«Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!» (Бақара сураси 172-оят)
Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар:
«Таомига шукр қилувчининг ажри сабр қилувчи рўзадорнинг ажри кабидир».
«Таомига шукр қилувчи», яъни емишини ейди ва Аллоҳга шукр қилади, ҳамд айтади. Таъмагирлик қилмайди. Қаноат либосини кияди. Шунинг учун ҳам емай-ичмай, нафсининг хоҳиш истакларига ва шаҳватларига сабр қилиб рўза тутган одамнинг мақомига кўтарилади. Бири Аллоҳнинг розилиги учун шукр қилади, бири Аллоҳнинг розилиги учун сабр қилади. Бу иккисининг ҳам ажру – савоби бир хил бўлади.
Анас розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ алайҳис саломдан ривоят қиладилар: «Албатта, емагини еб, ичмагини ичиб Аллоҳга ҳамд айтган бандадан Аллоҳ рози бўлади». Емакни берган Аллоҳ, ичимликни берган ҳам Аллоҳ. Бандага юклангани эса – шукр. Зеро, шукр ҳам банданинг фойдаси учун.
Демак, Аллоҳ таоло : «Эй бандам! Ҳалол нарса е! Шукр қил! Розилигимга етиш!» – демоқда.
Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди
имом-хатиби Бобохонов Яҳёхон

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги