Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ЗАМОНДОШ САЛАФИЙЛАР АҲЛИ ҲАДИС ЭМАС!

ЗАМОНДОШ САЛАФИЙЛАР АҲЛИ ҲАДИС ЭМАС!

Замондош салафийлар гарчи ўзларини аҳли ҳадисликда даъво қилишса ҳам, улар на усул (ақида)да ва на фуруъ (фиқҳ)да асло аҳли ҳадис эмаслар.

УСУЛДА:

Ушбу салафийлар усул илми исботларда ибн Таймия мазҳабида. (яъни салафи солиҳларга алоқаси йўқ). Улар ўзларини салафлар йўлида эканига қанчалар тиришиб исботламоқчи бўлишса ҳам, салафи солиҳлар бу салафийлардан безордир. (Яъни, салафи солиҳлар салафийлар айтаётган нарсаларни қилишмаган!).

Аҳли ҳадисларнинг ақидада тутган йўли мутошобеҳ оят ва ҳадисларга маъно бермаслик ва (тафвиз) маъносини Аллоҳга ҳавола қилишдир. Асло ўша мутошобеҳ оят ва ҳадисларни зоти ила дея исбот қилиш эмас.

Бу ҳақида ўз замонидаги аҳли ҳадислар имоми бўлмиш ҳофиз Заҳабийдан, ўз замонаси аҳли ҳадислари имом бўлмиш ҳофиз ибн Ҳажар бундай келтирган:

Имом Заҳабий айтади: Ибн Маробит менга бундай хабар берди: «Шайхимиз ибн Рушайд мутошобеҳ сифатлар ҳақида аҳли ҳадис мазҳабида бўлиб, бу сифатларга маъно бермас ва таъвил қилмас эди».
“Дурарур комина”, 5/370.

Яъни, мутошобеҳ оят ёки ҳадислар борасида маъно бермай ўтиб кетар ва маъносини таъвил қилмас эди.

(эътибор қилсак, аҳли ҳадисларнинг имомлари айтишича улар ҳозирги салафийларга ўхшаб сифатларга зоти ила деб маъно бермаган таъвил қилмай ўтиб кетишган экан).

ФУРУЪДА:

Аммо фуруъ (фиқҳ)да эса: хадис уламоларидан деярли барчаси тўрт мазҳабдан бирига эргашган. (Жуда ҳам камчилиги ҳақида баъзи фикрлар бор, аммо у фикрларда ҳам бир тараф мазҳаб тутганини айтишган).

Аҳли ҳадислар шариат ҳукмларини тўрт мазҳаб уламолари бўлмиш имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва ибн Ҳанбалдан ўрганишган.
Ҳозирги салафийларнинг эса бирон тутган йўли йўқ. Улар на аҳли ҳадислар йўлини ва на мужтаҳид имомлар йўлини тутишмайди. Кўнгилларига келган ва нафслари истаган тарзда ўзлари учун энг енгил йўлни тутишаверади.

Аммо, салафийларнинг ҳанбалий мазҳабига эргашгани ҳақидаги иддаосига келсак, сиз уларга бирон ҳанбалий мазҳаби китобини келтириб уларни тутган йўли билан солиштириб кўрсангиз таажжубланиб қоласиз. (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал тутган йўл умуман бошқа, салафийлар тутган йўл эса умуман бошқа).

Доктор Аҳмад Набавий Азҳарий.

Салафийлардан энг кўп зарар кўрган ибн Таймия ва имом Аҳмад бўлса керак.
Имом Аҳмад мазҳабини тутаман деган салафийлар имом Аҳмаднинг ўзларига тўғри келадиган масалаларинигина олишади, ўзларига зид бўлган масалаларни эса асло олишмайди.
Бу ҳақида иншааллоҳ алоҳида мақола қиламиз.

Ҳозирги салафийлар учун ақидада Аллоҳга арш ёки осмон каби бирон маконни исбот қилиш ва катта қалин сақол қўйишинг муҳим. Қолгани умуман аҳамиятсиз. Илмда ўта улкан даражада бўласанми, тутган йўлинг айни салафи солиҳлар йўли бўладими фарқи йўқ салафий эмасмисан, тамом адашгансан.

Салафийларнинг баъзилари имом Аҳмад ибн Ҳанбал йўлини тутгани ҳақидаги иддаоси эса ёлғон. Зотан, бирон имомга эргашиш ва йўлини тутиш унинг ўзига мос келган фикрларини олиб, қолганларини олмаслик билан бўлмайди.

ХУЛОСА:

  1. Ҳозирдаги салафийлар аҳли ҳадислар йўлида эмас. Бу идлаоси ёлғон.
    Биз аҳли ҳадислардан салафийларнинг ўзи далил оладиган имом Заҳабий ва ҳофиз ибн Ҳажар келтирган ибн Рушайд аҳли ҳадис йўли ҳақидаги қавлни келтирдик.
  2. Ҳозирдаги салафийларнинг имом Аҳмад йўлида экани ҳақидаги иддаоси ҳам ёлғон.
    Биринчидан мазҳабни тан олмайдиганлар мазҳаббошини тан олмайди. Нега мазҳабга эргашиш нотўғри, бидъат дея туриб, ўша мазҳаблардан бири соҳибига эргашишни даъво қилишади?
    Иккинчидан, ҳозирдаги салафийлар ҳанбалий мазҳабини ҳамма фатволарини олишмайди, фақатгина ўзларига мосмни олишади халос.
    Бу эса имом Аҳмадга эргашишдаги даъвони ёлғонлигига етарлидир.

Салафийлар орасидаги мўътадиллари, бошқаларни залолатда айбламайдиганлари мустасно.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

[carousel-horizontal-posts-content-slider]