Азизлар Аллоҳ таолонинг ўзи зарра митти махлуқоти билан ўзининг қудратини намоён килди. Аллоҳ таолони зарра миқдорда деб келтирган мисолларга, мунофиқлар мийиғида кулиб тасаввур ҳам кила олмаган, зарра, кўзга кўринмас митти махлуқоти бутун дунёни саросимага солди. Ҳамма томондан мукаммал кучлимиз деган давлатлар, Аллоҳ таоло қудрати олдида лол колди. Аллоҳ таолони эсдан чиқарганларга эслатди. Ҳамма нарса Аллоҳ таолони изни билан бўлишга иймон келтирди.
Азизлар дунёда бўлаётган ишларни интернет ва телевидение орқали кўриб турибмиз, миллатидан динидан қатъий назар дунё бўйлаб «уйда қолинг» хитоби янграмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дуо балони қайтаради, яхшилик умрни узайтиради» деганлар.
Дуони кўпайтириб имконимиз борича дуолари ижобат бўладиган инсонлар, мухтожлар, ногиронларга яхшилик эхсон қилиб, Аллоҳ таолодан бу вабони бутун дунёдан кўтарилишини сўрайлик.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳнинг розилигини заифларнинг олдидан изланглар» деганлар.
Айниқса, ҳозирги синовли кунларда, мухтожларга имконияти бор инсонлар ёрдам бериши, ёки қарз бериб бўлса ҳам имконият яратиши мақсадга мувофиқдир.
14 аср олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, бизларни огохлантирганлар. «Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, ё яхшиликка буюрасиз ва ёмонликдан қайтарасиз, ёки бўлмаса, Аллоҳ таоло устингизга бир балони юборади, ундан кейин қанча дуо қилсангиз ҳам дуоингиз қабул бўлмайди» дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Аввало ўзимизни ислоҳ қилайлик, тавба қилайлик. Аллоҳ таоло истиғфор айтганларни иншаАллоҳ азобламайди.
Халқимиз ичида бирон бир оғир мусибат, айниқса ёшлар ўлими бўлса хаёлимга келадиган нарса, қилмишимиздан дейман.
Аллоҳ таоло Шўро сураси, 30-оятда: «Эй инсонлар, сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган гунох сабабли етур» деган.
Ватандошимиз Замахшарий роҳимахуллоҳ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисларига шарҳ бериб айтганлар. Қайси юртда зино, фахш, фисқу-фасод ярим яланғочлар кўпайса, харом очиқ ойдин бўлса ўша юртда ота боболари дучор бўлмаган касаллик бало офатлар бўлади, тўсатдан ўлим, ёшлар ўлими кўпаяди.
Тарозидан уриб қолиш, фисқ-фужур кўпайса, юртда қашшоқлик кўпаяди.
Закот берилмаса ёмғир камаяди, ёққанда ҳам забонсиз маҳлуқотлар фойдасига ёғади. Тавба қилайлик, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечиргувчи меҳрибон зот.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар ораларингизда тилсиз ҳайвонлар, эмизикли чақалоқлар, соч соқоли оқарган дуогўйларинг бўлмаганда, қилаётган қилмишларинга балолар селдай ёғиларди” – деганлар.
Истиғфорни кўпайтириб, дуо қилайлик, Аллоҳ таоло дунёдаги бу мусибатга Ўзи кифоя қилсин!
Бемор бандаларига Аллоҳ шифо берсин. Жаннатмонанд юртимизни янада обод қилсин, тинчлик хотиржамлик соғлик саломатлик неъматини берсин.
Оҳангарон тумани «Четсув» жоме масжиди имом ноиби Б. Улуғов

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги