Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / Валий ҳеч қачон набий мартабасига ета олмайди

Валий ҳеч қачон набий мартабасига ета олмайди

وَعُلَمَاءُ السَّلَفِ مِنَ السَّابِقِينَ وَمَنْ بَعْدَهُمْ مِنَ التَّابِعِينَ أَهْلُ الخَيْرِ والأَثَرِ وَأَهْلُ الفِقْهِ وَالنَّظَرِ لا يُذْكَرُونَ إلاَّ بِالجَمِيلِ وَمَنْ ذَكَرَهُمْ بِسُوءٍ فَهُوَ عَلَى غَيْرِ السَّبِيلِ، ولا نُفَضِّلُ أَحَدًا مِنَ الأَوْلِيَاءِ عَلَى أَحَدٍ مِنَ الأَنْبِيَاءِ عَلَيْهِمُ السَّلامُ وَنَقُولُ نَبِيٌّ وَاحِدٌ أَفْضَلُ مِنْ جَميعِ الأَوْلِيَاءِ، وَنُؤْمِنُ بِمَا جَاءَ مِنْ كَرَامَاتِهِمْ وَصَحَّ عَنِ الثقَاتِ مِنْ روَايَاتِهِمْ،

Аввал ўтган салаф уламолари ва улардан кейин ўтган тобеъийнлар аҳли хайр ва (аҳли) ҳадислар ҳамда фиқҳ ва тафаккур аҳли – фақат гўзал васф (сизлар) билан тилга олинадилар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа, ҳақ йўлда эмасдир.  

Ҳеч бир авлиёни бирорта пайғамбардан афзал кўрмаймиз, балки “битта набий жамики авлиёлардан афзалдир”, деймиз. Ишонарли кишилар орқали саҳиҳ ривоятлар билан етиб келган авлиёларнинг кароматлари ҳақида келган хабарларга иймон келтирамиз.

Уламолар пайғамбар алайҳимуссаломнинг меросхўрларидир. Ушбу учта давр – саҳобалар розияллоҳу анҳум ва уларга яхшилик билан эргашган тобеин ва табаъа тобеинлар даври салафи солиҳлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши эканларига гувоҳлик берган даврдир. Мана шу олимлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақиқий ўринбосарлари ва динни инсонларга соф ҳолатда етказган омонатдор зотлардир.

Ҳеч бир авлиёни бирорта пайғамбардан афзал кўрмаймиз, балки “битта набий жамики авлиёлардан афзалдир”, деймиз.

Валий ақоид, фиқҳ ва эҳсон илмидан зиммасига фарз бўлган нарсаларни ўрганган, фарзларни адо этишда бардавом сўнгра уларга қўшимча нафл ибодатлар қилувчи банда.

Каромат – салоҳияти кўриниб турган, эргашишга буюрилган набийсига тобеликда бардавом, эътиқоди ва амали тўғри бўлган мўмин мусулмон, бир сўз билан айтганда Аллоҳ таолонинг валий бандасидан содир бўлган ноодатий ишдир.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]