Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар (саҳифа 71)

Мақолалар

Аллоҳнинг бандаларидаги энг яқин неъмати…

Ҳозир пайтда  баъзан  нолиш оҳангидаги фикрлар ёки карантин даврини ҳазил-мазах тарзида қабул қилиб, ижтимоий тармоқларда ҳар хил фото, видиороликлар жойлаётган инсонлар ҳам афсуски орамизда топилади. Қизиғи, бундай фикрдаги гап-сўзлар уйда, фарзандлари бағрида соғ-саломат ўтирган кишилар томонидан билдирилмоқда. Ахир, Аллоҳ таоло бундан ҳам аянчлироқ бало-офатни юборишга қодир эди-ку! Бундай ҳолатда барчамиз …

Давоми »

Тавба сабр ва ризо билан короновирусни енгамиз

Бугун бутун дунёни ташвишга солаётган вабо хақида эшитмаган одам қолмади десак муболаға қилмаган бўламиз. Бу вабога қарши кураш қаттиқ кечмоқда. Чоралар кўрилмоқда, сабаблар ишга солинмоқда. ИншаАллоҳ натижалар ҳам яхшиланади. Вабо юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Энг асосийси азиз юртдошларимиз: биз тушкунликка тушмаслигимиз, шифокорлар бизларга бераётган тавсияларига амал қилишимиз, давлатимиз талаб қилаётган …

Давоми »

Буюк имомнинг матонат ила саботи

Маълумки, мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга турли мансаблар таклиф қилинган, аммо у зот мансабнинг масъулиятидан тақво қилиб, бош тортганлар. Ана шундай воқеалардан бири, Ироқ волийси Ибн Ҳубайранинг истаги Абу Ҳанифани Куфага қози бўлишини хоҳлади ва олдига элчи жўнатди. Абу Ҳанифа унинг бу талабидан бош тортди. Шунда Ибн Ҳубайра: «Агар …

Давоми »

Уйда қолинг!

Уйда қолинг – бу билан сиз ўзингизни ва оилангизни асраган бўласиз. Уйда қолинг – бу билан сиз маълум иллатнинг олдини олиш учун давлатимиз томонидан сафарбар қилинган кўплаб масъулларнинг ишларини осонлаштирган бўласиз. Уйда қолинг – бу билан сиз ўзингизни ислоҳ қилишдек энг долзарб вазифани амалга ошириб олишингиз мумкин. Қуръон тиловати, бошқа …

Давоми »

Бағрикенглик – жамиятнинг ривожи

Бағрикенглик тушунчасини ифодалашда адолат ва бардош, эътиқодлилик каби муҳим ва асосий сифатларга тўхталиб ўтиш зарур. Шу билан бирга баъзи кишилар томонидан қўлланиб келаётган бағрикенглик ҳақидаги бир ёқлама тушунчани ҳам муолажа қилиш лозим. Чунки бағрикенглик фақат бардош яъни бошқа дин вакиллари томонидан  амалга оширилаётган ҳар қандай ишга сабр қилиб тоқатни маҳкам …

Давоми »

Пандемияга доир Ислом манбаларидаги тавсиялар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан коронавирус каби юқумли касалликлар даврига тааллуқли Ислом таълимотларида келган тавсиялар буклет ва флаер шаклида тайёрланди. Ушбуларда юқумли хасталик кенг тарқалган вақтда инсон ўзини қандай тутиши, касалликдан сақланиши ва унинг муолажаси борасидаги зарур кўрсатмалар ёритилган. Баён этилган мезонлар бир неча асрлардан бери ижобий самара бераётгани билан янада …

Давоми »

БИРЛАШГАН ЎЗАР, ёхуд вилоятимиз аҳлига МУРОЖААТИМИЗ…

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу аъла росулиллаҳ. Аммо баъд…Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Бугунги кунда дунё халқларини ташвишга солиб турган иллат афсуски, бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бир қанча юртдошларимизнинг бу иллатга чалиниши ва атрофидаги яқинларига ўтиши барчамизни қайғуга солди. Аммо, барчамизда ушбу иллатга чалинмаслик учун кафолат борми? Албатта, йўқ. …

Давоми »

Муносабат билдиришда хушёр бўлайлик!

Бир донишманддан сўрашибди: – Энг яхши кўрган инсонингиз ким? – Тикувчимни яхши кўраман, – дебди донишманд. Савол берганлар бироз эсанкираб қолишибди: – Бу қанақаси? Шунча дўстларингиз, яқинларингиз бор. Бу тикувчи сизга қандай қилиб бунчалик яқин бўлиб қолди? – Чунки мен ҳар сафар унинг ёнига борганимда, у ўлчовларимни бошидан олади. Бошқалар …

Давоми »

Фидоийлик чўққиси

Шифохонага автомобиль ҳалокатига учраган қизалоқни олиб келишди. Унга қон қуйиш керак эди. Кўп ўтмай қизалоқнинг ота-онаси ва унинг акаси етиб келишди. Бу ҳаёт-мамот масаласи, ўғлим. Синглингни қутқариш учун қон беришинг керак, -деб тушунтирди шифокор. Болакай бир лаҳза ўйланиб турди-да ота-онасининг олдига чопиб кетди. Улар билан бир нималарни гаплашди. Сўнг шифокор …

Давоми »

3. КОРОНАВИРУС ТЕЗ КУНДА ДАФ БЎЛАДИ (ЁХУД АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАҲМАТИ ЯҚИН)!

Хитойда бошланган вабо бутун дунёга тарқалаётгани барчага маълум. Бу бало бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Айни пайтда мамлакатимизда карантин эълон қилинган. Кунига ойнаи жаҳон ва интернет тармоқлари орқали ёки одамларнинг оғзидан дунё бўйича нечта одамнинг касалликка чалингани ва қанчаси вафот этгани, энг ачинарлиси, ўзимизда ҳам хасталанганларнинг сони ортиб бораётгани ҳақидаги …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]