Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Рўза китоби

Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир. Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шарий нахорнинг ярмидан аввал ният қилиш ила тўғри бўлади. Рамазон рўзасини нафл нияти ила ёки мутлақ ният ила ёхуд бошқа вожиб рўза нияти ила адо қилса хам бўлади. Фақатгина, сафарда ва беморликда бўлмайди.

Шунингдек, нафл ва муайян назр хам тўғри бўлади. Фақатгина, охирги холатда бўлмайди. Қазо, каффорот ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси тайин қилиб ният қилиш шарт қилинган.

Шак куни нафл рўза тутмоқ одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб колганлар ва хос кишилар учун афзалдир. Улардан бошқалар кундузнинг ярмидан кейин оғизларини очадилар. Шак куни Рамазондан бошқа вожиб рўзани ният қилиш макрухдир. Агар эртага Рамазон бўлса, рўза тутдим, бўлмаса, йуқ, деб ният қилса, рўзаси рўза бўлмайди.

Рамазон рўзаси ва ундан бошқа рўза ниятида тараддудга тушиш макрухдир. Агар эртасига Рамазонлиги аён бўлса, рўза Рамазон рўзаси ўрнига ўтади.

Бўлмаса, нафл бўлади. Ким рўза тутиш ёки очиш хилолини ёлғиз ўзи кўрса ва унинг гапи рад қилинса хам рўза тутади. Агар тутмаса, қазосини тутади. Унга каффорот вожиб бўлмайди. Булутли кунда адолатли бир кишининг, агар у қул ёки аёл бўлса хам, рўзани бошлаш хақидаги гувохлиги қабул қилинади.

Рўзадан чиқиш хақидаги гувохликка, агар кун булутли бўлса, гувохликнинг нисоби, лафзи ва адолат шарт бўлади. Давода шарт бўлмайди. Кун булутсиз бўлса, икки холатда хам кўп кишиларнинг гувохлиги шартдир. Рамазон ойи рўзасини тутиш Курьон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлгандир.

Аллох, таоло «Бақара» сурасида: «Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга хам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз», деган (183-оят).

Ва яна:  «Рамазон ойики, унда одамларга жидоят хамда хидояту фурқондан иборат очиқ, баёнотлар бўлиб Қурьон туширилгандир. Сиздан ким у ойда хозир бўлса, рўзасини тутсин», деган (185-оят). Шунингдек, Расулуллох, соллаллоху алайхи васаллам ўзларининг муборак хадисларида рўзанинг фарз эканини куп такрорлаганлар.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Пайнамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллох, азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда Жаханнамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллохнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан махрум бўлса, батахқиқ, махрум бўлибди», – дедилар». Насаий ва Байхакий ривоят қилишган.

Ислом уммати Рамазон рўзаси фарз эканига доимо иттифоқ, қилиб келган. Рўза, аввал хам айтилганидек, араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда «бир нарсадан ўзини тиймоқлик»ни билдиради. Шариат истилохида рўза қандай тарифланиши «Мухтасари Виқояда куйидагича баён қилинади: Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан емқ, ичмоқ ва жинсий алокани тарк килмоқдир. Бошқа уламоларимиз: «Бунга «унга ахл бўлган киши тарафидан» деган қайдни хам кўрсатилса яхши бўлади», дейдилар.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]