Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар (саҳифа 11)

Мақолалар

Ҳизбут-таҳрир ва унинг моҳияти

Ҳизбут-таҳрир оқими охирги асрда Ислом душманлари томондан мусулмон жамиятларини парчалаб ташлаш учун қурилган диний-сиёсий оқимдир. Раҳнамолари асосан ғарб мамлакатларидан паноҳ топувчи бу тоифанинг муассиси Тақиюддин Набҳоний (1909-1977) бўлиб, у 1948-йили гуруҳга асос солган. Оқим аъзоларининг эътиқодлари бир-биридан ажабтовур даражада фарқ қилади. Мазҳабсизликка қаттиқ берилишган. Асосий мақсадлари—Ислом халифалигини қайта тиклашга уриниш …

Давоми »

Шаъбон ойи ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор, бу ойда қандай нафл ибодатлар қилиш тавсия қилинган?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга …

Давоми »

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг спортга бўлган муносабатлари

Киши бирор нарсага эътиборли бўлиши учун оз бўлса-да унинг ҳақиқатидан огоҳ бўлиши лозим. Масалан, бир гулни тарбия қилишга бел боғлаш учун, аввало, унинг қадрини билиш керак. Ислом дини инсонни, аввало ўзининг, жумладан, жисмининг қадрини билишга чақиради.

Давоми »

Маънавий жасорат соҳиби

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир. Илму адабиёт осмонида ҳар бир буюк шоир ва етук олим порлоқ юлдуз бўлса, шубҳасиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзандлари, яъни кўрагонийлар ё бобурийлар …

Давоми »

Ҳотами Той ҳикояти

Бир киши Ҳотами Тойдан сўрабди: “Эй ҳимматда тенги йўқ инсон! Сен саховат бобида ўзингга тенг кишини билармусан?”. Шунда Ҳотам бир воқеа сўзлаб берибди: «Бир куни жуда катта эҳсон уюштирдим. Юзта туя, ҳадсиз-ҳисобсиз қўй-қўзи сўйдириб, жами бева-бечора, мискинлар, фақирларни меҳмон қилдим. Базмдан кўнглим тўлди. Бироз ҳаво олмоқ учун ёлғиз ўзим дашт …

Давоми »

Алишер Навоий – миллат фахри

Ватан, миллат, истиқбол учун ким қандай эзгу иш, улкан юмушларни амалга оширмасин, албатта, яхши натижа беради. Мозий ва замон, аждод ва авлод орасидаги сирли, айни пайтда хосиятли робита – ворисийлик ана шудир. Бадиий ижоддаги анъана ва издошликда ҳам шундай боғланиш, адабиёт истиқболига хизмат этадиган ворисийлик мавжуд. Устоз санъаткорлар тажрибасини давом …

Давоми »

Сўзинг оз бўлсин, маъноли бўлсин…

Аллоҳ таоло инсониятни мукараррам қилиб яратди. Унга фикрлаш учун ақл, сўзлашиш учун тил берди. Инсон ўйлаган фикрини тўлиқ ифодалаб бериши учун тилга муҳтож. Агар сўзлайдиган тили бўлмаса, фикрини бировга тўлиқ етказиб бера олмайди. Тилнинг инсонга қанчалик муҳим эканини ҳаммамиз ҳам ҳис қилавермаймиз. Бу неъматнинг қадрига етиш учун Аллоҳ тилсиз яратиб …

Давоми »

ТАЪЛИМ – ТАРАҚҚИЁТНИНГ ТАМАЛ ТОШИ

Тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиядир. Шавкат МИРЗИЁЕВ Ўқиш ва ўрганишдек шарафли ва лаззатли нарса йўқ. Илк “Ўқи” амри билан бошланган Қуръон, биладиганлар ва билмайдиганларни бир эмасликларини таъкидлаш билан бирга илм эгаларининг даражаларини юксалиши хабарини беради. Инсон билими билан қадрланади. Ҳазрат …

Давоми »

ВАТАНГА МУҲАББАТ – ОЛИЙ ХИСЛАТ

Эшит энди Ватан ўғли мендин насиҳат, Қабул қилсанг келур бошингга давлат. Ватан асли сенингдур Ўзбекистон, Ўғиздин қолмиш эрди бу гулистон. Алихонтўра Соғуний Ислом – инсонпарвар дин. У барча инсоний туйғу ва қадриятларни улуғлайди ва кишиларни шунга ўргатади. «Ватан» атамаси арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини англатади. Ибн Халдун «Ватан – …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]