Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Сафар одоблари

Сафар одоблари

Сафар инсоннинг ватанидан ёки яшаб турган жойидан чиқиб, узоқ масофани босиб ўтишидир. Аслида бу мубоҳ иш, аммо ният билан ибодат даражасига кўтарилиши мумкин.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи: «Сафар яхши, ёмон ва мубоҳга тақсимланади», деган. Яхши сафар ҳажга ва илм талабига ўхшаш сафар бўлса, фарз бўлади. Шунингдек, уламоларнинг зиёратига ўхшаш ишлар бўлса, мандуб бўлади. Ёмон сафар ота-онасига оқ бўлиш ила бўлса, ҳаром, вабо таркалган жойдан чиқиш бўлса, макруҳ бўлади.

—

Сафарнинг мубоҳлиги ниятга боғлиқ бўлади. Мисол учун, бир киши сафарга чикди. Унинг нияти тиланчиликдан сакла- ниш, ахли-аёлига мурувватли бўлиш, ҳожатидан ортиғини садақа қилиш. Бундай сафар мазкур ният ила охират ишига айланади. Бир одам ҳаж сафарига чикди. Нияти – риёкорлик билан ва хўжакўрсинга ҳаж қилиш. Бундай сафарда охират учун, деган ният йўқ. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар.

Азалдан аждодларимиз сафар қилишга тарғиб этишган. Чунки сафарнинг саломатликка, кўнгилдаги ғуборларни кетказишга фойдаси бор. Хабарларда: «Сафар қилинг, саломат бўласиз», дейилган. Сафар асосан ҳаж-умра қилиш, илм олиш, тижорат, нафс риёзати, кўнгил ёзиш, сайр-томоша, устозлар ва улуғларни зиёрат килиш ва бошқа мақсадларда қилинади.

Хожа Самандар Термизий бундай деган: «Сафардан кўпгина тажрибалар, беҳад фойдалар кўзланади. Кўрмайсанми, осмон доимо айланиб тургани учун, ҳамма нарсадан юқори, ер эса бир жойда тургани учун, ҳар қандай нокаснинг оёғи остида хор. Дарё тинимсиз юргани учун, суви тоза ва ардоқли, кўлмак бир жойда колгани учун, суви сасиб-бижғиб ётур».

Сафарнинг фойдаси кўп. Ҳусайн Воиз Кошифий булардан ўн биттасини келтиради:

Биринчидан, таннинг сиҳатига фойдали, чунки сафарда хаво алмашади ва аъзолар чиниқади, зеро ҳаракат бадандаги рутубатни кетказади, қон айланишини яхшилайди;

Иккинчидан, улуғ инсонлар, атоқли олимлар, азиз-авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилишнинг савоби бор;

Учинчидан, сафар танбаллик, дангасаликни бартараф этади, чунки бир одам бир мақомда истиқомат қилса, сустлик ва касаллик кучаяди, баданнинг озуқалари (модда алмашинуви) ва суви юришмай колади;

Тўртинчидан, ғам ва маҳзунликни (хафаликни кетказади, негаки киши қанчалик ғамга ботмасин, сафарга чиқса, кўнгил чигили ёзилади, ташвишларини унутади;

Бешинчидан, сафарда нафс тарбияланади, кийинчилик ва машаққатлар одамни сабрли, чидамли, кенгфеъл бўлишга ўргатади;

Олтинчидан, сафарда умр осойишта ўтади, ҳаёт ва ўлим ҳакидаги фикрлар тиниклашади;

Еттинчидан, сафарда илм ўрганиш имкониятлари кенгаяди, ўзга юртдаги устозлардан кўп нарса ўрганиш мумкин;

Саккизинчидан, турли тоифа одамлардан турли касб-хунарлар ва одоб-ахлоқ ўрганиш йўллари очилади;

Тўққизинчидан, улуғларнинг, аҳли донишнинг суҳбатига эришилади;

Ўнинчидан, ота-она, яқинлар ва дўстлардан ажралиб, уларни соғиниш ҳисси туюлади, одамлар қадри, ватан қадри ортади;

Ўн биринчидан, ғариб-мусофирларнинг қадрига етилади, кўнгилда раҳм-шафқат ортади.

Сафарга чикиш олдидан нима мақсадда сафарга чиқилаётгани кўпчилик билан кенгашиб аниқланади, яхши ахлоқли ҳамроҳ (йўлдош, ҳамсафар) танланади, йўлда унга мурувват кўрсатиб, хакки адо этилади.

Узоқ йўл ва манзилларни босиб ўтиш осон бўлиши учун кўпрок кечаси юрилади, аммо уйқу ғолиблик қилса, тўхтаб, бир-икки соат ором олиш шарт. Йўл устида кечаси зарар киладиган жониворлар бўлиши сабабидан четрокда тўхтаган маъкул.

Агар кўпчилик сафарга чиқса, тарқалиб юрилмайди, бир жойга жам бўлиб кўнилади, ҳамиша бирга бўлинади. Сафардошларнинг қилиқларига, феъл-атворига чидаш, улар билан хушмуомалада бўлиш, сафар озуқасини бирга баҳам кўриш ҳам сафар одобларига киради. Кишиларга малол келмайдиган ва гунох бўлмайдиган даражада ҳазил-мутойиба қилиб туриш сафар машаққатларини енгиллаштиради.

Кўпчилик ёки бир жамоа сафарга чиққанида, ҳамсафарлар ичларидан фазилатли, олим кишини, бундай одам бўлмаса, химматли ва тадбирли кишини ўзларига раҳбар килиб сайлаб олишади ва бутун сафар давомида унга бўйсунишади. Ҳамроҳларига шафқатли бўлиб, хизматларини қилиш, уларга буйрукбозлик килмаслик ва ҳукмини ўтказмаслик ана шу раҳбарнинг одобидир.

Йўлда заиф, нотавон, бемор кишиларга ёрдам кўрсатилади. холидан, нон-сувидан хабардор бўлиб турилади, хизматга буюрса, дарров бажарилади, уларни йўлда ташлаб кетилмайди.

Агар машина ёки аравада йўлга чиқиладиган бўлса, ҳайдовчи билан келишилганидан ортиқча юк олинмайди, юк унинг иштирокида ортилади, киракашларнинг кўполлиги ва ёмон феълига сабр килинади, яхши уловга минганда кеккайиб кетилмайди.

Сафарга заруратдан ортикча нарса олинмайди. Улуғларнинг айтишича, сафарга чиқаётган одам баданини беркитадиган ва мавсумга жавоб берадиган кийим-бош, жойнамоз, сув учун идиш, оёққа шиппак, сочиқ, тиш тозалаш воситалари, қайчи, игна-ип, тароқ, қоғоз-қалам каби зарурий нарсаларнигина олади.

Сафарга бориладиган шаҳарда ўлат (эпидемия), уруш ёки бошка фитналар пайдо бўлгани билинса, у ерга кирилмайди. Агар шаҳарга кирилгандан кейин ўлат пайдо бўлса, у ердан кочилмайди.

Уламолар қадимдан сафар одобларига катта эътибор берганлар. Улар сафарнинг қисмларини, фойда ва зарарларини, сафарда нима килиш керагу, нима қилмаслик кераклигини батафсил баён килиб беришган.

Аввало сафарга бехуда чиқилмаслиги, балки у аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши керак. Аслида сафар унинг табиати ва боисига караб, бир нарсадан қочиб ёки бир нарсани истаб килинади.

Бир нарсадан қочиш учун бўладиган сафар вабодан, хавфдан, хусуматчининг хусуматидан, қимматчиликдан қочиш каби  дунёвий ишлар учун бўлади. Ёки бидъатга мажбурланаётган, ҳаром ишга зўрланаетган кишининг улардан қочиши каби диний ишлар учун сафар бўлади. Шунингдек, бирор нарсани истаб қилинадиган сафар ҳам диний ёки дунёвий ишларга боғлиқ бўлади. Мисол учун, ҳаж сафари дин учун бўлади. Мол топиш учун қилинадиган сафар дунё учун бўлади.

Умуман айтганда, сафар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда бўлиши керак. Мақсадининг тайини йўқ, беҳудага вақт, мол ва куч сарфлаш учун бўладиган сафарнинг боридан йўғи яхши. Сафардан кўзланган ният аниқ бўлиб, уни амалга оширишга қарор қилинга- нидан кейин, сафарга ҳозирлик кўриш бошланади. Сафар одобларини баён қилувчи аввалги битикларда доимо оддий сафарга ҳаж сафари кўшиб зикр қилинган. Зотан, ўша вақтларда ҳаж сафари асосий сафар бўлган. Сафар деганда кўпчилик ҳажни тушунган.

САФАР ОДОБЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:

• Маслаҳат қилиш.

Сафарни ният қилган кишининг бу борада илми ва тажрибаси бор кишиларнинг фойдали маслаҳатларини олиши ўта муҳимдир. Кимдан маслаҳат сўралса, керакли маслаҳат ва насихатларни такдим қилиши талаб этилади.

• Истихора қилиш.

Сафарни ният қилган киши икки ракъат истихора намози ўқиб, охирида унинг дуосини қилади. Бу намознинг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида Ихлос сурасини ўқиш тавсия этилади. Кейин нимага ишора бўлса, ўшани килинади. Яъни сафарга ишора бўлса, сафар қилади, бўлмаса йўлга чикмайди.

• Тавба килиш.

Сафарни ният қилган киши барча гуноҳларидан тавба килади. Шунда сафари яхши, кўнгилли бўлади. Кўнгли равшан ҳолатда сафар қилади. Хусусан, ҳаж сафарида бунга алоҳида аҳамият бериш лозим.

• Зулм қилган нарсаларини ўрнига қайтариш.

Бировга зулм килган бўлса, уни ўрнига қайтаришга ҳаракат килиб, кўнгли жам бўлади. Бировнинг дилини оғритган бўлса, узр сўрайди.

• Қарзларини узиш.

Сафарда кутилмаган ҳолатлар бўлиши эҳтимолидан сафарни ният қилган киши бировлардан олган қарзини узиб, сўнг отланиши зарур. Агар ўзи қарзни узиш имконини топа олмаса, бу ишга вакил тайин килади.

• Ота-оналарни рози қилиш.

Сафарни ният қилган киши ота-онасини рози қилиши ҳам сафар одобларидандир. Ота-она эса боласини фарз ҳажни адо этиш сафаридан ман қилиши мумкин эмас.

• Жуфти ҳалоли ва оила аъзоларини рози қилиш.

Сафарни ният килган эркак аёлини, фарзандлари ва карамоғидагиларни рози қилиш билан бирга, уларга етарли нафакани ҳам таъминлаб кетади. Аёл эрининг розилиги билангина сафарга чиқади. Эрнинг аёли билан ҳажга бориши мустаҳабдир.

· Сафарни ният қилган киши харажатининг ҳалолдан бўлишини таъминлайди.

Сафарни ният қилганлар сарф-харажатларига мўлжалланган маблағнинг ҳалолдан бўлишини таъминлашлари керак. Хусусан, ҳаж сафарида бунга алоҳида эътибор бериш лозим.

• Сафарни ният қилган киши кетадиган маблаг ва нарсаларни кўпроқ олиши яхшидир.

Сафарда турли кутилмаган ҳодисалар бўлиши эҳтимоли бор. Ўзидан ортиб колганини эҳсон қилиш ҳам мумкин.

· Сафарни ният қилган киши маблағ, озиқ-овқат ва бошқа керакли нарсаларда шерик бўлмагани яхши.

Чунки шериклик нарса борасида сафар давомида низо чиқиб колгудай бўлса, дилхираликка сабаб бўлади.

· Сафарни ният қилган киши керакли нарсаларни, хусусан, ҳаж сафарини кўзлаган мусофир ҳаж амалларини яхшилаб ўрганиб олиши керак.

Керакли нарсаларни билмаса, сафаридан кўзланган мақсадга эришиши қийин бўлиши ёки умуман мақсад ҳосил бўлмаслиги хавфи бор.

• Сафарни ният қилган киши ўзи билан ҳамроҳ (рафик) олиши яхшидир.

Ҳамроҳнинг яхшисини танлаш керак. Яхши ҳамроҳ унутганни эслатади. Сафар машаққатларида ёрдам беради. Сафар давомида ҳамроҳининг розилигини топишга ҳаракат қилади. Ўз ҳамроҳида содир бўлган баъзи нокулайликларга чидайди. «Ҳамроҳимнинг менда ҳаққи бор», дейди. «Менинг ҳамроҳимда ҳакким бор», демайди. Агар сафардаги ҳамроҳлар уч киши ва ундан зиёд бўлса, бири раҳбар қилиб сайланади. Қолганлари Унга итоат қилишади.

• Имкони бўлса, пайшанба куни сафарга чиқиш мустаҳаб.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай килганлар. Душанба куни сафарга чиқиш ҳам яхши. Набий соллаллоху алайҳи васаллам ҳижратга душанба куни чиққанлар. Сафар эрталаб бошлангани афзал, чунки тонг чоғида барака бор.

• Сафарни ният қилган киши сафарга чиқишдан олдин икки ракъат суннат намози ўқийди.

Бу намознинг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида Ихлос сурасини ўқийди. Кейин Курсий оятини, Қурайш, Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиб, ихлос ва қалб ҳозирлиги ила сафарида яхшилик ва осонлик сўраб дуо қилади.

• Сафарга чиқаётган киши кузатувчилар билан видолашади.

Аҳли-аёли, оила аъзолари, қўни-қўшни, ёр-дўстлар билан са- фардан олдин видолашиш, уларнинг дуосини олиш мусулмонлар қадимдан мустаҳаб санаб келган амаллардандир. Мусофир сўнгра видолашув дуосини ўқийди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У киши сафарни ирода қилган одамга:

«Менга яқин кел, сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила видолашганларидек видолашиб қўяй.

У азот: «Аставдиъуллоҳа дийнака ва аманатака ва ховатийма атмалика», деб айтардилар», дер эди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Сафарга жўнаб кетаётган одам билан видолашиш мустаҳабдир. Ушбу ривоятдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларнинг маъноси «Аллохдан динингни, аҳли аёлингни, молу мулкингни ва ишларингнинг охирини муҳофаза килишини сўрайман»дир.

• Уйдан чиқаётиб, ҳадисда келган чиқиш дуоси ўқилади.

عَنْ أَنَسِ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ مِنْ بَيْتِهِ فَقَالَ: بِسْمِ الله تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ، قَالَ: يُقَالُ حِينَئِذٍ : هُدِيتَ وكُفيتَ وَوُقِيتَ ، فَيَتَنَحَّى لَهُ الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ لَهُ شَيْطَانٌ آخَرُ: كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُ قَدْ هُدِيَ وَكُفِيَ وَوُقِيَ ؟! رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَن.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Киши уйидан чиқаётганда: «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ла ҳавла ва ла куввата илла биллаҳи», деса, ўша пайтда унга: «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақ- ландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Унга бошқа бир шайтон: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақлан- ган одамни қандай (тойдира оласан)?!» дейди», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

• Мусофир маркабга минаётиб, «бисмиллаҳ»ни айтади ва миниб бўлгач, «миниш дуоси»ни ўқийди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чи- қиб, туяларига минганларида, уч марта такбир айтар ва: «Субаҳаналлази саххоро лана ҳаза. Ва ма кунна лаху ва инна ила роббина ламунқолибун. Аллоҳум- муқринийн ма! Инна насъалука фи сафарина ҳаза ал-бирро ват-таква ва минал амали ма тарзо. Аллоҳумма! Ҳаввин алайна са- фарана хаза ватвиъ анна буъдаҳу. Аллоҳумма! Антас-соҳибу фис-сафар вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма! Инни аъузу бика мин ваъсаис-сафари ва каобатил манзари ва суъил мунқалаби фил мали вал аҳли», дер эдилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Дуонинг маъноси: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга кайт- гувчилардирмиз. Аллоҳим! Албатта, биз ушбу сафаримизда ях- шиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Бизларга бу сафаримизни осон қилгин. Аллоҳим! Сен сафарда сохибсан ва аҳлда халифа – ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, аҳл ва молда маҳзун бўлиб қайтиш- дан ҳамда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман».

• Сафардаги киши минадиган уловига яхши қараши, уни қаровсиз қолдирмаслиги алоҳида таъкидланади.

Чунки сафарнинг қийинчиликсиз, яхши ўтиши ва ундан кўзланган максадга эришиш кўп жиҳатдан уловга (маркабга) боғлиқ.

• Сафарда ҳою-ҳавасга, маишатбозликка берилмаслик ҳам тарғиб қилинган одоблардандир.

Мусофир одам камтарликни янада ошириши лозим. Ортикча туйиб кетмаслиги, овкатнинг яхшиси кетидан кувмаслиги, дабдабага берилмаслиги, дуч келган дўкон ёки ошхонага бош суқавермаслиги керак.

• Мусофир киши муомалада мулойим ва ҳусни хулқли бўлиши лозим.

Мусофирнинг кўпол бўлиши, кишилар билан талашиб-тортишиши, жанжал қилиши тўғри келмайди. Хусусан, ҳаж сафарида бунга алоҳида эътибор бериш керак бўлади.

• Мусофир йўл давомида баландликка кўтарилаётганда такбир айтиб, пастликка тушаётганда эса, овозини кўтармай тасбеҳ айтиб боради.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай килганлар.

• Мусофир бирор қишлоқ ёки шаҳарни кўрганда, «Аллоҳим! Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», деган дуони ўқийди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.

• Мусофир бир манзилга тушганда, «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман» деган дуони ўқийди.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида шуни тавсия килганлар.

• Мусофир юкини тушираётганда ҳам тасбеҳ айтади. Саҳобаи киромлар шундай қилганлар.

• Мусофир турли ҳолатларга хос дуоларни, умумий дуоларни қилиши яхшидир.

Чунки мусофирнинг дуоси мустажобдир (мақбулдир).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: ثَلَاثُ دَعَوَاتٍ مُسْتَجَابَاتٌ لَا ه شَلَّ فِيهِنَّ: دَعْوَةُ الْوَالِدِ، وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ، وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

وَأَحْمَدُ والترمذي.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ: ота-онанинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар». Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилганлар.

• Мусофир доимо таҳоратли юришга, намозларни вақтида адо этишга ҳаракат қилади.

Турт ракъатли фарз намозларни қаср қилиб, икки ракъатдан ўқийди. Ҳанафий мазҳабида пешин ва асрни, шом ва хуфтон- ни жамлаб ўқишга рухсат йўқ. Пешин ва шомни охирги вактига суриб ўқигач, салом бергандан кейин аср ва хуфтоннинг вақти ди. Суннатларни юриб турилганда ўқимаса ҳам, масканга жойлашиб олганда ўқийди.

• Мусофир сафардан қайтиб, ватанига яқинлашганда, «Ла илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу ла шарийка лаху, лахул мулку таибуна, абидуна, сажидуна ва лироббина ҳамидун. Содақал- ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Ойибуна, лоху ваъдаху ва насара абдаҳу ва ҳазамал аҳзаба вахдаху», деган дуони ўқийди.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир. Унинг шериги йўқ. Мулк фақат Уникидир. Ҳамд Унга хосдир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Қайтувчилармиз, тавба қилувчилар- миз, ибодат қилувчилармиз, сажда қилувчилармиз, Роббимизга ҳамд айтувчилармиз. Аллоҳ ваъдасини ростга чиқарди, бандаси- га нусрат берди ва барча гуруҳларни бир Ўзи тор-мор қилди».

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай килар эдилар.

• Мусофир ўзининг етиб бориши ҳақида аҳли аёлига олдиндан хабар юборади.

Уларнинг тайёргарлик кўриб, муносиб кутиб олишлари учун шундай килинади.

• Мусофир ўзи яшайдиган шаҳар ёки қишлоққа кираётиб, «Аллоҳим, Сендан унинг яхшилигини, унинг аҳлининг яхшилигини ва ундаги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», деган дуони ўқийди.

Набий соллаллоху алайҳи васаллам шуни тавсия қилганлар. .

• Уйга киришдан олдин маҳалла масжидида икки ракъат намоз ўқиш ҳам яхши амал.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.

• Мусофир ўз уйига киришда, «Тавбан, тавбан, лироббина авбан, ла югодиру ҳавбан» деган дуони ўқийди.

• Мусофир одам сафардан кўзланган мақсад ҳосил бўлиши билан дарҳол оиласи ҳузурига қайтишга шошилиши керак.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ لله أَنَّ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ: السَّفَرُ قِطْعَةٌ مِنَ الْعَذَابِ، بهُ أَحَدَكُمْ نَوْمَهُ وَطَعَامَهُ وَشَرَابَهُ، فَإِذَا قَضَى أَحَدُكُمْ نَهْمَتَهُ فَلْيُعَجِّل إِلَى

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Бировингизнинг уйкуси- ни, таомини, шаробини ман қилади. Бирингиз мақсадига эришса, аҳли томон шошилсин».

Бухорий ривоят қилган.

Ушбу одобларга риоя қилган ҳолда ўтказилган сафар солиҳ амаллар сирасига киришидан умидворлик бордир.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]