Дубайда навбатдаги ажойиб архитектура объекти – очиқ китоб кўринишидаги кутубхона қурилиши бошланди. Лойиҳага кўра бино 7 қаватдан иборат бўлади. Қурилиш ишлари 272 миллион долларга баҳоланган. У Яқин Шарқдаги йилига 42 миллион киши ташриф буюрадиган энг йирик кутубхона бўлиши айтилмоқда.
Кутубхонада китобларни, қўлёзма ва ҳужжатларни сақлаш ва қайта тиклаш маркази, ал – Мактум оиласи коллекциясининг ноёб қўлёзма ва ёдғорликлари музейи ва инсоният цивилизацияси тарихи музейи фаолият олиб боради.
Кутубхона 2018 йилнинг ўрталарида очилиши режалаштирилган.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги