Барча хайрли ишларда пешқадам, эзгуликка эш бўлган имом-хатиблар, ноиблар, отинойилар жисмоний имконияти чекланган кишиларга моддий ёрдам бериш, уларнинг кўнглини кўтариш, меҳр улашишда камарбаста бўлишяпти.
Хабарингиз бор, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида “Хайр ва саховат акцияси” қизғин давом этяпти.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бошчилигида вилоятдаги барча имомлар, ноиблар мазкур акцияда фаол қатнашиш орқали ўзларига ҳазрат Алишер Навоийнинг “Мурувват – барча бермакдир, емак йўқ, Футувват – барча қилмакдир, демак йўқ” сўзини шиор қилиб олганини амалда исботлашди.
Бугун эрта тонгдан имом домлалар Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси биносига бориб, мурувватларини аяшмади.
Аллоҳ таоло бундай хайрли ишларга муносиб ҳисса қўшган азизларимизнинг ажру савобларини кўпайтириб берсин!
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги