Тез тиббий ёрдамга Суриянинг 13 миллионга яқин аҳолиси муҳтож. У ерда кескин шифокорлар етишмовчилиги кузатилмоқда. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлигининг маърузасида маълум қилинади.
Давоми »Хабарлар
Лондонда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган муслиманинг ўлими олдидан айтган сўзлари ҳайратга солмоқда
Куни кеча Лондонда батамом ёниб кетган 24 қаватли уйда истиқомат қилган Рания Иброхим ўлими олдидан фожиали дақиқаларни Facebook Liveда тасмага туширган ва унинг ўша даҳшатли лаҳзаларда айтган сўзлари ижтимоий тармоқларда ушбу видео роликни кўрган инсонларнинг қалбида чуқур оғриқ ва ҳайрат уйғонишига сабаб бўлди.
Давоми »Рамазон ёнғиндан қутқариб қолишга сабаб бўлди
Лондонда ёнғин содир бўлган уйда яшовчилар Рамазон сабаб қутқарилиб қолинди. 2017 йилнинг 14 июнь кечасида Лондон шаҳридаги 24 қаватли уйларнинг бири олов қуршовида қолди. Ёнғин остида қолганларни қутқаришга ошиққанларнинг энг биринчилари ушбу уйда ва унинг атрофида яшовчи мусулмонлар бўлди. Гап шундаки, ёнғин рўза тутувчиларнинг саҳарлик қилаётган вақтида содир бўлди. Ёнғин …
Давоми »Ифторлик – диний бағрикенглик рамзи сифатида
Мусулмонлар муборак Рамазон ойида яқинларини, дўсту – биродарларини ифторликка чақириб меҳмон қилиши одат тусига айланган. Бу сафар американинг Сент-Луисида яшовчи мусулмонларнинг ўзлари ноодатий таклиф олишди – Рамазон кунларининг биридаги ифторни улар синагогда (яҳудийларнинг ибодатхонаси) ўтказишади, дея хабар беради CBS Localга таянган ҳолда IslamNews.
Давоми »Кёльнда Марказий масжид очилди
Германиянинг Кёльн шаҳрида динлараро тотувлик ва дўстлик рамзи бўлиши кутилаётган масжид очилди. Масжиддан ташқари ресторан, кутубхона, музей ва ислом маданияти марказини ҳам ўз ичига олган ушбу ислом мажмуасининг қурилишига 40 миллион доллар ажратилган. Лойиҳа Туркия давлат дин ишлари бошқармаси филиали ҳомийлиги, шунингдек банк қарзлари ва 884 мусулмон уюшмаларининг хайр – …
Давоми »Президент учрашувда имом-хатибларга жазони ўташ жойларига бориб ишлаш вазифасини қўйди
Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида «Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусида видеоселектор бўлиб ўтди.
Давоми »Жума намози имо – ишоралар тилида
Хиндистонда маънавий панд – насиҳатларга эҳтиёжи бўлган ногирон мусулмонлар учун шароит яратилади. Яқинда Керала штатининг Малаппурам шаҳридаги масжидида эшитиш қобилиятига эга бўлмаганлар имом ўгитларининг мазмунини англашлари учун, жума хутбаси ва маърузаларини маҳаллий тил билан биргаликда имо – ишора тилида ҳам ташкил қилишга қарор қилинди.
Давоми »Британия парламентида мусулмонлар сони ортмоқда
Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Британия парламентига сайловлардан сўнг, мавжуд 650 депутатлик ваколатларидан 15 нафарини турли партия аъзолари бўлган мусулмонлар эгаллади. Улардан 8 нафари аёллар. Бу ҳақда “Ал-Арабия” ёзади. 2015 йилда ўтказилган илгариги парламент сайловларида мусулмонлар атиги 8 ўринни эгаллаганди. Расман 63 миллион британияликларнинг 3,5 миллиони мусулмон, бу мамлакат умумий аҳоли …
Давоми »Форс кўрфазидаги инқирознинг оқибатлари
Форс кўрфазидаги дипломатик инқироз минтақада истиқомат қилаётган аҳоли ҳуқуқ ва эркинликларининг қўпол равишда бузилишига олиб келди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Қатар миллий қўмитасида маълум қилинди.
Давоми »БМТ бош котиби “терроризмга қарши курашишнинг кучли йўлини” айтди
БМТнинг бош котиби Антониу Гутерреш Остонадаги ШҲТ Саммитидаги нутқида терроризмга қарши курашишнинг энг кучли йўли инклюзив ривожланиш (жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб оладиган иқтисодий ўсиш) эканлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу Саммит якунида экстремизмга қарши ҳаракат ШҲТ Конвенцияси имзоланиши режалаштирилган.
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги