Инсон қадр билан барҳаёт. Ёнида суянчиғи бор эканини сезиб яшаш эса одам учун чинакам саодатдир. Айниқса, бу ёши улуғ инсонлар учун жуда зарурдир.
Куни кеча Оҳангарон шаҳридаги Саховат уйига Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Оҳангарон шаҳар ҳокими ва шаҳар бош имом-хатиби ташриф буюришди.
Саховат уйидаги кексаларга ифторлик дастурхони ёзилиб, уларга совға-саломлар улашилди.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги