Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / “Инновацион оила мактаб”лари ташкил этилди

“Инновацион оила мактаб”лари ташкил этилди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Пискент, Қуйичирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида жойларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, отинойилар, ФҲДЁ органлари, “Оила” марказлари билан ҳамкорликда “Инновацион оила мактаби” ташкил этилди.

Ушбу янги лойиҳани ташкил этишдан кўзланган мақсад, жамиятда оилаларнинг мустаҳкамлигини ошириш, келиб чиқиши мумкин бўлган ажримларнинг олдини олиш, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишдан иборат.

“Инновацион оила мактаб”ларида турмуш қуриш остонасида бўлган ёшларга оила сир-синоатлари, эр ва хотиннинг вазифалари, ота-оналарнинг мажбуриятлари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда, жанжалли оилаларни яраштириш, ажрим ёқасига келиб қолган эр-хотинларга маънавий ёрдам бериш, ёшлар онгида оила муқаддас даргоҳ эканлигини шакллантириш борасидаги ишларни янада ривожлантириш назарда тутилган.

Юрт равнақи, эл фаровонлиги, жамият ривожини кўзлаб қилинаётган ҳар бир хайрли ишларга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

[carousel-horizontal-posts-content-slider]