Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжидига ташриф буюрди. Олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги режалар юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмаларни берди. Шунингдек, Аллоҳнинг байтини қуришда жонбозлик кўрсатаётганлар, саҳоватпеша халқимиз ҳаққига дуолар қилинди, бошланган хайрли ишнинг якуни барокотли …
Давоми »Kamoliddin Bababekov
2021 йилда фойдаланишга топшириладиган масжидлар
Сўнгги уч йил маълум маънода масжидларни таъмирлаш, обод этиш даври бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Бу вақт оралиғида юртимизда 256 та масжид қайтадан қурилди, 308 таси эса капитал таъмирланди. Бинолари эскириб, нураб қолган, шунингдек, намозхонлар учун торлик қилаётган кичик ибодат уйлари ўрнида шаҳарсозлик андозаларига мос замонавий талаблар асосида кенг ва шинам …
Давоми »Бугуннинг гапи
Бугунги исми жисмига муносиб қишнинг қировли кунларига барчамиз гувоҳмиз. Қаерда бўлмайлик ўзимизни иссиқроқ жойга уряпмиз. Бомдод намозини жамоат билан ўқиш ниятида тезроқ ичкарига кириш учун масжид сари одимлаб борар эканман, масжид айвонида (ташқарида) намоз ўқиётган ўрта ёшли намозхонга кўзим тушди. Хаёлимдан “Ичкарига кириб ўқиса бўлмасмикан”, деган фикр ўтди. Оёқ кийимимни …
Давоми »Оққўрғон туманида жонлиқ сўйилиб эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди
Кеча – 2021 йилнинг 3 январь куни Оққўрғон тумани «Нодирхон қори» жоме масжидида туман бош имом-хатиблиги бошчилигида ҳомийларни жалб қилган ҳолда жонлиқ сўйилиб, 335 кг мол гўшти икки юзга яқин кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилди. Вилоят бўйлаб олиб борилаётган саховат тадбирлари доирасида бўлгани каби ушбу тадбирда ҳам Қуръон …
Давоми »08.01.2021 й. Илмли ёшлар – юрт келажаги
بسم الله الرحمن الرحيم اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَم، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ الأَكْرَم وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ اَمَّا بَعْدُ Муҳтарам азизлар! Тарихдан маълумки, барча буюк давлатларда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, айнан жисмонан соғлом ва ақлан салоҳиятли ёшлар ўз юртининг қудрати ва равнақига замин яратади. …
Давоми »Сохта салафийлик Ислом уммати учун энг хатарли иллатдир
“Салаф” сўзи луғатда – “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Яъни, Набий алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай …
Давоми »Сохта салафийлик
Ҳозирги кунда муқаддас ислом номидан ҳар хил оқимларнинг ўзларини жозибадор исмлар билан номлаб олиб, гўёки тўғри йўлни даъво қилиб, ғараз мақсадлари йўлида ушбу ниқобдан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар”дир. Бу оқимга мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг …
Давоми »Аллоҳ бузғунчиликни севмас
Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қиладиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда. Аллоҳ таоло Ўз каломи …
Давоми »Меҳрга ташна қалбларга илиқлик улашиб
Ислом дини ижтимоий адолатли бўлиш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож бўлганларга кўмаклашиш, уларни ҳам маънан ҳам моддий қўллаб-қувватлаш, етимлар ва боқувчисини йўқотганларнинг бошларини силашни таълим беради. Хусусан, Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “… Сиздан, шунингдек, етимлар тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: “Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизга) уларнинг молларини қўшиб юборсангиз …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги