Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 2020 йил 8 июндан бошлаб «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар яна мўмин мусулмонлар учун очилади.
Республика махсус комиссияси хабарида карантин талабларига амал қилган ҳолда айрим фаолият турларига рухсат берилди. Жумладан, масжидлар 8 июнь, душанба кунидан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлаши, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар амалга оширилиши эълон қилинди.
Хусусан, Тошкент вилояти вакиллилиги томонидан яшил ҳудудларда ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган масжидларда санитар чоралар ва дезинфекция ишлари амалга оширилиб, масжидлар намозхонларга тайёрланмоқда.
Дарҳақиқат, юртимиз мўмин-мусулмонлари масжидларда намоз ўқишни жуда соғинишди. Аллоҳга шукрки, масжидлар эшиклари эртадан яна очилади. ИншаАллоҳ карантин мезонларига амал қилган ҳолда «яшил» ҳудудларда файзли ибодатларни бошлаймиз.
Шу муносабат билан намозхонлардан, карантин қоидаларига риоя қилишларини илтимос қиламиз.
Шунингдек, қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудлардаги масжидлар ҳам тез орада «яшил» ҳудудга ўтиб фаолият бошлашини, ушбу юқумли касаллик юртимиздан даф бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.
Тошкент вилояти “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати
🔴 «қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри, Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Тошкент ҳамда Юқори Чирчиқ туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Пискент туманлари





ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги