Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БОШ ИМОМЛАР ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

БОШ ИМОМЛАР ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 2022 йил 7 февраль куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Занги ота” мажмуасида вилоятнинг туманлар ва шаҳарлар бош имом-хатиблари учун йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент вилояти бош мом-хатиби Жасурбек домла Раупов олиб борди.

Кун тартибидаги масалалар – Тошкент вилоятида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида турли мевали, манзарали дарахтлар экиш; имом-хатибларнинг ОАВ, интернет ҳамда медиа соҳасида фаоллигини ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Айниқса, ижро интизоми ва кийиниш маданиятига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

– Халқимиз бугун юртимизда диний-маърифий соҳада яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, ўзларининг маърифий савиясини юксалтиришга интилмоқда, – деди Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов. – Шу боис долзарб мавзуларда мўмин-мусулмонларга маърузалар қилиш, шунингдек, “Мухтасарул виқоя”, “Ҳидоя”, “Бадъул амолий”, “Ақидатут Таҳовия”, “Тажвид” каби китоблар асосида диний-маърифий суҳбатлар ўтказиш зарур. Бундай маърифий дастурларни фақат имом-хатиблар амалга ошириши зарур.

Йиғилиш сўнгида кун тартибидаги масалалрадан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]