Беадад шукрлар бўлсин-ки мустақиллик шабадаси эсиб, ёт ғоялардан юз ўгирдик. Ўша тарихий кундан бошлаб, унутилаёзган миллий, диний анъана ва урф-одатларимизни тиклашга ҳаракат кила бошладик. Бунинг ёркин намунаси Исломнинг бешинчи аркони бўлмиш ҳаж амалида кўринади.
Юртимиздан ҳар йили минглаб ҳамюртларимиз Ҳаж ва умрадек буюк амални тўла тукис адо этиб келишмоқда. Бунга сабаб мазкур амалга давлат микёсида қаралишида деб ўйлайман.
Икки муборак амални қилиб қайтган ҳожиларимизни зиёрат қилишга ошиқувчиларга Замзам суви улашилади. Нега айнан шу сув? У қанақа сув?
Замзам суви тарихи миллатлар отаси Иброхим алайҳиссалом замонидан бошланади. Маълум сабабларга кўра, оиласи ва эмизикли ўғли Исмоилни олиб араб жазираси томон йўл оладилар. Аллоҳнинг амрига кўра на инсон зоти ва на сув бор бир жойда қолдирадилар. Ҳожар онамиз эса Аллоҳнинг амрини итоат ила қабул қиладилар. Зурриётини ва ўзини зое қилмаслигига имонлари комил эди, шунда Иброҳим пайғамбар оиласини мевалар билан ризқлантиришини, инсонларни қалбига эзгуликни солиб шу атрофга кўчиб келишини Аллоҳдан ёлвориб сўрадилар. Ҳожар онамизнинг юкларидаги сувлари тугаб ёш Исмоил йиғлай бошлади. Она яқин атрофдан сув қидиришга тушди. Нажот излаб, Сафо ва Марва тоғлари орасида етти марта югурдилар. Шунда овоз эшитдилар ва Жаброилга яқин келиб, “агар яхшилик қўлингдан келса, ёрдам бер” – дедилар. Жаброил алайҳи салом Исмоил ёнига келиб, ерни оёқлари билан урдилар, сув сизиб чиқа бошлади. Ҳожар онамиз шоша-пиша сув оқиб кетмаслиги учун “замзам” (тўхта-тўхта) деб тупроқ билан тўса бошладилар. Она бола иккилари сувдан қониб ичдилар. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом “агар тўсмаганларида бунданда каттароқ бўларди” – деганлар. Шундай қилиб дунёнинг турли бурчакларидан келаётган милионлаб ҳожиларни сув билан таъминлайдиган қудуқ пайдо бўлди.
Тарихнинг хабар беришича, Замзам қудуғи ўрни Исломга кадар жоҳилиятда ҳам ўрганилган. Пайғамбар Муҳаммад алайҳи саломнинг боболари Абдулмуттолиб туш кўрадилар. Тушларида Замзам қудуғи ўрни ишора қилинади. Боболари тезда туриб Аллоҳ таоло ишора қилган жойни қазиб қудуқ кўзини очадилар.
Замзам қудуғи Каъбадан 20 м узоқроқда жойлашган бўлиб, чуқурлиги 30 м. Тадқиқотларнинг кўрсатишича қудуқ бир сонияда 11-18 литргача сув тортади. Бу эса тугамайдиган манба, яъни Холиқ субханаху ва талонинг қудратига далолатдир. Пайғамбар алайҳи салом сувдан ича туриб, “Бу муборак сувдир” – деганлар.
Abdulhakim Muxtor o`g`li

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги