Озарбайжон масжидларида Ашуро куни муносабати билан кенг кўламдаги донорлик акцияси ўтказилади. Қон йиғиш 1 октябрда 17 та масжидда ташкил этилади. Ушбу акциянинг мақсади фазли улуғ кунда Аллоҳнинг марҳамати билан янада кўпроқ ажр – савобларга эришиш ва хаста эҳтиёжмандларга саховат кўрсатишдир.