Истиқлолга эришгач, мамлакатимиз тараққиётидаги барча ўзгариш, янгиланиш ва ютуқларнинг ҳуқуқий асоси Асосий Қонунимиздир. Бош Қомусимиз жаҳон меъзонлари талабларига жавоб берибгина қолмай, халқаро миқёсда намуна бўлгулик ҳуқуқий ҳужжатдир. Она диёримизда яшовчи барча халқлар ҳаётида муҳим воқеа бўлган Асосий Қонунимизда инсон шаъни, қадр-қиммати энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилган. Бу эса бугунги …
Давоми »Мақолалар
БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТИМИЗ КАФОЛАТИ
Инсоният яралгандан бери муайян қонунларга, қоидаларга амал қилиб келади. Башарият тарихида қандай муваффақиятларга, натижаларга эришилган бўлса, шубҳасиз, бу борада қонунларнинг, тартиб-қоидаларнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан натижаларга Бош Қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. Ҳар бир миллатнинг, давлатнинг тараққиёти бевосита амалдаги қонунлар билан …
Давоми »ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ
Башарият қўлга киритаётган ютуқлардан қанчалик қувонсак, инсониятни таназзулга судровчи иллатларни кўриб куюнамиз. Бугун инсоният шундай бир иллатга мубтало бўлдики, уни, чин маънода аср вабоси дейиш мумкин: бу – гиёҳвандлик. Динимиз ҳалол билан ҳаромни ажратиб, бу борада аниқ таълимотни берган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва …
Давоми »ИНСОННИ ҚАДРЛАШ – ИСЛОМИЙ ОДОБ
Аллоҳ таоло одамзотни азизу мукаррам қилиб яратган. Унинг шаънини улуғлаб, Ер юзидаги барча нарсаларни унинг манфаати учун пайдо қилган. Инсоннинг шаънига, молига, жонига ноҳақ тажовуз қилишни ҳаром қилган. Қуръони каримда бундай дейилади: «Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик …
Давоми »КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ЭТАЙЛИК!
Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадаган. Чунки бу ниҳол кун келиб ўғил бола уйланганиши арафасида унинг учун янги уй қуришда ишлатилган. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат …
Давоми »Ота нидоси
Отанинг ҳаққи, меҳри, муруввати онаникидан кам эмас. Буни ота бўлгач биламиз, фарзандимиз бемор бўлгач, сезамиз. Болаларимиз очликдан бироз қийналганда, отани эслаймиз. Оила бошлиғи бўлиш машаққат эканини рўзғор ташвишлари бўйнимизга тушгач, ҳис этамиз. Ота бўлиш ҳам шараф, ҳам масъулият, ҳам бурчдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота ҳақида бир гўзал ҳадис …
Давоми »Байроғимиз – ғурур ва ифтихоримиз
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги,озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи — мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи …
Давоми »ТАСБЕҲ ВА ЗИКРДА ҲАЛОВАТ БОР
Бугунги серташвиш дунёда қалбларимиз бойлик, мол-дунё тўплаш, баланд-баланд иморатлар қуриш, қиммат машиналар миниш билан машғул бўлиб қолди. Кимдан сўрасангиз, орзуларига ета олмаётганидан, кўнгли хотиржам эмаслигидан, ҳузур-ҳаловат йўқлигидан нолийди. Аслида, ризқ-рўз ҳам, мол-дунё ва фаровон ҳаёт ҳам имон қувватида, ибодат ва тоатлар, тасбеҳ ва зикрлар бардамвомлигидадир. Бежиз Аллоҳ таоло Қуръони каримда: …
Давоми »КЎЧАТ ЭКИШ – ЭЗГУ АНЪАНА
Муқаддас динимизда экин экиш улуғ ва савобли амаллардан ҳисобланиб, ерни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Экилган кўчат ва ўсимликлар доимо Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади. Инсон ернинг гўзаллигини нафақат асраб-авайлаши, балки унинг янада гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни …
Давоми »Тинчлик ва барқарорлик – олий қадрият!
Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчилик, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги