Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / ИМОМ АБУ ҲАНИФА: «АЛЛОҲ ОСМОНДА» ҚАВЛИ ҲАҚИҚАТЛАРИ

ИМОМ АБУ ҲАНИФА: «АЛЛОҲ ОСМОНДА» ҚАВЛИ ҲАҚИҚАТЛАРИ

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мужтаҳид тобеинлардан бўлиб, ҳанафий мазҳаби асосчисидир.

У зот ҳақида баъзи ишончсиз ривоятлар борки, баъзан қайта қайта ушбу ривоятлар келтираверилади. Мана шу ишончсиз ривоятлардан бири имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг «Аллоҳ осмонда» деб айтганидир. Баҳсимиз мана шу ривоят ишончлими ёки ишончсизми, нега имом Абу Ҳанифанинг асл китобларида у зот «Аллоҳ макондан беҳожат» деб айтгани ҳолда, айни мана шу ишончсиз ривоятда буни аксини айтгани ҳақида бўлади.

Ҳозирда такрор такрор тақдим қилинаётган ва у ила ҳужжат қилинадиган маълумотлардан бири қуйидагичадир:

وسئل الإمام أبو حنيفة رضي الله عنه عن الاستواء فقال : (( من قال لا أعرف الله أفي السماء هو أم في الأرض فقد كفر )) (الفقه الأبسط ص 49)،

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан истиво ҳақида сўралди. У зот: «Ким Аллоҳни осмондами ёки ердами эканини билмайман деб айтса кофир бўлади», деб айтди. (Фиқҳул абсат. 49-бет).

Аммо, айни шу ривоятнинг давоми ҳам бор ва у бундай келтирилган:

وسئل الإمام أبو حنيفة رضي الله عنه عن الاستواء فقال : (( من قال لا أعرف الله أفي السماء هو أم في الأرض فقد كفر )) (الفقه الأبسط ص 49)، لأن هذا القول يوهم أن للحق مكانا ومن توهم أن للحق مكانا فهو مشبه.
وهذا القول ثابت عن الإمام أبي حنيفة نقله من لا يحصى كالإمام ابن عبد السلام في حل الرموز والإمام تقي الدين الحصني في (( دفع شبه من شبه وتمرد )) (ص 18) والإمام أحمد الرفاعي في (( البرهان المؤيد )) (ص 24) وغيرهم .

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан истиво ҳақида сўралди. У зот: «Ким Аллоҳни осмондами ёки ердами эканини билмайман деб айтса кофир бўлади», деб айтди. (Фиқҳул абсат. 49-бет). Зотан, ушбу сўзда Аллоҳ таолога макон иснод қилиш ваҳми бор. Ким Аллоҳнинг макони бор деган ваҳмга борса у мушаббиҳа бўлади».

Бу қавл имом Абу Ҳанифадан ривоят қилинган бўлиб, уни Изз ибн Абдуссалом («Ҳаллур рамуз») ва имом Тақийюддин ибн Ҳисний («Дафъу шубаҳи ман шаббаҳа ва тамаррада», 18-бет), имом Аҳмад Рифоий («Бурҳонул муаййид», 24-бет) ва бошқа кўплаб олимлар ривоят қилишган.

Эътибор қилсак, бу қавлдан мурод Аллоҳга макон иснод қилиш эмас, аксинча макон иснод қилмаслик экан!

Имом Абу Ҳанифанинг ушбу қавли ҳақида икки ҳил маълумот бор:

  1. Бу қавлдан мурод Аллоҳга макон иснод қилиш ножоиз экани. Яъни, ким Аллоҳни осмондами ёки ердами эканини билмайман дея гумонланса кофир бўладики, у мана бу икки гумонида Аллоҳга ёки ерда ёки осмонда дея бирон маконни иснод қилаётган бўлади. Аллоҳ макондан беҳожатдир. Маконлар йўқлигида ҳам бор бўлган Зотдир.
  2. Бу қавлни баъзилар ўз раъйлари билан имом Абу Ҳанифа Аллоҳ осмонда демоқчи бўлган, дейишади.
    Аммо бу қавл ровийси Абу Мутеъ Балхийнинг ҳадис тўқувчи кимса бўлганини эса айтишмайди.
    Абу Мутеъ Ҳакам ибн Абдуллоҳ ал-Балхий (117-199) раҳимаҳуллоҳ ҳақларида Имом Бухорий ва Насоий раҳимаҳумаллоҳ уни ривоятда заиф деб баҳолаганлар. Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ эса уни жаҳмий деб билгани учун, ривоятлари умуман олинмайди, деган. Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ эса уни муржиийларнинг каттаси, суннатни ёмон кўрадиган кимса деб баҳолаган. Абу Ҳотим ар-Розий раҳимаҳуллоҳ билан Имом ал-Жавзақоний раҳимаҳуллоҳ уни муржиий деб туриб, каззоб одам, деганлар. Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ эса унинг бир ҳадисни тўқиб чиқарганлигини аниқ айтган (“Лисонул-мезон”, 2/1369; “Мезонул-эътидол”, 1/2181; 3/5523).

Демак, бу қавл аслида Аллоҳга макон бермаслик ҳақида экан. Мабодо аввалги қисмининг ўзидан маъно олинади, дея таъна қилинса, унда бу қавл ровийси муҳаддис имомлар наздида ёлғончи, ёлғон ҳадис тўқувчи бўлиб, унинг ривояти олинмас экан. Қолаверса имом Абу Ҳанифадан келтирилган бошқа ривоятларда айнан бунинг акси борлиги собит ҳақиқатдир.

Бу қавл ҳақида ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ келтирган «Бу имом Абу Ҳанифа ва унинг шогирди имом Абу Юсуф ундан ривоят қилган қавлдир» дея келтирган маълумоти ёлғондир.

Имом Абу Ҳанифа айтади:

والله واحد لا من طريق العدد ولكن من طريق أنه لا شريك له لم يلد ولم يولد ولم يكن له كفوا أحد لا يشبه شيئا من الأشياء من خلقه ولا يشبهه شئ من خلقه )) وفيه أيضا (ص 136-137): (( ويراه المؤمنون وهم في الجنة بأعين رؤوسهم بلا تشبيه ولا كيفية ولا كمية ولا يكون بينه وبين خلقه مسافة

«Аллоҳ бирдир, шериги йўқдир. Туғмаган, туғилмаган ва Унга тенг келадиган бирон кимса бўлмаган. Махлуқотларидан бирон нарсага ўхшамас ва махлуқотларидан бирон нарса Унга ҳам ўхшамас. («Фиқҳул акбар», 30-31-бетлар).

Яна: «Мўминлар Аллоҳни жаннатда ўз кўзлари ила бирон нарсага ўхшатмасдан, кайфиятсиз ва масофасиз кўришади». («Фиқҳул акбар», 137-138-бетлар).

Имом Абу Ҳанифа «Васия» китобида («Шарҳу Фиқҳил акбар», 70-бет) бундай деган:

وفي (( الوصية )) (انظر شرح الفقه الأكبر ص 70) : ((نقر بأن الله على العرش استوى من غير أن يكون له حاجة إليه واستقرار عليه وهو الحافظ للعرش وغير العرش من غير احتياج ، فلو كان محتاجا لما قدر على إيجاد العالم وتدبيره كالمخلوق ولو كان محتاجا إلى الجلوس والقرار فقبل خلق العرش أين كان الله تعالى ! تعالى الله عن ذلك علوا كبيرا».

«Аллоҳ таоло аршга унга бирон бир эҳтиёжсиз ва ўрнашмай истиво қилганига иқрор қиламиз. Аллоҳ аршни ва аршдан бошқа махлуқотларни уларга бирон бир эҳтиёжсиз ҳофизи (сақловчисидир). Агар махлуқотларга эҳтиёжи бўлса эди, махлуқлар каби оламларнинг ийжоди ва тадбирига қодир бўлолмас эди. Агар ўтиришга ва қарор топишга муҳтож бўлса эди, аршни яратмасидан аввал қаерда бўлган эди! Аллоҳ таоло бундайин (арш устида бўлиш, аршга ўтириш ва осмонга жойлашиш)дан ўта олийдир!».

[carousel-horizontal-posts-content-slider]