Тошкент вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари билан йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йил –“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” муносабати билан отинойилар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар ҳақида тушунтириш, иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мамлакатимизда аёлни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусан, оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳити соғломлигини таъминлаш, аёлларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш, оилавий ажримларга қарши курашиш, фарзанд тарбиясида аёлнинг тутган ўрни юзасидан тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, йиғилишда Рамазон ойига тайёргарлик кўриш, уни муносиб ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш режалаштирилди. Ийдул-фитр байрамини муносиб тарзда, исрофгарчиликсиз ўтказиш, отинойилар аттестациясига тайёргарлик кўриш, диний ва дунёвий билимлари даражасини оширишга эътибор қаратиш ва отинойиларнинг аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларини етказишга доир ОАВ (ТВ, радио, газета, журнал ва интернет сайтлари) орқали диний-маърифий ва тарбиявий мавзулардаги чиқишларини янада жадаллаштириш кераклиги айтиб ўтилди.
Тадбир давомида хотин қизлар ҳуқуқ ва имтиёзлари борасида яна турли бахсли масалалар буйича фикр алмашилди.
Тадбир сўнгида фаол бўлган отинойилар байрам муносабати билан тақдирланиб, совға-саломлар улашилди.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги