Аввал хабар қилганимиздек, бугун 2018 йилнинг 27 апрель куни бутун Тошкент вилояти, айниқса, Қуйичирчиқ тумани, шунингдек, дин биродарлари учун хурсанд бўлиб, дуолар қиладиган мўмин-мусулмонлар учун яна бир қувончли ҳодиса содир бўлди.
Давоми »Хабарлар
Муфтий Усмонхон Алимов: «Ибодат либоси» деган тушунча йўқ
Бугун, 26 апрель куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди ва у «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон муҳокамасига бағишланди. Сессияда «Хabar.uz» ахборот таҳлилий порталининг вакили ҳам иштирок этди. Тадбир давомида «Кun.uz» сайти мухбири Алишер Рўзиохунов шундай савол берди: — Ўзбекистонда жамоат жойларда ибодат либосида юриш тақиқланган. …
Давоми »Тошкент вилояти бош имом хатиби Бўстонлиқ туманидаги масжидларнинг фаолияти билан танишди
Бугун 2018 йилнинг 21 апрель куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири саналмиш Бўстонлиқ туманига ташриф буюрдилар ва у ердаги бир нечта масжидларда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, шунингдек, масжид аҳли ва намозхонлар билан учрашиб, муаммо ва таклифларни ўргандилар.
Давоми »Бекобод тумани «Амир Ҳамза» жоме масжидида «КИТОБ САЙЛИ»
Аввал эълон қилганимиздек, 2018 йилнинг 20 апрель куни Бекобод тумани «Амир Ҳамза» жоме масжидида «КИТОБ САЙЛИ» бўлиб ўтди. Унда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, “Ҳилол – Нашр”, “Шарқ” ва “Ғафур Ғулом” нашриётларининг маҳсулотлари тақдим этилди ва китобсевар мухлислар ўзларига маъқулларини нашриёт нархида харид қилиш имконига эга бўлдилар. Китоб шайдолари ушбу тадбирдан …
Давоми »Ким учун мусибат, ким учун мукофот
Нью-Йоркда журналистика соҳасидаги нуфузли Пулитцер мукофотининг ғолиблари эълон қилинди. “Бадиий фотография” йўналишидаги мукофотни Мьянмадаги зўравонликлар сабаб Бангладешга қочишга мажбур бўлган қочоқ Роҳинжа мусулмонларининг расмлари билан Reuters агентлигининг фотомухбирлари қўлга киритди.
Давоми »Қуддус араб туризмининг пойтахти
Фаластин Қуддуснинг араб туризми пойтахти деб тан олинганлигидан мамнун бўлди. Туризм ва сайёҳлик бўйича агентликлар араб ассоциацияси Қуддусни араб туризми пойтахти дея эътироф этди. Бу бирлашманинг саммитларидан бирида эълон қилинди.
Давоми »Тошкент вилояти отинойилари учун илмий ўқув семинари ташкил этилди
Бугун 2018 йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган отинойиларнинг илмий ва касбий маҳоратларини юксалтириш бўйича илмий ўқув семинари ўз ишини бошлади.
Давоми »Депутат аёл ҳижоб ҳақидаги фикри сабаб ғазабга дучор бўлди
Қувайт парламенти депутати Сафа ал-Хошимнинг ҳижоб ўрашнинг фойдалари ҳақидаги ижтимоий рекламага билдирган муносабати миллий миқёсдаги жанжал юзага келишига сабаб бўлди. Қувайт парламентидаги ягона аёл – депутат Дин ишлари бўйича вазирликнинг реклама кампаниясини танқид қилди.
Давоми »Полицияда ҳижобга ўрин бор!
Канадалик 17 ёшли муслима Сундус Ламрхари Монреал коллежининг Полиция технологиялари факультети талабаси. Рўмолдаги муслима ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият юритиш ниятида. У Канада ҳукумати давлат хизматчиларига рўмол ўрашни тақиқловчи меъёр киритмаслигига умид қилмоқда.
Давоми »БААда дунёнинг энг зўр хаттотлари ўз ишларини намойиш этишмоқда
БААда дунёнинг энг зўр хаттотлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган саккизинчи кўргазма давом этмоқда. Унда заминимизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган хаттотларнинг беш юздан ортиқ ишлари намойиш этилган. Бу йилги мавзу “Моҳият” бўлди.
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги