Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар (саҳифа 102)

Хабарлар

ЎЛИБ ҲАМ ҚУТИЛА ОЛМАЙСАН…

Марҳумлар исломофоблар сабаб азият чекмоқда. Канаданинг Квебека вилояти бош вазири Филипп Куйяр мусулмон қабристони тўғрисидаги вазиятга аралашишига тўғри келди.

Давоми »

МАККАДА КАЪБАПЎШ КЎРГАЗМАСИ ОЧИЛДИ

Маккада муқаддас Каъба чойшабининг кўргазмаси очилди. Кўргазмага ташриф буюрувчилар чойшаб асрлар давомида қандай бўлгани ва ҳозирги кунда қандай кўринишга келгани ҳақида маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Давоми »

МАСЖИД МИНОРАСИДАГИ ҚОРИН РАҚСИ ЭЪТИРОЗЛАРГА САБАБ БЎЛДИ

Масжид биносидан узатилган қорин рақси видеоси ижтимоий тармоқлар мусулмон фойдаланувчиларининг қаттиқ эътирозига учради.

Давоми »

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ СОТИШ ТАЪҚИҚЛАНИШИ МУМКИН

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дам олиш кунлари спиртли ичимликлар савдосини таъқиқлаш бўйича таклиф билан чиқди, дея ёзади “Известия” газетаси. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат профилактик тиббиёт илмий – текшириш маркази томонидан ишлаб чиқилган 2025 йилга қадар аҳоли соғлом турмуш тарзини шакллантириш Стратегиясига шундай банд киритилиши кутилмоқда.

Давоми »

ҚАТАРНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИ ЎТКАЗИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА

ФИФА раҳбарияти Саудия Арабистони, Яман, Бирлашган Араб Амирлиги, Миср, Бахрайн ва Мавританиядан жамоавий хат олди. Унда Қатарни 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талаб этилган. Мурожаатда араб мамлакатлари Қатарни терроризм суянчиғи деб аташган. ФИФА матбуот котиби ушбу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Давоми »

МУҲОЖИРЛАР ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДА

Уммон Дин ишлари вазирлиги томонидан берилган расмий маълумотларга кўра, султонликда охирги 3 ой мобайнида 158 киши исломни қабул қилган. Улар Уганда, Филиппин, Шри – Ланка ва Ҳиндистон фуқароларидир. Янги исломга кирганларнинг аксари араб мамлакатига ишлагани келиб, мусулмон маданияти билан тўқнаш келган аёллардир.

Давоми »

ИМОМЛАР СИЛГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

Қирғизистон масжидларида саломатлик масалалари бўйича маърузалар қилинади. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дин хизматчиларини силга қарши курашишга жалб этмоқчи. Хабар берилишича, ҳозирда республика минтақаларида имомлар, масжид ходимлари ва вилоят қозилик вакилларини махсус ўқитиш ишлари олиб борилмоқда, у тугагач масжидларда исломда саломатлик масалалари ва хусусан, сил тўғрисида маърузалар ўқила бошланади. 

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]