Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. “Интернет” сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда “халқаро маълумотлар тўри” деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши оқибатида у фақат маълумотлар тақдим ва қабул қилиш билан чекланиб қолмай, …
Давоми »Мақолалар
Муносабат: Фатвога журъат – дўзахга журъат демакдир!
Шу кунларда Интернет ва ижтимоий тармоқларда диний мавзуда тарқатилаётган фикрлар юртдошларимизни бефарқ қолдирмаяпти. Таъкидлаш жоизки, диний таълимот ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятлар ва туйғуларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси, ким бўлишидан қатъи назар, Конституция ва …
Давоми »Ўзбек миллий анъана ва қадриятларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни
Ёшлар тарбияси ҳамма вақт ва ҳар қандай жамиятда муҳим аҳамият касб этган. Бунга маърифатпарвар адиб Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган сўзлари мисол бўлади. Ҳозирги шиддат билан ўтаётган давримизда ўзига хос ва мос миллий, …
Давоми »ИЛМ ЎЗ МУТХАССИСИДАН ОЛИНАДИ
Уламолар айтадиларки, исломий илмларда ҳар бир соҳада ўз мутахассисининг сўзи олинади, аммо ўша олимнинг сўзи ихтисослиги бўлмаган соҳада масалани ҳал қила олмайди, яъни мутахассиснинг сўзи сифатида қабул қилинмайди. Масалан, Имом Бухорий ҳадисда тенги йўқ олим, мўминлар амири, у кишининг ҳадис илмидаги сўзларига биров эътироз билдириши мушкул, аммо қироат ёки фиқҳ …
Давоми »Сайловга чиқиш керакми?
Айрим кишилар сайловларга бепарво бўлса, айримлар бу иш ўзи жиозмикин, деган саволни ўртага ташламоқда. Ислом нуқтаи назаридан олиб қараганда, эл-юрт ишига баъзи кишиларни масъул қилиб сайлаш жоиз, вақти келса, вожиб амал ҳисобланади. Шу билан бирга, мусулмон киши жамият ишларида фаол бўлиши, яхшилик борасида барча билан ҳамкор бўлишга уруниши лозим. Қуйида …
Давоми »БАҒРИКЕНГЛИК – БИЗГА ХОС
Жаҳонда халқлар кўп, динлар хилма-хил. Асрлар давомида инсониятнинг маънавий оламини тўлдириб, эзгу амалларга ундаб келаётган динларнинг моҳиятига разм солсак, ҳамоҳанглик, муштараклик ғояларни илғаймиз. Ҳатто уларнинг даъвати ҳам ниҳоятда ўхшаш: одамлар, аҳил-иноқ яшанг, ўзганинг ҳақидан хазар қилинг, бир-бирингизга ёмонлик соғинманг, қўлдан келганча яхшилик қилинг, меҳр-мурувватли бўлинг… Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил …
Давоми »Уламоларга тош отмайлик
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, билимсизларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва халқ орасида бидъатлар тарқалишининг олдини оладиган зотлар уламолардир. Аллоҳ таоло бундай дейди: «Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвадигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!) …
Давоми »Мусулмонлар орасида низо ва уруш чиқариш ҳаромдир
Муқаддас динимизда тинчликка ва кишиларнинг осойишталигига раҳна соладиган барча ишлар бузғунчилик-фасод ишлардан саналади. Қуръони Каримнинг Бақара сураси 205-оятида “Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас” дейилган. Террорчилик ва ақидапарастлик бегуноҳ одамларнинг қони тўкилишига олиб келади. Муқаддас Ислом динимизда бундай ишлар қатъий ман этилиб, Қуръонда “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам …
Давоми »“Салафийлар” салафи солиҳлар йўлидан юрувчиларми?
Салафийлар — ҳижрий еттинчи асрнинг охирларида Аҳмад ибн Таймия ал-Ҳарраний (661-728 ҳ.) бошчилигида, асосан аҳли сунна имоми — имом Ашъарий (р.а.) томондан талқин қилинган ақоидий ислоҳотларни рад қилиш билан ўртага чиққан тоифа. Аҳмад ибн Таймия ва унинг яқинларидан иборат саноқли шахсларнинг фикрича, имом Ашъарий (р.а.) таълимотида аҳли ҳадислар ақоидига зид …
Давоми »Умар ибн Абдулазизнинг заковати
Аввало, Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳда яққол кўриниб турадиган нарса илмга бўлган кучли ҳирс ва одобга бўлган рағбат эди. Отаси Миср волийси бўлган. Балоғатга ҳали етмасдан ёш ўспирин пайтидаёқ илм сафарига чиқишни хоҳлади ва “Эй отажон, эҳтимол мени Мадинага юборишингиз, у ердаги аҳли фуқаҳоларини суҳбатларида ўтиришим, уларни ўзимга ўрнак деб билишим …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги