• Интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятни яхши қилган бўлиши керак.
• Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканин ни, қиёмат кунида ҳисоб-китоб бўлишини эсга олиш зарур.
• Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиш керак.
• Интернетда ишлашни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошлаш ва иш бошлашда ўқиладиган дуолардан билганича ўқиш керак.
• Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт.
• Сайт эгаларининг маънавий-маърифий хукукларига тўла риоя қилиш чин мусулмонлик бурчидир.
• Ишхона ёки бошқа бирор шахснинг интернетидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас.
атоман.
• Болаларнинг интернет ва компьютерде ни оқилона ва эътибор билан йўлга қўйиш керак.
«Ижтимоий одоблар» китобидан.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги