШДИР  37 – мактуб Шайх Муҳаммад Читрийга “Олий мақомдаги суннат соҳибига (у зотга саловат-у саломлар бўлсин) эргашишликка шавқлантириш ва Нақшбандия тариқати улуғларининг (Аллоҳ у зотларнинг сирларини муқаддас қилсин) нисбатларини ҳосил қилишга тарғиб” баёнида юборилди.

Давоми »

Беҳуда сўз ва ишлардан юз ўгириш

Қуръоний ахлоқлар жуда кенг ва катта бўлиб, энг муҳимларидан бири – беҳуда сўз ва бефойда ишлардан юз ўгиришликдир. Қуръони Карим бу каби тубан ишлардан юз ўгиришни, мўминнинг шахсиятидаги асослардан,  қолаверса, Аллоҳ таолога имон келтирган ва нажот топган мўминларнинг асосий сифатларидан бири эканлигини таъкидлайди.

Давоми »

ЙЎЛ ҚОИДАСИ – УМР ФОЙДАСИ

Йўл жамият аъзоларининг бир-бирлари билан боғланишлари, муносабат ўрнатишлари, мунтазам алоқаларни жорий этишлари учун воситадир. Кишилар йўллар орқали уйдан уйга, маҳалладан маҳаллага, бир юртдан иккинчисига бориб-келишади. Инсонлар йўллар воситасида ҳаётлари учун керак бўлган юкларини ташийдилар. Ибтидоий жамият давридан бошлаб ҳозиргача йўллар ижтимоий-иқтисодий ҳаётда муҳим ўрин эгаллаб келган.

Давоми »

Чорвадорликдаги масъулият

Аллоҳ таоло инсонни бутун мавжудотларнинг сарвари, яратилмишларнинг гултожи қилди. Унга мукаррамлик мартабасини бериб, ададсиз неъматлару, саноқсиз имкониятларни тақдим этди. Ана шу неъматлардан бири – чорва ҳайвонларидир. Зеро, Аллоҳ таоло уларни инсонга бўйсундириб, улардан кўп манфаатлар кўрадиган қилиб қўйди.

Давоми »

Мўмин ва неъмат

Осонгина эришиш натижасида кўз ўрганиб, оддий нарсадек туюлиб қолган нарсаларнинг – кўраётган кўз, эшитаётган қулоқ, ҳаракатланаётган оёқ-қўл, ейилаётган озиқ-овқатлар, нафас олинаётган тоза ҳаво, эгалик қилинаётган уй-жой, машина сингари санаб-саноғига етиб бўлмайдиган барча неъматларнинг соҳиби Аллоҳ эканлигини фақат мўминларгина идрок этадилар.

Давоми »

Янги туғилган чақалоқларга “Қуддус – Фаластин Пойтахти” деб исм қўйилди

Фаластинлик ота АҚШ президентининг Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилганига ўз муносабатини ажойиб тарзда изҳор қилди. У янги туғилган 3 нафар эгизак фарзандларининг исмини Қуддус, Асима ва Фаластин – Қуддус Фаластиннинг Пойтахти – деб қўйди. Ўғил болаларга Қуддус ва Фаластин, қизалоққа эса Асима деб ном берилди. Болаларнинг отаси 30 ёшли …

Давоми »

Сурияда қурғоқчилик…

Сурияда қурғоқчилик ҳукм сурмоқда. Мамлакат мусулмон уламолари аҳолини қурғоқчилик тугаб, ёмғир мавсуми бошланишини сўраб дуо қилишга чақирмоқда. Associated Pressнинг хабар беришича, ушбу масала юзасидан илгарироқ Сурия президенти ҳам имомларга мурожаат қилган эди. Бу йил нафақат Сурияни, балки Яқин Шарқнинг катта қисмини эгаллаган қурғоқчилик кенг кўламли ҳосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлмоқда, бу …

Давоми »

Тавба қилишга 6 соат вақтингиз бор

Маълумки, инсонга икки фаришта бириктириб қўйилган. Уларнинг бири – Роқиб, ўнг тарафда бўлиб, солиҳ амалларни ёзиб борса, иккинчиси – Атид, чап тарафдагиси гуноҳ ва номақбул ишларни ёзади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]