Тошкент вилояти имом-хатиблари турли давлатларга хизмат сафарига бориб, намозхонлар билан учрашиб, турли мавзуларда мавъизалар қилиб келишаётганлиги ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик.
Тошкент вилояти Тошкент тумани бош имом-хатиби Хумойиддин домла Тошболтаев Қозоғистон Республикаси Сайрам туманидаги «Айнабулоқ» жоме масжидида жума намозини адо этиб бердилар. Қўшни давлатдаги мусулмон биродарлар бундан жуда мамнун бўлишди ва ўз миннатдорчиликларини изхор этишди.






Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги