Марокаш қишлоқларидан биридаги масжид аҳолининг нафақат диний, балки кундалик эҳтиёжларини қондирувчи маскан бўлиб қолди.
Гап шундаки, Тадмамет қишлоғи энг яқин аҳоли пунктидан 40 километр узоқликда жойлашган бўлиб, у ерда бор – йўғи 400га яқин киши истиқомат қилади. Бу ерда ҳаёт цивилизация ва унинг имкониятларидан анча йироқда, аҳоли сабзавот ва мевалар етиштириш билан шуғулланади. Автомобил ва ҳатто смартфонлар ҳам бу ер учун жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Маҳаллий аҳоли электр энергияси таъминоти бўйича ҳам анчадан бери муаммоларга дуч келмоқда эди.
Бу муаммога ўзгача бир ечим топилди. Маҳаллий масжид биносини қуёш панеллари билан қоплашди, натижада, олинган энергия нафақат масжиднинг ўзига, балки барча қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжлари учун ҳам етадиган бўлди.
ВВСнинг ёзишича, аҳамиятли жиҳати шундаки, маҳаллий ҳокимиятдагилар ушбу лойиҳани бошқа масжидларда ҳам узоқда жойлашган қишлоқларни электрлаштириш учун фойдаланишга қарор қилишди.