Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Kamoliddin Bababekov (саҳифа 67)

Kamoliddin Bababekov

ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога шукрларимиз бўлсинки, муборак Рамазон ойида Ўзининг буйруғига мувофиқ рўзаларни гўзал ҳолатда тутиб, ҳайит кунига ҳам етиб келдик. Аллоҳ таоло барчамизга бугунги Рамазон ҳайити кунини муборак ва қутлуғ айласин.. Рамазондан кейин бугундан бошланган Шаввол ойида ҳам олти кун рўза тутишлик ҳам суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг …

Давоми »

ТАҲОРАТ ГУНОҲЛАРНИ ЮВАДИ

Таҳоратнинг фазилати ҳақида келган ҳадислар жуда кўп. Улардан бирини Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи бобомиз ўзларининг “Сунани Термизий” асарларида иккинчи бобда келтириб ўтганлар. Унинг матни қуйидагича: إذا توضأ العبد المسلم أو المؤمن فغسل وجهه خرجت من وجهه كل خطيئة نظر إليها بعينيه مع الماء أو مع آخر قطر الماء أو نحو …

Давоми »

МИСВОК ҲАҚИДА ЯНГИ ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Мисвок ишлатиш мусулмонлик аломатларидан бўлиб қолган. Чунки у суннат амал ҳисобланади. Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу томонидан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида эди, уларни ҳар намоз олдидан мисвок қилишга буюрган бўлардим”, деганлар (Термизий ривояти). Мазкур ҳадисга биноан фиқҳ китобларида ва ҳадис тўпламларида …

Давоми »

САХОВАТ ВА МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ

Халқимиз меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик сингари ўзига хос ззгу фазилатларни асрлар давомида қадрлаб келади. Айниқса, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашдек эзгу амаллар сўнгги йилларда янада ривожланиб, тараққий этиб, янгича маъно-мазмун касб этиб бормоқда. Яна икки кундан сўнг мамлакатиммиздаа Рамазон ҳайити кенг нишонланади. Рамазон ойи халқимизнинг маънавий-руҳий ҳаётида алоҳида ўрин …

Давоми »

ИНСОН – БИЛМАГАН НАРСАСИГА ДУШМАН

Ақиқада адашманг! Арабларда сарлавҳада келтирилган машҳур гап бор: “Инсон – билмаган нарсасига душман”. Дарҳақиқат, инсон билмаган нарсасини ҳеч қачон эътироф этмайди. Фақат илм, маърифат, ўқиш ва ўрганишгина кишига кимлигини эслатиб туради. Бугун илмсизлик оқибатида бидъатлар шу қадар урчиб кетдики, ким хаёлига нима келса, шуни қилиб, “янгича урф-одатлар”ни шакллантирмоқда. Яқинда бир …

Давоми »

Хотира ва қадрлаш – ҳар кунлик анъана бўлсин!

Инсон зотининг ёшу кексаси, эркаги ҳам, аёли ҳам бирдек қадр-қимматга эга. Муқаддас Ислом динида инсон тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади. Дунёдан ўтган марҳум якинларимизни яхши сифатлар билан доимо эслаш инсоний бурчимиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” деганлар (Имом …

Давоми »

ИККИ ДЕНГИЗ ЎРТАСИДА ТЎСИҚ БОР

مَرَجَ الْبَحْرَيْنِ يَلْتَقِيَانِ. بَيْنَهُمَا بَرْزَخٌ لَا يَبْغِيَانِ  «У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар» (Ар-Раҳмон сураси, 19–20-оятлар). Қуръони каримда “икки денгиз” сўзи тўрт оятда (Каҳф сура­си, 60-, Фурқон сураси, 53-, Намл сураси, 61- ва Ар-Раҳмон сураси, 19-оят­лар) келган. Ибн Аббос розияллоҳу …

Давоми »

САХОВАТ УЙИГА ТАШРИФ

Инсон қадр билан барҳаёт. Ёнида суянчиғи бор эканини сезиб яшаш эса одам учун чинакам саодатдир. Айниқса, бу ёши улуғ инсонлар учун жуда зарурдир. Куни кеча Оҳангарон шаҳридаги Саховат уйига Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Оҳангарон шаҳар ҳокими ва шаҳар бош имом-хатиби ташриф буюришди. …

Давоми »

ҒАНИМАТ ВАҚТЛАР

Кечагина эшик қоққан Рамазон поёнига етай деб қолди. Кечқурунлари ойга назар солсак, у ҳам тобора кичрайиб бораётир. Кечагина бу ойни кўриб, хурсанд бўлган эдик. Ўшанда: “Энди Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатларига киришаман. Бу ойда кўплаб яхши ишларни қилиб, Аллоҳ таолодан мукофотлар оламан”, деган эдик. Рамазон руҳий тарбиямиз учун энг фойдали ойдир. Бу …

Давоми »

МУРУВВАТ – БАРЧА БЕРМАКДИР

“Рамазон туҳфаси” акцияси қизғин паллага кирди. Муборак ойнинг сўнгги ўн кунлигида саховатпеша инсонлар “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликда эркин шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар” (Имом Бухорий ривояти) ҳадисига мувофиқ хайрли ишларни қилишда мусобақалашаётирлар. Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин Қудратов “Рамазон туҳфаси” акцияси доирасида Пискент туманида ҳомийларни жалб …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]