Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Жума тезислари (саҳифа 11)

Жума тезислари

06.07.2018 й. Ислом гўзал ахлоққа чорлайди

 بسم الله الرحمن الرحيم ИСЛОМ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЧОРЛАЙДИ Муҳтарам жамоат! Гўзал ахлоқда ислом оламига намуна бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини доимо ҳусни хулқга, хуш муомалага, ўзаро меҳр-оқибатга, катталарга иззат-ҳурмат, кичикларга эса раҳм-шафқатли бўлишга, ўзгани айб-нуқсонларини ва саҳв-хатоларини кечиришга ва ҳоказо каби гўзал ахлоқлар билан зийнатланишларига чақирганлар. Айни пайтда Пайғамбаримиз …

Давоми »

29.06.2018 й. Мусулмон ёлғон гапирмайди

بسم الله الرحمن الرحيم Мусулмон ёлғон гапирмайди Аллоҳ таоло инсонларга сон саноқсиз неъматларни берган. вужуднинг соғ саломат бўлиши энг улуғ неъматлардан биридир. Бу вужуд инсонларга берилган омонат ҳисобланиб, уни хайрли ишларда ишлатишга ва гуноҳ амал ва гап-сўзлардан сақлашга динимиз буюради. Бугунги мавизамиз ёлғончилик ҳақида бўлади. Инсонлар учун энг ёмон сифатлардан …

Давоми »

22.06.2018 й. Гиёҳвандлик – офат

بسم الله الرحمن الرحيم ГИЁҲВАНДЛИК – ОФАТ Бугунги кунда дунёда бир қанча глобал муаммолар юзага чиқди. Шулардан бири ва энг даҳшатлиси гиёҳвандликдир. Динимиз инсоннинг эътиқоди, жони, руҳи, молини сақлагани каби унинг ақлини ҳам ҳимоя қилади. Инсон ибодатларни адо қилиши учун комил ақлга эга бўлиши керак. Олимлар маст қилувчи ичимликлар ва …

Давоми »

15.06.2018 й. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

بسم الله الرحمن الرحيم РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!  Муҳтарам намозхонлар! Жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойини ниҳоятда кўтаринки руҳда, кечаларини тоат-ибодат, кундузларини рўзадор ҳолда файзу футуҳ билан ўтказишди. Бу ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар ойига айлантиришди. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таоло ваъда қилган буюк мукофотни қабул қилиш …

Давоми »

15.06.2018 й. Савдодаги ҳалоллик – барака калити

بسم الله الرحمن الرحيم САВДОДАГИ ҲАЛОЛЛИК – БАРАКА КАЛИТИ Муҳтарам жамоат! Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабаталарда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чақиради. Бу муносабатлар орасида савдо-сотиқ ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай  марҳамат  қилган: وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا яъни: “Аллоҳ савдони  …

Давоми »

01.06.2018 й. Закот молни поклаш демакдир

بسم الله الرحمن الرحيم ЗАКОТ МОЛНИ ПОКЛАШ ДЕМАКДИР Муҳтарам жамоат! Закот – исломнинг бешта асосий устунларидан учинчиси бўлиб, ҳижратнинг иккинчи йили шаввол ойида рамазон рўзаси ва фитр садақасидан сўнг фарз қилинган. Закот  луғатда: поклик, кўпайиш, зиёда бўлиш ва барака маъноларида келади. Шаръий истилоҳда эса: “Муайян моллардан белгиланган бир бўлагини Аллоҳ таоло …

Давоми »

25.05.2018 й. Ислом мўътадил дин

بسم الله الرحمن الرحيم Ислом мўътадил дин Муҳтарам жамоат! Ислом динини Аллоҳ таоло одамларга машаққат туғдирмайдиган осон ва енгил қилиб нозил қилгандир. Зеро, Қуръони каримнинг кўплаб оятларида ислом енгил дин экани, унда қийинчилик йўқ эканлиги атрофлича ёритилган.

Давоми »

18.05.2018 й. Рамазони шариф муборак!

بسم الله الرحمن الرحيم РАМАЗОНИ ШАРИФ МУБОРАК! Муҳтарам жамоат! Ўлкамизга ойларнинг сарвари, ўн бир ойнинг султони, Аллоҳнинг муборак Китоби Қуръони карим нозил бўлган ой, моҳи шарифи Рамазон ташриф буюрди. Барчамиз ушбу орзиқиб кутилган муборак айёмга эсон-омон етганимиз учун Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин! Бу ой Қуръон, тақво, барака, …

Давоми »

11.05.2018 й. Исрофгарчиликдан сақланайлик!

بسم الله الرحمن الرحيم Исрофгарчиликдан сақланайлик! Шариатимизда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ва аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушуриб қўйилмайди. Балки ўрта меъёрида адо этилади. Меъёрдан ошириб юбориш исроф, деб қаралади.

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]