Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар (саҳифа 48)

Мақолалар

СОЛИҲ АМАЛ НИМА?

Аллоҳ таоло ҳар бир бандани солиҳ амаллар қилишга буюради, ҳатто бу ишга шошилишга ундайди. Қуръони каримда: «Албатта, яхши амаллар қилишга шошилингиз. (Ҳадемай,) барчангизнинг Аллоҳга қайтишингиз бордир» (Бақара сураси, 148-оят). Ҳар биримиз ҳар соатда, ҳар куни, ҳар ҳафта, қанчадан-қанча солиҳ амаллар қиламиз. “Солиҳ амал” деганда, тоат-ибодат, имон, ихлос, намоз, рўза, закот, …

Давоми »

ТИНЧЛИК АМАЛИЙ ШУКРНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

Огоҳлик – давр талаби Бугун дунёни кузатсангиз, баъзи жойларда табиий офат сабабидан, яна баъзи жойларда эса қирғинбарот уруш туфайли шаҳарлар вайрон бўлиб, аҳоли сарсон-саргардонликда кун кечирмоқда. Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимизда тинчлик ва осойишталик неъмати барқарор бўлиб, ҳаётимиз фаровон, турмушимиз осуда давом этмоқда. Исталган пайтда республикамизнинг турли ҳудудларига бемалол сайр …

Давоми »

Кишининг беш саодати

Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кишининг саодати ҳисобланадиган беш нарса бор . Улар: Мувофиқ умр йўлдош,Ақилли, солиҳ фарзандлар,Худони танийдиган, тақволи,виждонли дўстлар,Яхши қўшниРизқини ўз юртида ишлаб топишидир”[1] Зикр қилинган беш ҳислатнинг барчасининг ўртасида бир-бири билан узвий боғлиқлик мавжуд. Ўгитда айтилганидек, қайси кишида мана шу беш нарсанинг ҳаммаси мужассам бўлса …

Давоми »

ҚАРЗИ ҲАСАНА

Қарз муносабатлари ҳаётимизга чуқур сингиб кетган. Ҳаётда кимдир кимдандир қарз олишга мажбур бўлиб қолади. Ислом ҳаётнинг барча жабҳаларини тартибга солгани каби қарз масалалари илоҳий қонунлар билан белгилаб қўйилган. Қуръони каримдаги энг узун оят – Бақара сурасининг 282-ояти қарз масаласига бағишланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни муҳтожларга қарз бериб, уларни …

Давоми »

ТУҲМАТ – ОҒИР ГУНОҲ

Гуноҳи кабиралар (улкан гуноҳлар) даражасига кўра бир неча хил бўлади: – эътиқодга тегишли улкан гуноҳлар; – нафс ва амалга оид улкан гуноҳлар; – мол-мулкка доир улкан гуноҳлар; – ибодат борасидаги улкан гуноҳлар; – оила ва насабга тааллуқли улкан гуноҳлар. Оила ва насабга доир улкан гуноҳлардан бўлмиш покиза, мўмина аёлларга туҳмат …

Давоми »

ЮКСАК РАҒБАТ – ЭЗГУ ИШЛАРГА ҚАНОТ

Бугун муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг барча соҳаларга қаратаётган эътибори ҳаммани бирдек тўлқинлантирмоқда. Юртбошимизнинг вилоятларга сафарлари чоғида аҳоли билан мулоқотларини кузатар эканмиз, бевосита кўзимиздан севинч ёшлари томчилайди. Янгича Ўзбекистонга янги назар билан боқа бошлаймиз. Сўнгги йилларда хотин-қизларга муносабат янгича мазмун касб этдики, бунинг натижасида муштипар опа-сингилларимиз бугун жамиятнинг турли соҳаларида фидойилик …

Давоми »

САБР ҚИЛИШ ЮКСАК ФАЗИЛАТДИР

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла РАУПОВ билан суҳбат – Ассалому алайкум, домла. Аввало, сизни ушбу мартабага тайинланганингиз билан муборакбод этиб, масъулиятли вазифангизни шараф билан бажаришда муваффақиятлар тилаймиз. Сиз билан бугунги замон кишиси, айниқса, ёшларда етишмай турган бир фазилат, яъни сабр ҳақида суҳбатлашсак. Чунки жамиятда юзага келаётган асосий муаммолар ана …

Давоми »

Мутаассиблик – фитналарни пайдо қилади

Машҳур тилшунос Ибн Манзур: «“Та­ас­суб” сўзи “асабият”дан олинган. “Аса­бият” бошқаларни ўзининг ота то­мо­нидан қариндошларига ёрдам беришга чақириш маъносини анг­латади. Бир гуруҳга нисбатан таассуб қилиш дегани ўша гуруҳ ёрдами учун жамланиш маъносини англатади», деб ёзади. Луғат китобларида эса “мутаассиб­лик” қаттиқ­қўл­лик, бир фикрда қаттиқ туриб олиш маъноларига ҳам далолат қилиши айтиб ўтилган. …

Давоми »

Фитналар авж олганда қандай йўл тутиш керак?

Фитнанинг турлари кўп: нафсу шаҳват фитнаси, шубҳаю гумон фитнаси, бузуқ эътиқодлар фитнаси, оммавий ёки хос фитналар ва ҳоказо. Давр тараққиёти ёки тадрижий ихтироларга қараб фитна турлари кўпайиб бораверар экан. Масалан, бундаги ихтиролар ва тараққиётларнинг яхшилиги билан бир қаторда инкор қилиб бўлмайдиган фитналар ҳам талайгина. Жумладан, ёмон ниятда ишлатилаётган телефон ва …

Давоми »

Сохта салафийликнинг ҳанафий мазҳабига зид даъволари

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “سلف” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Қуръони каримнинг Зухруф сурасида “салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “ўтмиш (кишилари)” маъноларида ишлатилган. Диний стилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]