Мусулмонлар учун муқаддас саналган Макка шаҳрида йилнинг бу фаслида одатда кузатиш имконсиз бўлган ҳодиса юз берди, зиёратчиларни қабул қилаётган шаҳарга ёмғир ёғди. Жазирама араб ёзи учун ғайриоддий бўлган бу воқеа, нафақат маҳаллий аҳолини, балки бутун дунёдан ҳаж амалини бажариш учун келаётган зиёратчиларни ҳам хушнуд этди.
Давоми »Хабарлар
СУРИЯЛИК БОЛАЛАР УЧУН МАКТАБ
Ливанда уч минг нафар суриялик болалар учун еттита замонавий мактаб қурилади. Бу лойиҳа Голливуд актёри Жорж Клуни ва унинг рафиқаси Амалия томонидан молиялаштирилади. Жуфтлик бу мақсадни амалга ошириш учун 2,25 миллион доллар хайрия қилди.
Давоми »БРАЗИЛИЯДА ХАЛҚАРО ИСЛОМ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бразилиянинг Сан-Паоло шаҳрида мамлакат Ислом маркази ҳамда мазҳабларни яқинлаштириш бўйича бутундунё ассамблеяси раҳбарлигида “Мусулмонлар ва терроризм ва экстремизмга қарши кураш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Тадбирда бутун дунё мамлакатларидан машҳур ислом олимлари, шунингдек, ҳуқуқшунослар, расмий кишилар,
Давоми »ЯМАНДАГИ МИЛЛИОНЛАБ БОЛАЛАР ТАЪЛИМДАН МАҲРУМ
4,5 миллион яманлик болалар ўқитувчиларга ойлик маошлари тўланмаганлиги сабаб, янги ўқув йилида мактабга бора олмайдилар, дея хабар беради БМТнинг болалар фонди ЮНИСЕФ.
Давоми »ЯМАНГА МОДДИЙ ЁРДАМ
БАА вабо билан курашиш учун Яманга 10 миллион доллар хайрия жўнатди. Бу ҳақда амирлик матбуот агентлиги WAM хабар беради.
Давоми »МИСЛСИЗ ҲОДИСА: ПОЛИЦИЯГА РАҲБАР БЎЛГАН МАСЖИД ИМОМИ
Илгарироқ ИШИД байроғи остида қуролланган жангарилар томонидан ҳужумлар уюштирилган Филиппиннинг қирғоқ бўйида жойлашган Марави шаҳрида мисли кўрилмаган ҳодиса содир бўлди.
Давоми »ИСЛОМ САВОЛЛАРИ УЧУН “ҚАЙНОҚ ТАРМОҚ”
Қозоғистонда исломга доир саволлар учун “Қайноқ тармоқ” ишга туширилди. “114” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, динга оид масалаларни сўраш мумкин. Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлигининг хабар беришича,
Давоми »ХУШХАБАР! “Пискент” жоме масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Тошкент вилояти Пискент туманида “Пискент” жоме масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. Масжиднинг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти бош имом – хатиби Х.Турматов,
Давоми »ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИ МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ
Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған ислом оламидаги таълим тизимига бағишланган тадбирда навбатдаги танқид билан чиқиш қилди. Бу ҳақида Cumhuriyet нашри хабар беради.
Давоми »МАККА – МАДИНА ТЕЗЮРАР ЙЎЛИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ
Мусулмонларнинг икки муқаддас шаҳри – Макка ва Мадинани бирлаштирувчи “Ал-Харамайн” тезюрар темир йўл тармоғининг дастлабки синовлари муваффаққиятли якунланди, дея хабар беради Al Arabia телеканали.
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги