Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАСЖИД – МАЪРИФАТ МАСКАНИ

МАСЖИД – МАЪРИФАТ МАСКАНИ

Уламоларимиз ўз ташрифлари билан масжидларимизни файзга тўлдириш баробарида Аллоҳнинг уйларини маърифат масканларига айлантиришмоқда. Чунки жомега келган кишининг билим савияси юксаляпти, илми зиёда бўлмоқда.

Бугун, 22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг қатор туманларига уламоларимиз ташриф буюриб, намозхонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришди. Хусусан, Тошкент тумани “Абдуллоҳ ибн Аббос” масжидига пешин намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов келган бўлсалар, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов тумандаги “Айри ота”га, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов “Раҳим ота” масжидларига боришди.

 Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби Обид домла Мирхамидов “Раҳбар ота Акбар ўғли”, Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров “Ҳожи ота”га, Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов “Чувалачи”га, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин домла Қудратов “Ҳазрати Билол”га, Тошкент шаҳар “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби Абдуллажон домла Ғуломов “Эшонхўжа ота” масжидига ташриф буюриб, жамоат билан намозни адо этгач, маърифий суҳбатлар қилиб беришди.

Шунингдек, бугун Қибрай туманидаги “Доруссалом”, “Дўрмон” масжидлари намозхонлари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Муҳаммадбобур домла Йўлдошевнинг мавъизаларидан баҳраманд бўлишди.

Янгийўл шаҳридаги “Жоме”, Янгийўл туманидаги “Бадр ҳожи” масжиди қавми учун ҳам суҳбатлар уюштирилди.

Зангиота туманидаги “Аммор ибн Ёсир” ва “Салмони Форсий” масжидлари намозхонлари ҳам илмий анжуманларга гувоҳ бўлишди.

Аллоҳ таоло маърифат мажлисларини манфаатли айласин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]