Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / ИСТАВО МАСАЛАСИ (Мотуридий ақидаси)

ИСТАВО МАСАЛАСИ (Мотуридий ақидаси)

  1. Суфён Саврий (тобеин, хижрий 161-санада вафот этган) ва Ибн Жарир Табарий (тобеин, ҳижрий 310-санада вафот этган) нинг истивони таъвил этишгани

تأويل سفيان الثوري وابن جرير الطبري للاستواء فقد قال الإمام الطبري (1 – 192) في تفسير قوله تعالى (ثُمَّ اسْتَوَى إِلَى السَّمَاءِ) بعد أن ذكر معاني الاستواء في اللغة، ما نصّه (علا عليهن وارتفع، فدبرهن بقدرته….علا عليها علو ملك وسلطان، لا علو انتقال وزوال).

Имом Табарий ўз тафсирининг 1/192 бетида Аллоҳ таолонинг «сўнгра аршга истиво қилди» қавли хақида аввал истивонинг луғавий маънолари олий бўлди, кўтарилди ва қудрати ила тадбир қилди деб келтиргач, аршга интиқол (кўчиш) ва завол ила эмас, мулк ва султонлик ила олий бўлди, деб айтган.

  1. Салафлар ақидаси имом, ҳофиз, фақиҳ Абу Жаъфар Таҳовий (ҳижрий 321-санада вафот этган ва бу зот салаф уламоларидан биридир), айтганидекдир:

عقيدة السلف كما قال الإمام الحافظ الفقيه أبو جعفر الطحاوي (توفي سنة 321 ص) وهو أحد أئمة السلف:، ومن وصف الله بمعنى من معاني البشر فقد كفر، فمن أبصر هذا اعتبر، وعن مثل قول الكفار انزجر، وعلم أنه بصفاته ليس كالبشر».

Ким Аллоҳ таолони башар маъноларидан бири ила васф этса кофир бўлади. Ким буни яхши тушунса эътибор қилади ва кофирлар сўзлари кабиларни айтишдан сақланади ва Аллоҳ таолонинг ўзи сифатлари ила башар (инсонлар) каби эмаслигини билиб олади.

«Ақидатут Таҳовия». (Бобартий, Майдоний, Фуда шарҳлари).

  1. Тобеин уламолардан Абу Муҳаммад Саъийд ибн Мусайяб ибн Ҳазн Махзумий алайҳи рахматуллоҳ (ҳижрий 94-санада вафот этган) айтади:

نقول: استوى بلا كيف ولا نثبت مكان لأن الله كان قبل خلق المكان والآن على ما كان قبل

У Зот «қаердалик» сиз истиво қилган деймиз. Унга маконни исбот қилмаймиз. Зотан, Аллоҳ маконни яратишидан олдин ҳам бор эди ва ҳозир ҳам олдин қандай бўлса ўшандекдир.

Абул Қосим Ҳиндий «Ал-баён фий шарҳи сифотир-Раҳмон»да келтирган.

  1. Тобеин уламолардан бўлган Абу Муҳаммад Ато ибн Абу Рабоҳ Аслам ибн Сафвон раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 114-санада вафот этган) айтади:
    ولا نقول الله قائم على العرش بل الله يعلم مراده

Аллоҳ Аршнинг устида қоимдир демаймиз. Балки ундан нима ирода қилинганини Аллоҳ ўзи билади.

Шайх Абу Шарифанинг «Тавҳид» китобида келтирилган.

  1. Улуғ тобеин имом Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ (ҳижрий 148-санада вафот этган) бундай айтган:

من زعم أن الله في شيء، أو من شيء، أو على شيء، فقد أشرك؛ إذ لو كان على شيء لكان محمولا ولو كان في شيء لكان محصورا، ولو كان من شيء لكان محدثا

Кимки Аллоҳ таолони бирор нарсанинг ичида, ёки бирор нарсадан таркиб топган, ёхуд бирор нарса устида деб ҳисоблаган бўлса, ширк келтирибди. Зеро, У Зот агар бир нарсанинг устида бўлса, кўтариб турилган бўлиб қолади, агар бирор нарсанинг ичида бўлса чегараланган бўлиб қолади, агар бирор нарсадан таркиб топган бўлса янгидан пайдо бўлган бўлиб қолади.

Қушайрий «Рисолатул Қушайрийя»да келтирган.

  1. Тобеинлардан бўлган мужтаҳид имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Куфий раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 150-санада вафот этган) «Фиқҳул абсат» китобида шундай деган:

كان الله تعالى و لا مكان كان قبل ان يخلق الخلق كان و لم يكن اين و لا خلق و لا شيء و هو خالق كل شيء

Аллоҳ таоло бўлган, бирор макон бўлмаган, У Зот халойиқни яратишдан олдин ҳам бўлган, бирор макон ҳам, бирор халойиқ ҳам, бирор нарса ҳам бўлмаган. У барча нарсанинг яратувчисидир.

Ва яна «Фиқҳул акбар» китобида бундай айтган:

لا يشبه شيئا من الاشياء من خلقه و لا يشبهه شئ من خلقه

Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсалардан бирортасига ўхшамайди, ва яратган нарсаларининг ҳам бирортаси Унга ўхшамайди.

Яна «Васийя» китобида бундай деган:

و الثالث نقرّ بأنّ الله على العرش استوى من غير أن يكون له حاجة و استقرار عليه و هو حافظ العرش و غير العرش من غير احتياج فلو كان محتاجا لما قدر على إيجاد العالم و تدبيره كالمخلوقين و لو كان محتاجا الى الجلوس و القرار فقبل خلق العرش أين كان الله تعالى الله عن ذلك علوّا كبيرا

Учинчидан, биз Аллоҳни Аршга, унга муҳтож бўлмасдан, унга қўним топмасдан истиво қилди деб иқрор бўламиз. У Аршни ҳам, Аршдан бошқа нарсаларни ҳам, ҳеч қандай эҳтиёжсиз ҳифзу ҳимоя қилувчи Зотдир. Агар муҳтож бўлганида эди, худди махлуқларга ўхшаб, оламни яратишга ҳам, бошқаришга ҳам қодир бўлмасди.

Агар ўтиришга ва жойлашишга муҳтож бўлса, у ҳолда Аршни яратишдан олдин Аллоҳ таоло қаерда бўлган?! Аллоҳ ушбулардан олий ва буюк Зотдир!

  1. Тобеинлардан имом Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр ибн Юҳмад Авзоий раҳматуллоҳи алайҳ (ҳижрий 157-санада вафот этган) бундай айтади:

إن الله لا يشبه شيئا من خلقه ولا يشبهه شيء من خلقه وهو في السماء ملكه وقدرت

ه لا عين ذاته والتمكن والاستقرار والجلوس من صفات الخلق فالله سبحانه عن ذلك

Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзи яратган бирор нарсага ўхшамайди ва Ўзи яратган бирор нарса ҳам Унга ўхшамайди. У – айни зоти эмас, балки подшоҳлиги ва қудрати самода бўлган Зотдир. Макон тутиш, қарор топиш ва ўтириш халойиқнинг сифатларидандир. Аллоҳ эса ушбу нарсалардан покдир.

Абул Қосим Ҳиндий «Ақоиду аҳлис-сунна»да келтирган.

Бу каби кўплаб маълумотлар бор.

Тўрт мазхаббоши мужтаҳид уламолар қавллари ҳам бор. Иншааллоҳ аста секин келтириб борамиз.

Аммо бахслашиш жараёнидан хулосамиз шуки Шоший биродаримиз ҳужжатларни келтирсангиз ҳеч иложи қолмаса заиф деб қўя қолар эканлар.

Биз салафий биродарларимиз биз келтирган далилларни олишларини шарт қилмаймиз. Зотан, қайси уламога эргашиш ҳамманинг ўз иши. Аммо холислик ила мотуридий ва ашъарий уламоларининг йўли саҳиҳ далиллар билан қоим бўлганини билиб олсалар кифоя. Шунингдек, мусулмон биродарларини бидъат ва залолатда айбламаслик йўлини тутишлари лозим.

Мотуридий ва Ашъарий йўлидаги барча мусулмонлар Қуръон ва Суннат асосидаги ақидада собитдир.

Аллоҳ барчамизни ҳидоятида собит қилсин.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

[carousel-horizontal-posts-content-slider]