❓913-CАВОЛ: Тушкунликдан қандай қутилиш мумкин? ? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Тушкунликдан қутилиш бошига келган мусибатни қандай кутиб олишга боғлиқ. Агар киши ўзига етган мусибат ва шу каби кўнгилсизликларга бу ҳам Аллоҳнинг қазо ва қадари, менга юборган бир имтихони, деб қараса. Мусибатларни енгиш ва тушкинликлардан чиқиб кетиши осон бўлади. Аллоҳнинг тақдирига кўниб, …
Давоми »Kamoliddin Bababekov
ВИЛОЯТДА МАСЖИДЛАР СОНИ 219 ТАГА ЕТДИ
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетяпти. Деярли ҳар ҳафта бирор янги жоменинг очилиш маросимига ёки илк ғишт қўйиш тадбири ўтказилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу, албатта, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги инъикосидир. Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш …
Давоми »ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ – МУҚАДДАС ИНСОНИЙ БУРЧ
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз.Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маьнавий меросимиз бор.Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади,уруш эса батамом қораланади. Азиз ва мукаррам инсон зотининг ёши хам, кексаси хам, аёли хам, эркаги хам бирдек кадр- кимматга эгадир. Мукаддас Ислом дини инсон кадрини шу даражада юкори кутарганки хатто, унинг …
Давоми »ХОТИРА – ТАБАРРУК, ҚАДР – АБАДИЙ
Эҳтиром Юртимизда ўтган азиз инсонларнинг хотирасини эъзозлаш, бугунги тинч, осойишта, дориломон кунларга етишимизда фидойилик кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланган. Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий …
Давоми »Ҳаж делегацияси Мино ва Арафотдаги жойлар қулай ва кенг бўлишига диққат қаратмоқда
Макка шаҳридаги сафарларни бошлаган Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж делегацияси яқинлашаётган мавсумда юртимиз зиёратчилари учун Мино ва Арафот водийларидаги жойлар қулай ва кенг бўлишига катта эътибор қаратмоқдалар. Таъкидлаш жоизки, мўмин-мусулмонлар талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда келаётган ҳаж мавсумини сифат, мазмун …
Давоми »АҚШ сафаридаги имом-хатибларимиз минглаб ватандошлар билан ҳайит намозини адо этишди
АҚШнинг Флорида штати Орлондо шаҳридаги Ал-Бухорий Ислом марказида Ўзбекистонлик имом-хатиблар мусофир ватандошларимиз билан бирга Рамазон ҳайити намозини адо этишди. Ҳайит намози асносида уламоларимиз манфаатли мавъиза ва хайрли дуолар қилдилар. Маълумот учун, АҚШдаги дипломатик ваколатхонамиз ташаббуси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда шу йилнинг 20 апрелидан 2 майга қадар ўзбекистонлик бир …
Давоми »Ўзбекистон Президентининг Ўмон Султонига йўллаган қутлови араб ОАВда кенг ёритилмоқда
Ўмон Султонлигининг етакчи “Асдо” – «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида диломатик алоқа ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган материал эълон қилинди. Умуман, ушбу воқеа мамлакат ОАВда қизғин муҳокама этилиб, жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди. Қуйида ушбу мақоланинг ўзбек тилидаги матнини келтирамиз. ЎзА хабарига кўра, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ …
Давоми »Самарадорликка йўл очган ҳужжат
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда стратегияни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга доир давлат дастурининг жорий йил И чорагидаги ижроси юзасидан бажарилган ишлар …
Давоми »Рамазон ҳайити – эзгулик, шукроналик, меҳр- оқибат байрами
Рамазон ҳайити – катта шодиёна, хурсандчилик ва кўтаринки руҳда ўтадиган муборак байрам. Чунки ушбу кун тутган рўзаларимиз қабул бўладиган, Аллоҳнинг раҳмати ва фазли мўл-кўл ёғиладиган ажойиб палладир. Шу боис ҳайитда барчамиз хурсандчилигимизни, саховатимизни ва юксак ахлоқимизни ҳар қачонгидан кўра кўпайтиришимиз зарур. Ҳайит – Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига зиёфат куни, Қуръони …
Давоми »САХОВАТ ВА МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ
Халқимиз меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик сингари ўзига хос ззгу фазилатларни асрлар давомида қадрлаб келади. Айниқса, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашдек эзгу амаллар сўнгги йилларда янада ривожланиб, тараққий этиб, янгича маъно-мазмун касб этиб бораётганининг амалдаги инъикосини ҳар қадамда кузатиб турибмиз. Яна бир неча кундан сўнг мамлакатимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланади. …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги