Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Қуръон (саҳифа 4)

Қуръон

Хатми Қуръонга марҳабо – 7

«ХАТМИ САҒИР» ҲАҚИДА   «Хатми сағир» аслида «Кичик хатм» дегани бўлиб, у «Хатми кабир», яъни Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқишнинг муқобили ўлароқ ишлатилади. Ушбу амалнинг бундай номланиши Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келиши ҳақидаги ҳадисдан келиб чиқиб, ушбу сурани уч марта ўқиш кичик хатм бўлади, деган умидга асосланган.

Давоми »

Хатми Қуръонга марҳабо – 6

ХАТМИ ҚУРЪОНДА ТАКБИР АЙТИШ МАСАЛАСИ Хатми Қуръон чоғида такбир айтиш деганда Зуҳо сурасидан бошлаб, то охирги сурагача ҳар сура кетидан такбир айтиш тушунилади. Бунинг суннат амал эканига қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтириади:

Давоми »

Хатми Қуръонга марҳабо – 5

Хатми Қуръон одоблари Хатми Қуръон чоғида риоя қилиш керак бўлган одоблар ҳам бор бўлиб, булар саҳобаи киромлар ва улуғ Қуръон устозларидан нақл қилингандир. Улардан асосийлари қуйидагилар:

Давоми »

Хатми Қуръонга марҳабо – 4

ХАТМ ЕТКАЗИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?   Ҳар бир мусулмон кишида аввало Қуръон саводи бўлиши керак. Бунинг учун бугун талай имкониятлар бор, фақат қунт қилинса бас.

Давоми »

Хатми Қуръонга марҳабо-3

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ҲАЁТИДАН НАМУНАЛАР Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи эканида шубҳа йўқ. Ушбу ҳақиқатни яхши англаб етган мусулмон уммати, хусусан, уларнинг илк авлоди Қуръонга ўзгача эътибор бериб, ўз ҳаётларини бу илоҳий арқонга чамбарчас боғлаб олишган эди. Улар Қуръонсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олишмасди. Салафи солиҳларимиз, улуғ аждодларимиз ҳаётнинг бошқа жабҳаларида барчага …

Давоми »

Хатми Қуръонга марҳабо-2

Қуръонни қанча муддатда хатм қилиш керак? Қуръони Каримни энг тези уч кун, кўпи билан бир ойда бир хатм қилиш тавсия этилган. Айрим уламолар хатм муддати бир ойдан ошиб кетиши макруҳ дейишса, айримлари қирқ кундан ошиб кетишини макруҳ санайдилар. Уч кундан кам муддатда хатм қилиш ҳам кўпчиликнинг наздида макруҳдир.

Давоми »

Хатми Қуръонга марҳабо-1

«Хатми Қуръон»нинг маъноси нима ва у қандай амал? «Хатм» тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради. «Хатми Қуръон» деганда Қуръони Каримни бошдан-оёқ тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди. Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима …

Давоми »

Хатми Қуръонга марҳабо!

Қуръон оятларини олиб тушган Жаброил алайҳиссалом фаришталарнинг энг афзали бўлди. Қуръон нозил бўлган Рамазон ойи ойларнинг султони бўлди. Қуръон нозил бўлган Лайлатул қадр кечаси кечаларнинг энг афзали бўлди. Қуръон нозил бўлган пайғамбаримиз с.а.в. пайғамбарларнинг энг афзали бўлдилар. Қуръон нозил бўлган уммат умматларнинг энг афзали бўлди. Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганлар …

Давоми »

Қорилар саййиди

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан: “Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят қайси?” – дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, –  деди у киши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир бор: “Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят қайси?” –  дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳу …

Давоми »

Шайх Абдул-Босит Абдус-Самад (1927-1988)

Бугунги кунда жуда кўп қорилар унга тақлид қиладиган машҳур ва моҳир қори Шайх Абдул-Босит Абдус-Самад 1970 йилларда ўтказилган “Бутун Жаҳон Қорилар Мусобақаси”нинг уч карра ғолиби бўлган ягона ҳофизи Қуръон, қироати ёзилган аудио кассеталарни чиқаришни биринчи бўлиб йўлга қўйган шахс, ҳамда Миср Қорилар Уюшмасининг биринчи президенти ҳисобланади.

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]