Киши бирор нарсага эътиборли бўлиши учун оз бўлса-да унинг ҳақиқатидан огоҳ бўлиши лозим. Масалан, бир гулни тарбия қилишга бел боғлаш учун, аввало, унинг қадрини билиш керак. Ислом дини инсонни, аввало ўзининг, жумладан, жисмининг қадрини билишга чақиради.
Давоми »Мақолалар
Маънавий жасорат соҳиби
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир. Илму адабиёт осмонида ҳар бир буюк шоир ва етук олим порлоқ юлдуз бўлса, шубҳасиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзандлари, яъни кўрагонийлар ё бобурийлар …
Давоми »Ҳотами Той ҳикояти
Бир киши Ҳотами Тойдан сўрабди: “Эй ҳимматда тенги йўқ инсон! Сен саховат бобида ўзингга тенг кишини билармусан?”. Шунда Ҳотам бир воқеа сўзлаб берибди: «Бир куни жуда катта эҳсон уюштирдим. Юзта туя, ҳадсиз-ҳисобсиз қўй-қўзи сўйдириб, жами бева-бечора, мискинлар, фақирларни меҳмон қилдим. Базмдан кўнглим тўлди. Бироз ҳаво олмоқ учун ёлғиз ўзим дашт …
Давоми »Алишер Навоий – миллат фахри
Ватан, миллат, истиқбол учун ким қандай эзгу иш, улкан юмушларни амалга оширмасин, албатта, яхши натижа беради. Мозий ва замон, аждод ва авлод орасидаги сирли, айни пайтда хосиятли робита – ворисийлик ана шудир. Бадиий ижоддаги анъана ва издошликда ҳам шундай боғланиш, адабиёт истиқболига хизмат этадиган ворисийлик мавжуд. Устоз санъаткорлар тажрибасини давом …
Давоми »Аллоҳ ва бандалари яхши кўрсин десангиз-2
Қуръон ва ҳадисда дунёнинг қораланиши унинг замони ёхуд маконига тегишли эмас.
Давоми »Сўзинг оз бўлсин, маъноли бўлсин…
Аллоҳ таоло инсониятни мукараррам қилиб яратди. Унга фикрлаш учун ақл, сўзлашиш учун тил берди. Инсон ўйлаган фикрини тўлиқ ифодалаб бериши учун тилга муҳтож. Агар сўзлайдиган тили бўлмаса, фикрини бировга тўлиқ етказиб бера олмайди. Тилнинг инсонга қанчалик муҳим эканини ҳаммамиз ҳам ҳис қилавермаймиз. Бу неъматнинг қадрига етиш учун Аллоҳ тилсиз яратиб …
Давоми »ТАЪЛИМ – ТАРАҚҚИЁТНИНГ ТАМАЛ ТОШИ
Тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиядир. Шавкат МИРЗИЁЕВ Ўқиш ва ўрганишдек шарафли ва лаззатли нарса йўқ. Илк “Ўқи” амри билан бошланган Қуръон, биладиганлар ва билмайдиганларни бир эмасликларини таъкидлаш билан бирга илм эгаларининг даражаларини юксалиши хабарини беради. Инсон билими билан қадрланади. Ҳазрат …
Давоми »ВАТАНГА МУҲАББАТ – ОЛИЙ ХИСЛАТ
Эшит энди Ватан ўғли мендин насиҳат, Қабул қилсанг келур бошингга давлат. Ватан асли сенингдур Ўзбекистон, Ўғиздин қолмиш эрди бу гулистон. Алихонтўра Соғуний Ислом – инсонпарвар дин. У барча инсоний туйғу ва қадриятларни улуғлайди ва кишиларни шунга ўргатади. «Ватан» атамаси арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини англатади. Ибн Халдун «Ватан – …
Давоми »Умр – Азиз ва Бебаҳо неъмат
«Умрингдан ўтганининг эвази йўқдир.Ундан сен учун ҳосил бўлган нарсанинг баҳоси йўқдир». Ибн Атоуллоҳ Сакандарий Умр инсониятга берилган энг бебаҳо неъматдир. Инсоннинг яралиши, ҳаёт кечириши ва охир-оқибат дорулфанодан дорулбақога риҳлат этиши Аллоҳ томонидан жорий қилиб қўйилган ўзгармас қонундир. Инсонга умр ўзи нима учун берилади, инсон бу умрда нималар қилиши …
Давоми »«Эшитган нарсасини гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя»
Инсонбудунёдажисмонансоғломбўлибяшашиучунсувваҳавогақанчаликмуҳтожбўлса, маънанмиллийқадриятларга, маърифатгашунчаликэҳтиёжсезади. Бу қадриятларнинг, маърифатнинг илдизи Ислом таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас. Сўнгги пайтларда интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда, босма нашрларда тарқатилаётган хабарлар, мақолаларни ўқиб, кишининг ҳайрати ошади. «Ўргимчак тўри» шунчалар ривожландики, фикрингиз бўғзингиздан товуш бўлиб чиқар-чиқмас, бутун дунёга тарқалиб кетяпти. Бу – яхши, …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги