Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Ёшларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш – давр талаби

Ёшларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш – давр талаби

«Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна солаёттан турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Бугунги глобаллашув даврида ёшлар манавиятини асраш, уларнинг қалби ва онгини турли зарарли ғоялар таъсиридан сақлаш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш долзарб вазифадир.

Ёшларни ўз таъсирига олишни истайдиган ғаразли кучлар жуда кўп. Ёшлар доимо огоҳ бўлиб, турли ғояларга қарши туриши ва тўғри йўлдан юришлари зарур. Шу нуқтаи назардан қуйидаги жиҳатларга алоҳида этибор қилиш тавсия этилади:

Биринчидан, ҳозирги глобаллашув даврида бузғунчи шахслар интернет орқали ёшларга ўз ғояларини сингдиришга интилмоқда ва айрим ёшлар бундай тузоқларга илинмокда. Масалан, ИШИД қисқа муддатда 80 дан зиёд мамлакатдан келган минглаб кимсаларни ўз домига тортган.

Иккинчидан, динни ниқоб қилган бузғунчи кучлар “халифалик” ёки “ислом давлати” қуриш каби ғояларини интернет орқали бутун дунёга тарқатмокда. “Араб баҳори” фожиалари ҳам шундай йўл билан уюштирилгани ҳаммага маълум. Шунинг учун бутун дунё ислом уламолари наздида бундай даъволарга эргашиш ботил эканини ёшлар тушинишлари зарур.

Бироқ интернет орқали барчани ташвишга солиб турган хатарларга қарши кураш самарадорлигини ошириш учун, аввало, ёшларнинг ўзлари бундай хуружларга жавоб бера олишлари керак.

Имом Бухорий, Имом Мотуридий каби буюк аждодларимиз шам ёруғида дунё тамаддунида ўчмас из қолдирган асарлар яратилган. Бугунги ёшлар эса ахборот технологияларининг энг сўнгги натижаларидан фойдаланиб, Ватанган, халққа хизмат қилишлари мумкин. Шундай экан, ёшларнинг интернетдан оқилона ва тўғри мақсадда фойдаланишларини таъминлаш давр талабидир.

Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килинади. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, амаллар ниятларга кўрадир”,дедилар.

Кишиларга хат-хабар ёзишда ҳам одоб-ахлоққа риоя қилиш шарт. Уятсиз, беҳуда, ҳаёсиз жумлаларни ёзиб, гуноҳга ботмаслик лозим. Зеро, оғзаки нутқ  билан ёзма нутқнинг гуноҳи баробардир. Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш ҳамда ёмонлик ва душманликда ҳамкорлик қилмаслик керак. Аллоҳ таоло амр этади: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз» (Моида сураси, 2-оят).

Исломда ҳамкорликнинг бош шарти яхшилик ва тақводир. Агар мана шу шарт топилса, ҳамма билан ҳамкорлик қилинаверади.

Мусулмон одам умр неъмати азиз эканини, ундан унумли фойдаланиш муқаддас бурчлигини, охиратда унинг ҳар бир лаҳзасидан сўроқ борлигини унутмаслиги керак. Шу эътибордан интернетда беҳуда нарсаларга соатлаб, кунлаб вақт сарфлаш қаттиқ қораланади.

Оқил одам Аллоҳнинг ҳузурида яширин нарсанинг ўзи бўлмаслигини доимо ёдда тутиши лозим. Ким хуфёна қилган ишини ҳеч ким билмайди деб ўйласа, адашади. Хоҳ яхши, хоҳ ёмон иш бўлсин, Аллоҳ уни ошкор қилади.

Баркамол авлодни маънавий ва мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари қўйидагилардан иборат:

Мафкуравий иммунитетни шакллантириш:

Ёшларда миллий истиқлол ғоясига садоқат, ўз тарихи ва маданиятига ҳурмат ҳиссини уйғотиш орқали ёт ғояларга қарши турувчи онгни шакллантириш.

Миллий ва диний қадриятлардан фойдаланиш:

Халқнинг бой маънавий мероси, одоб-ахлоқ қоидалари ва аждодлар меросини ўргатиш орқали ёшларни маънавий бўшлиқдан ҳимоя қилиш.

Интернет ва ахборот хавфсизлиги:

 “Оммавий маданият”, экстремизм ва радикализм каби таҳдидларнинг интернет орқали кириб келишига қарши курашиш, ёшларда медиамаданиятни ошириш.

Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш:

 “Маънавий баркамол авлод – юрт келажаги” тамойили асосида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш.

Ёш авлодни турли бузғунчи хуружлардан асраб-авайлаш, уларни Ватанга содиқ фарзандлар қилиб тарбиялаш ота-оналарнинг ҳам, тарбиячи-ўқитувчиларнинг ҳам, маҳалла фаолларининг ҳам муқаддас бурчи бўлиши лозим.

Одилжон НАРЗУЛЛАЕВ,
Янгийўл тумани «Қирсадақ» жоме масжиди имом-хатиби

[carousel-horizontal-posts-content-slider]