Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси (саҳифа 3)

Аёллар сахифаси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп уйланишларида қандай ҳикмат бор?

Жоҳилият даврида ижтимоий соҳанинг барча жабҳалари бўлгани каби, аёлларга муносабат, оилавий муҳит, оилавий муносабатларда эрларнинг хулқи ҳам салбий тарафга қараб кетганлигини адабиётлардан ўқиб билганмиз. Оламларга раҳмат бўлиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар соҳада, хусусан, оилавий муносабатларда ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон учун гўзал намунадирлар ва сўзсиз, уларга эргашган банда …

Давоми »

Бекорчи гаплардан воз кеч

Одамзод учун энг бебаҳо сармоя умрдир. Ҳисоб – китоб куни барчамиз ёшлигимиз, соғлигимизни нимага сарф қилганимиздан сўраламиз. Фарзандларимизни китоб ўқишга, илм – маърифатга, касб – ҳунарга қизиқтириб, тарбиялашга кўпроқ оналар масъулдир. Она сериал кўришу, қўшниларни ғийбат қилиш, бекорчи телефонда лағв сўзларни сўзлаш билан оввора бўлса, буни кўриб катта бўлаётган бола …

Давоми »

Камтарлик фазилати

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида тавозе сўзига камтарлик, ўзини бировдан юқори тутмаслик, дея таъриф берилади. Дарҳақиқат, инсон камтарлиги, ўзини бошқалардан юқори тутмаслиги фазилат ҳисобланиб, у билан ҳаётда ҳурмат-эътибор топади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан такаббурлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин” …

Давоми »

Аллоҳнинг фазлу марҳамати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Одам яралмасдан аввал олам яралди. Ер юзидаги жамики нарсалар инсон манфаати учун Аллоҳ субҳанаҳу таоло томонидан муҳайё қилинди. Ердаги нарсаларни қандай тасарруф қилишни эса одамга Аллоҳ ўргатди. Аллоҳ одамни яратибоқ унга ақлни ато этди ва бошқа мавжудотлардан ана шу хислати ила устун қилди. Бироқ ақлни қандай ишлатишни …

Давоми »

Гўзал ахлоқ

Динимизда гўзал ахлоқнинг қадри шундай улуғки, ҳатто у туфайли қиёмат кунида даражалар юксалиб, Набий алайҳиссаломга яқин бўлишгача етади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен учун энг севимлиларингиз ва қиёмат куни менга энг яқин бўлувчиларингиз кимлигини айтайми?” деб сўрадилар. Саҳобийлар жим туриб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволларини икки ё уч …

Давоми »

Эҳтимол биз ёқтирмаган нарсада яхшилик бордир?!

Аллоҳ таолло марҳамат қилади: “…Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара сураси 216-оят). Куз. Хазонрез вақти. Одам этини жунжуктирувчи муздек ҳаво. Дарахт япроқларининг ярми тўкилган, қолганларини тезроқ тушириш учун шамол ниқтаётгандек. Осуда уйқуга тайёргарлик …

Давоми »

Идда нима?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Мусибатзода хотин эрига аза очиб, мотам тутиши ва қалбидаги жароҳатлар битиши учун идда муддатича муҳлат берилади. Зеро, жоҳилият пайтида аёллар йиллаб, ҳатто умрбод мотам иддасида ўтиришарди. Ислом эса бу муаммони оқилона ҳал этиб, аёллар ўз ҳаётларини қайта йўлга қўйишлари учун имкон яратди. Хўш, идда нима? Бу ҳақда …

Давоми »

Биз бахтли яшаймиз (ҳаётий воқеа)

– Дадаси… – дея гап бошлади Муҳайё. – Ҳа, нима дейсан? – Вақтнинг ўтишини қаранг, ҳали уй-жойимизни қуриб битира олмаяпмизу, қизларимиз ҳам кўзга кўриниб қолибди. – Нималар деяпсан, ўзи калланг жойидами хотин?! Ҳали қизларимиз мактабда ўқишадику, – деб эри хотинига бурилиб қаради. Хотини қошларини чимириб, кўзини айёрона сузиб гапини давом …

Давоми »

ҲАЗРАТИ УММУ ҲОНИЙ бинти Абу Толиб

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умму Ҳоний! Сен ҳимоя этганингни биз ҳам ҳимоя этамиз, сен омонлик берганингга биз ҳам омонлик берамиз», деб марҳамат қилдилар. Исро ва Меърож воқеалари ҳақида гапирилганида албатта Умму Ҳонийнинг ҳам номи тилга олинади. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Меърож кечаси унинг уйида мусофир бўлган …

Давоми »

ҲАЗРАТИ УММУ ГУЛСУМ бинти Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

«Муҳаммаднинг қизлардан бошқа фарзанди бўлмаяпти…» Қурайш мушриклари ўзаро шундай миш-мишларни тарқатар эдилар. Уларнинг бундай гапиришларига чуқур маъно ва юксак ғоядан, илоҳий ҳикматдан бехабарликлари сабаб эди. Зеро, улар жоҳилият аҳли бўлганларини унутдилар. Улар шундай жоҳил эдиларки: «Қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар. Ва у (қизни) …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]