Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / «СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!»“Занги ота” мажмуасида ана шундай тадбир ўтказилди

«СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!»“Занги ота” мажмуасида ана шундай тадбир ўтказилди

Меҳр ва эътибор шундай туйғуки, уни ҳис этган киши асло ўзини ёлғиз сезмайди. Ҳар доим ёнида қўллаб-қувватловчи кишилар борлигидан мамнун бўлади, кўнгли тоғдек юксалади.

Бугун Тошкент вилояти Занги ота тумани “Занги ота” мажмуасида “Сиз бизга кераксиз!” акцияси доирасида жисмоний имконияти чекланган, эшитишида нуқсони бор 150 нафар юртдошимиз иштирокида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимаси Мунира Абубакирова, Тошкент вилояти Зангитота тумани “Абу Бакр Сиддиқ” масжиди имоми Нурали Мавлонов ва бошқалар иштирок этди.

Имом-хатибнинг гўзал мавъизаси сурдо таржимонлари томонидан йиғилши иштирокчиларига етказиб бериб турилди.

Энг муҳими, тадбир давомида адашиб, миссионерларнинг найрангига учиб, бошқа динни ихтиёр этган тўрт киши шаҳодат калимасини келтириб, имон билан шарафланди. Бундай хайрли ишлар туфайли ҳақ йўлни топаётганлар кишига Набий алайҳиссаломнинг: “Аллоҳга қасам, сен сабабли бир кишининг ҳидоятга эришиши сен учун дунёдаги энг бебаҳо неъматлардан ҳам афзалдир” (Имом Бухорий ривояти), деган муборак ҳадисларини эслатади.

Тадбир сўнгида марҳум Усмонхон Алимовнинг “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” китоби тарқатилди. Шунингдек, ҳомийлар томонидан ҳадя этилган иссиқ кийимлар тадбир қатнашчиларини хушнуд этди.

Йиғилиш сўнгида “Вақф” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали томонидан дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]